Тошкент молия институти эгамов Э.,Аллаберганов З. Г.,Джуманов Д
Download 0.78 Mb.
|
ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ
Қўшимча қиймат назарияси. Қийматни аниқлаб ва қиймат қонунини таърифлаб бергач, К.Маркс қўшимча қийматни таҳлил қилишга ўтди. Бу унинг назариясида марказий тушунча ҳисоб-ланади. Бу ерда асосий савол туғилади: агар «эквивалентли айир-бошлаш» тамойили бўйича барча маҳсулотлар ўз қийматига олинса ва сотилса, унда қўшимча қиймат қандай ҳосил бўлади? Маркс таълимоти бўйича, у қуйидагича ишлаб чиқарилади.
Товар ишлаб чиқариш тараққиётининг маълум босқичида пул капиталга айланади. Товар муомаласининг формуласи Т-П-Т (товар-пул-товар), яъни бошқа бир товарни сотиб олиш учун товар сотишдир. Капиталнинг умумий формуласи П-Т-П, яъни сотиш учун товарни сотиб олишдир. Т-П-Т мазмуни: одамлар ўртасида ҳар хил фойдалилик айирбош қилинади. П-Т-П доиравий айла-нишда мақсад фойда олиш ҳисобланади. Демак, П’>П бўлиши керак. Бу ўсиш қаердан келади? (Маркс уни «қўшимча қиймат» деб атайди). Қўшимча қиймат товарлар муомаласида пайдо бўлмайди, чунки товар эквивалентли айирбошланади, қўшимча қиймат баҳо-нинг устига қўшиб сотишдан ҳам келиб чиқмайди, чунки бундай бўлганда харидор ва сотувчиларнинг ўзаро ютуқ ва ютқизиқлари бир-бирини қоплаган бўлар эди, ҳолбуки гап айрим ҳодиса устида эмас, балки оммавий, ўртача, ижтимоий ҳодиса устида боради. Қўшимча қиймат олиш учун «пул эгаси бозордан шундай бир товар топиш бахтига эришмоғи керакки, бу товар истеъмол қийматининг ўзи қиймат манбаи бўлишдек оргинал бир хусусиятга эга бўлсин», у шундай товар бўлиши керакки, бу товарни истеъмол қилиш жа-раёни айни пайтда қиймат яратиш жараёни ҳам бўлсин. Бундай товар – ишчи кучидир. Ишчи кучининг истеъмол қилиниши меҳнатдир, меҳнат эса қиймат яратади. Пул эгаси ишчи кучини унинг ўз қиймати бўйича сотиб олади. Ишчи кучи товарининг қий-мати ишчининг ва унинг оиласининг яшаши учун зарур бўлган тирикчилик воситалари қиймати билан белгиланади. Ишчи ўз ишчи кучи қийматидан ортиқча қиймат яратиш хусусиятига эга. Фараз қилайлик, ишчи кун бўйи 10 соат ишлайди. Ҳолбуки, ишчи 5 соат мобайнида (Маркс атамаси бўйича «зарур иш вақтида») ўз қий-матига тенг қиймат яратади, кейинги 5 соат мобайнида («қўшимча иш вақтида») эса қўшимча маҳсулот ёки қўшимча қиймат ярати-лади. Капиталист бу қўшимча қийматни ҳақ тўламасдан ўзлаш-тириб олади. К.Маркс бўйича, капиталист томонидан қўшимча қийматнинг ўзлаштириб олиниши меҳнатнинг эксплуатация қили-нишидир. К.Маркс ўзи ишлаб чиққан «формула» ёрдамида ушбу эксплуатация даражасини, яъни эксплуатация меъёрини кўрсатиб берди. Қўшимча қийматнинг ишчи кучи қийматига - ўзгарувчи капиталга бўлган нисбатини (машиналар ва хом ашёда ифодаланган доимий капитал эса ўз қийматини фақат янги маҳсулотга ўтказиши мумкин, лекин қўшимча қиймат яратмайди) у қўшимча қиймат меъёри деб атади. Унинг ёзишича, «қўшимча қиймат меъёри ишчи кучининг капитал томонидан, ёки ишчининг капиталист томонидан эксплутация қилиниш даражасининг аниқ ифодасидир». Қўшимча қиймат меъёри янгидан яратилган қийматнинг капиталист билан ёлланма меҳнат ўртасида қандай тақсимланишини, шунингдек, иш кунининг қанча қисмида ишчи ўзи учун ва қанча қисмида капи-талист учун ишлашини кўрсатиб беради. Юқорида қайд қилиб ўтилганидек, ишчи «зарур иш вақти»да ўз ишчи кучи қийматига тенг қиймат яратади, «қўшимча иш вақ-ти»да эса қўшимча қиймат яратади, яъни капиталист учун иш-лайди: капиталист қўшимча иш вақтини узайтиришга ҳаракат қилади. Унга эришишнинг икки йўли мавжуд: иш кунини узай-тириш ва зарур иш вақтини қисқартириш. Иш кунини мутлақ узай-тириш йўли билан олинадиган қўшимча қийматни К.Маркс «абсолют қўшимча қиймат» деб атади. «Абсолют қўшимча қиймат ҳосил қилиш, – деб ёзади у, – иш кунини ишчи фақат ўз ишчи қий-матининг эквивалентини ишлаб чиқара оладиган чегарадан нарига узайтиришдан ва бу қўшимча меҳнатни капиталнинг ўзлаштириб олишдан иборат». Зарур иш вақтини қисқартириш ва шунга мувофиқ қўшимча иш вақтини узайтириш йўли билан олинадиган қўшимча қийматни К.Маркс “нисбий қўшимча қиймат” деб атади. Бу ерда шу нарсага эътибор бериш керакки, яъни қиймат қонунига хилоф иш қилмаслик учун, эквивалентли айирбошлашнинг бузилмаслиги учун капиталист ишчи кучи қийматига нисбатан иш ҳақини камай-тириш ҳисобига зарур иш вақтини қисқартириши мумкин эмас. Аммо ишлаб чиқаришни яхши ташкил этиш ва самарали техника ва технологияни қўллаш туфайли меҳнат унумдорлигини ошириш йўли билан бунга эришиш мумкин. Капиталист ўз фойдасини кўпайтириш мақсадида фан ва техника ютуқларидан ишлаб чиқаришда кўпроқ фойдаланишга ҳаракат қилади. Айрим капиталистлар томонидан фан-техника тараққиёти натижаларини амалиётда қўллаш ўртача ишлаб чиқа-риш харажатларини камайтиришга олиб келади, бу эса унга фой-дани кўпайтириш имконини беради. Бу ерда «ортиқча қўшимча қиймат» вужудга келади. Аммо рақобат қонуни асосида бошқа капиталистлар томонидан ҳам янгиликларнинг ишлаб чиқаришда қўлланилиши натижасида бозор баҳоси пасаяди ва ортиқча қўшим-ча қиймат йўқ бўлиб кетади. Демак, қўшимча қиймат ишлаб чиқа-риш тадбиркорларни янги техника ва технологияларни қўллашга ундайди. Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling