Тошкент молия институти эгамов Э.,Аллаберганов З. Г.,Джуманов Д


Download 0.78 Mb.
bet45/61
Sana04.05.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1425540
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   61
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ

Иш ҳақи. К.Маркс иш ҳақини, классик сиёсий иқтисод асосчиларига ўхшаб, меҳнат учун тўланадиган ҳақ деб эмас, балки ишчи кучи учун тўланадиган ҳақ деб талқин қилади. Унинг наза-риясига мувофиқ, иш ҳақи ишчининг ва унинг оиласининг ҳаёт кечириши учун зарур бўлган товарлар миқдорига тенг бўлади. Иш ҳақи даражаси меҳнат унумдорлигига боғлиқ бўлиб, у, ўз навбатида, ишлаб чиқаришнинг механизациялашуви ва технологик жиҳатдан таъминланиши сабабли рўй беради. Бу ҳол пировард натижада иш ҳақининг ўсишига тўсқинлик қилади, негаки техник-иқтисодий тараққиёт ишчи кучининг доимий ортиқчалигини кел-тириб чиқаради. Ишчи кучининг ортиқчалиги эса, ишчилар билан капиталистлар ўртасидаги муносабатда кейингисига устунлик беради ва ишчи кучи ўз қийматидан паст баҳода сотилади.
Демак, К.Маркс бўйича, ишчи меҳнатини эмас, балки ишчи кучини сотди, бунда «ҳақ тўланмаган меҳнат»нинг (аниқлаш ва ўлчаш мумкин бўлган) иш ҳақига алоқаси бўлмайди, «ҳақ тўланмаган ишчи кучи»ни эса аниқлаш мумкин эмас, негаки битим (келишув) бир бутун ишчи кучи қимматини айирбошлаш юзасидан тузилади. Капиталист иш ҳақини «битим» тузилгандан кейин эмас, балки меҳнат жараёни тугагандан кейин тўлайди. Ишчи ўз ишчи кучининг қийматини иш ҳақи шаклида олишдан аввал капиталистга маълум миқдорда меҳнат, шу жумладан, қўшимча меҳнат ҳам қилиши керак. Меҳнат сарфи эса, унинг назариясига кўра, иш вақти билан ўлчанади. Бинобарин, ишчи кучининг маълум муддат даво-мида унумли меҳнат қилиши унинг қийматига ҳақ тўлаш шарти бўлиб қолади.
К.Маркс фикри бўйича, реал иш ҳақи «ҳеч қачон меҳнат унум-дорлиги кучининг ошиши билан мутаносиб тарзда ўсмайди» ва натижада ишчиларнинг камбағаллик ва маънавий қашшоқлиги келиб чиқади. Лекин тажриба бундай қарашларнинг мутлоқ нотўғ-ри эканлигини кўрсатиб берди. Капитализм нафақат технологиялар даражасини такомиллаштириб борди (буни Маркс тан олган) балки ижтимоий масалалар бўйича ҳам катта ютуқларни қўлга киритди.
Фойда ва фойда меъёри. К.Маркснинг фойда назариясининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, даромаднинг бу тури, тад-биркорларнинг ҳар қандай даромади сингари, ишчи кучини эксплуатация қилиш натижасида вужудга келадиган қўшимча қийматнинг ташқи, яъни ўзгарган шакли ҳисобланади. Бу ерда, Д.Рикардодан фарқли ўлароқ, гап нафақат фойда меъёри тўғ-рисида, балки унинг қўшимча қиймат меъёридан фарқи, ўзига хослиги тўғрисида боради. «Авансланган бутун капиталнинг маҳ-сули бўлиб кўринган қўшимча қиймат фойданинг ўзгарган шаклига киради».
«Капитал» I томининг мазмунига кўра, корхоналарда ёки иқтисодиёт тармоқларида ўзгарувчи капитал ва меҳнатнинг ҳиссаси қанча кўп бўлса, қўшимча қиймат миқдори шунча кўп бўлади, лекин капиталнинг узвий тузилиши қанча юқори бўлса, яъни корхоналарнинг механизациялашуви ёки тармоқларнинг машина ва асбоб-ускуналар билан қуролланиш даражаси юқори бўлса, қўшим-ча қиймат миқдори шунча кам бўлади. «Капитал» III томида эса, К.Маркс «қўшимча қиймат меъёри» ва «фойда меъёри» тушун-чаларининг фарқини билишни тавсия этади. Агар биринчиси, унинг томонидан, қўшимча қийматнинг ўзгарувчи капиталга бўлган нис-бати сифатида кўрилса, иккинчиси эса (гап қўшимча қийматнинг «ўзгарган шакли» тўғрисида борар экан) қўшимча қийматнинг жа-ми капиталга, яъни ўзгарувчи ва доимий капиталга бўлган нисбати сифатида қаралади.
К.Маркс таълимотига биноан фойда меъёри пасайишга мо-йил. Бундай мойиллик, унингча, Рикардо-Милл кўрсатиб берга-нидек, демографик омиллар ва тупроқ унумдорлигининг пасайиши «қонуни» келтириб чиқарадиган ҳаётий зарурий маҳсулотлар баҳо-сининг ошиши сабабли эмас, балки капиталнинг узвий тузилиши-даги умумий капиталда ўзгарувчи капитал ҳиссасининг пасайиши туфайли келиб чиқади.
Бундан ташқари, «қўшимча қиймат меъёри» ва «фойда меъёри» тушунчаларидан фойдаланган ҳолда, К.Маркс эркин рақобат шароитидаги бозор иқтисодиёти хўжалик механизми «сир-асрорларини» яхши тушунганлигини намойиш этди. Масалан, қўшимча қиймат назарияси «мантиғи» бўйича, иш куни қанча узун бўлса, қўшимча қиймат массаси ва эксплуатация меъёри шунча юқори бўлиши керак. Лекин «қўшимча иш вақтини» узайтириш йўли билан қўшимча қийматни кўпайтириш усулини К.Маркс яхши ва тўғри усул деб ҳисобламайди. «Абсолют қўшимча қиймат» олиб келувчи бундай усул, бошқа барча шароитлар бир хил бўлганда, ортиқча харажатларни келтириб чиқариши, ҳар бир иш соати унумини пасайтириши мумкин, ишчилар норозилигининг муқар-рарлиги тўғрисида гапирмаса ҳам бўлади. Бунинг устига, «Капи-тал» муаллифи, иш кунининг фақат охирги соатида капиталист учун фойда яратилади деган Н.Сениорнинг «охирги соат назария-сини» қаттиқ танқид қилди. Унинг тасдиқлашича, зарурий иш вақтининг қисқаришига қарамасдан, меҳнат унумдорлигининг оши-ши «нибий қўшимча қийматни» олиб келгач, бир вақтнинг ўзида қўшимча қиймат меъёрининг пасайиш тенденциясини кучай-тиради. Шундай бўлса-да, ҳар бир капиталист интуитив тарзда фойда меъёрини кўпайтиришга интилади. «Фойда меъёри, – деб ёзади К.Маркс, – капиталистик ишлаб чиқаришни ҳаракатланти-рувчи кучдир; фойда олиб ишлаб чиқариш мумкин бўлган нарса-гина ишлаб чиқарилади».
Фойда меъёри ҳамиша қўшимча қиймат меъёридан кам бўлади. Бунинг сабаби шундаки, уни ҳисоблаганда қўшимча қий-мат бутун капиталга нисбатан олинади, қўшимча қиймат меъёрини ҳисоблаганда эса, қўшимча қийматнинг фақат ўзгарувчи капиталга бўлган нисбати олинади. Чунки қўшимча қиймат, К.Маркс таъли-мотига кўра, фақат ўзгарувчи капиталнинг функцияси ҳисобланади.
«Юқори узвий тузилишдаги» капитал (яъни доимий капи-талнинг ўзгарувчи капиталдан кўплиги ўртача ижтимоий меъёрдан ошиқ бўлса) ўртачадан камроқ фойда меъёри беради. «Паст узвий тузилишдаги» капитал эса ўртачадан ошиқроқ фойда меъёрини беради. Капитал ўртасидаги рақобат, капиталнинг эркин суръатда бир тармоқдан иккинчи тармоққа (кам фойда берадиган тармоқдан юқори фойда берадиган тармоққа) оқиб ўтиши ҳар икки ҳолда ҳам ўртача фойда меъёрини келтириб чиқаради. Муайян жамиятдаги барча товарлар қиймати миқдори товарлар баҳосининг миқдорига тўғри келади. Лекин айрим вазиятларда товарлар рақобат таъсири остида ўз қиймати билан сотилмайди, балки ишлаб чиқариш баҳоси» билан сотилади.
«Ишлаб чиқариш баҳоси сарф қилинган капитал плюс ўртача фойдани ўз ичига оладиган баҳодир».

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling