Тошкент молия институти эгамов Э.,Аллаберганов З. Г.,Джуманов Д


Download 0.78 Mb.
bet37/61
Sana04.05.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1425540
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   61
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ

6. Мальтус ва ҳозирги замон

Т.Мальтус ўзининг «Нуфус назарияси»ни тарихий материал ва фактлардан фойдаланган ҳолда асослаб беришга ҳаракат қилган. Аммо у унумдорликнинг пасайиши саволи бўйича ўз далилларида жамиятнинг ишлаб чиқариш имкониятларини муттасил кенгай-тириб борувчи техника тараққиётининг аҳамиятини инкор этди. Масалан, XIX асрнинг иккинчи ярмида АҚШ аҳолиси деярли тўрт баробар кўпайди, лекин шу билан бирга жамият аъзоларининг ўртача даромадлари ҳам тўрт марта ўсди. Т.Мальтус аҳоли зич жойлашган мамлакатларга қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун табиий шароити яхши бўлган мамлакатлардан озиқ-овқат маҳсу-лотларини олиб келиш имконини берувчи транспорт воситалари-нинг тез ривожлана боришини кўра олмаган. Ниҳоят, инглиз олими ўлим даражасига эътибор бермаган (ўлим даражаси билан аҳолининг кўпайиш даражаси нисбатан бир хил) ва жамият фаровонлигининг ўсиши туғилишнинг камайишига олиб келишини ҳам ҳисобга олмаган.


Т.Мальтуснинг нуфус назарияси индустриал жамиятдан олдинги тараққиёт босқичлари учун тўғри келади, негаки унда ишлаб чиқаришдаги асосий ролни табиий ресурслар ўйнаган, техника тараққиёти эса тасодифий характерда бўлган. Саноат инқилоби инглиз олимининг аҳоли ўсиши ва фаровонлик даража-сининг ошиши бирга мавжуд бўлмаслиги тўғрисидаги прогнозини йўққа чиқарди. Кишилар даромадларининг ошиб бориши аҳоли-нинг ўсишини рағбатлантиради деган мальтусча концепциядаги марказий ғоялардан бирининг ҳам нотўғри эканлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб берди. Ривожланган мамлакатларда фаровонликнинг ўсишига қарамай, туғилиш даражасининг пасайиши кузатилмоқда. Масалан, ХХ асрда АҚШ реал маҳсулотлари 12 марта кўпайди, аҳоли сони эса фақат 3 марта ўсди. Демак, товар ва хизматлар миқдори аҳоли сонидан кўра 4 марта кўп ошган.
Ривожланган мамлакатларда аҳолининг кўпайишига бўлган мойиллик юқори эмас. Нимага? Бунинг асосий сабабларидан бири шундан иборатки, ҳозирги даврда ёш болалар ўлими даражасининг пасайиши кўп болалик бўлиш зарурлигини бекор қилади. Олдинги даврда ёш болалар ўлими кўп бўлганидан эҳтиёт шартдан уларнинг туғилиши кўп бўлган. Иккинчи асосий сабаби (Нобель мукофотининг соҳиби Г.Беккер фикрига асосан), кўпчилик зиёли аёллар уйда бола боқиб ўтиришдан кўра, муайян мансабдаги ижтимоий иш билан шуғулланишни афзал кўрадилар. Оила маъ-лум маънода иккинчи ўринга сурилади. Туғилишнинг камайишига таъсир этувчи учинчи сабаб урбанизация –жамиятнинг ривож-ланишида шаҳарнинг аҳамияти ошиб бориши ҳисобланади. Шаҳар ҳаёт тарзи кўп болали оилаларнинг кўпайишини келтириб чиқар-майди. Агар қишлоқда бола ёшлигидан ёрдамчи ҳисобланса, шаҳарда эса ўз тарбияси учун катта маблағ ва вақт сарфлашни талаб қилувчи истеъмолчи ҳисобланади.
Аммо, қанча ажабланарли бўлмасин, ХХ асрнинг охирига келиб индустриал ривожланиш ижтимоий пессимизмнинг келажаги йўқлигига барчада ишонч туйғусини уйғотган бир пайтда, Т. Мальтуснинг кўплаб ғоялари яна фаоллашди. Реал ҳаётдан олинган баъзи бир фактларни кўриб чиқамиз.
Қаерда ишлаб чиқариш, айниқса, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ёмон ташкил этилган бўлса, қаерда ҳосилдорлик паст, йиғиб олингани эса омборларнинг етишмаслигидан чираётган бўл-са, ўша ерда Т.Мальтуснинг қайғули хулосалари ўз кучини сақлаб қолган. Буни бугунги кунда ҳам кўпчилик ривожланаётган мамла-катлар халқлари ҳис этиб турибди. Шу нарсани ҳисобга олиш керакки, 83 % жаҳон истеъмоли 20 % аҳолига тўғри келади. Ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар фаровонлиги дара-жасидаги фарқ кучайиб бормоқда. ХХ аср 70-йилларнинг бошида очарчиликдан қийналганлар 400 млн. кишини ташкил этган бўлса, 80- йиллари – 500 млн., 90-йиллари эса 700 млн. кишидан кўпини ташкил этди. БМТ нинг маълумоти бўйича ҳозир дунёда 1 млрд. 200 минг киши камбағал. Кам ривожланган мамлакатлар турмуш даражасини «жаҳон андозаси»га «кўтариш» учун ресурслардан фойдаланишни 40 баравар кўпайтиришга тўғри келади.



Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling