Тошкент молия институти эгамов Э.,Аллаберганов З. Г.,Джуманов Д


Ж.Б.Сэйнинг иқтисодий таълимоти


Download 0.78 Mb.
bet34/61
Sana04.05.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1425540
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   61
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ

4. Ж.Б.Сэйнинг иқтисодий таълимоти

Европадаги кўпчилик ривожланган мамлакатларда ва АҚШда бутун XIX аср давомида, яъни классик сиёсий иқтисоднинг мар-жинализм билан ўрин алмашиш даврига қадар, классик мактаб ғоя-ларининг ва концепцияларининг кейинги ривожланишида А.Смит таълимоти асос бўлиб келди. Шу маънода Францияда А.Смит ғояларини анча изчил ва ижодий давом эттирган Жан Батист Сэй (1767–1832) ҳисобланади.


У 1767 йил, 5 январда Лионда савдогар оиласида туғилди. Оилавий тадбиркорлик анъаналарни давом эттириш учун зарур бўлган билимни олиш билан бирга, Ж.Б.Сэй ўз билимини мустақил ошириш, айниқса, сиёсий иқтисодни ўрганиш билан шуғулланди. Кейинчалик маълум бўлишича, у А.Смитнинг “Одамлар бойлиги” асарига асосий эътибор қаратган. Ундаги ғояларни оммавий-лаштириш, унинг фикрича, Франция манфаатларига ҳам, шунинг-дек, барча инсоният манфаатларига ҳам хизмат қилади.
Ж.Б.Сэй ҳаётда ҳар хил машғулот турлари билан шуғулланди. У савдо конторасида назоратчи бўлиб ишлади, Франция армиясида хизмат қилди, нуфузли журнал муҳаррири бўлди, давлат муассасаларида ишлади. Аммо унинг ҳаётидаги асосий иши – иқ-тисодий билим соҳасидаги тадқиқотидир. У ўзининг «Сиёсий иқтисод трактати» (1803) асарида А.Смит концепциясини тизим-лаштиришга, уни кенг халқ оммаси учун тушунарли қилиб беришга ҳаракат қилди. Унда Ж.Б.Сэй саноатнинг юксалишига ва халқ бойлигини кўпайтиришга тўсқинлик қилувчи “ман этувчи тизим”га қарши чиқди. «Трактатдаги» иқтисодий либерализм тўғрисидаги ғоя, хусусан, давлатнинг иқтисодиётга ва хўжалик ҳаётини қайта қуришга аралашмаслиги тўғрисида ғоянинг амалга оширилиши ҳарбий-саноат бошқарувини ўша даврдаги Франция ҳукуматидаги реал ҳукмронликдан маҳрум қилган бўлар эди.
Наполеон “Трактат” билан танишиб чиққач, унинг муаллифи-ни суҳбатга чақирган ва унга ўз асарини тубдан қайта ишлашни таклиф қилган. Ж.Б.Сэй бу таклифни рад этди ва сиёсий “саҳнадан” кетишга мажбур бўлди.
Аммо тиниб–тинчимас Ж.Б.Сэй ўзининг хусусий ип йигириш фабрикасини очди. Кейинчалик, 1813 йили уни сотиб, топган пулига «Трактат»ни иккинчи нашрдан чиқариш учун Парижга қайтиб келди. Асар 1814 йили чоп этилади, сўнгра қисқа вақт ичида яна уч марта 1817, 1819 ва 1826 йилларда қайта нашр этилди. Бу асар тез орада жуда кўп тилларга таржима қилинди.
Францияда Наполеон тузумининг емирилиши билан вужудга келган ўзгаришлар Ж.Б.Сэйнинг иқтисодчи-олим ва жамият арбоби сифатидаги номини оқлади. У руҳланиб, сиёсий иқтисод бўйича ўз асарлари устида ишлашни давом эттирди, кўп лекциялар ўқиди ва уларда иқтисодий назария қоидаларини тизимлаштириш ва омма-вийлаштириш маҳоратини намойиш этди. Ж.Б.Сэй асарларида иқтисодий фан соф назарий ва тавсифий фанга айланди. У иқти-содий назариядан сиёсатнинг, идеологиянинг ва статистиканинг ажралиб чиқишини маъқуллади.
«Сэй қонуни». Ж.Б.Сэй А.Смитнинг эркин бозор, баҳонинг эркин шаклланиши, ички ва ташқи савдо, тадбиркорларнинг чекланмаган эркин рақобати ва протекционизмнинг ҳар қандай қўринишига йўл қўймаслик тамойилларини қўллаб-қувватлади ва уларни кўкларга кўтарди. Агар бу тамойиллар қўлланилса, Ж.Б. Сэй башоратига кўра, ортиқча ишлаб чиқариш ҳам, ижтимоий маҳсулотни тўла истеъмол қилмаслик ҳам бўлмайди, яъни иқти-содий инқирозларнинг объектив зарурлиги келиб чиқмайди. У бу ғояни ривожлантириб, ўзининг «бозор қонуни»ни яратди. У “Сэй қонуни” деб аталади. Бу қонуннинг моҳиятига кўра, ҳар қандай ишлаб чиқариш даромадларни келтириб чиқаради, бу даромад-ларга қиймати уларга тенг бўлган товарлар сотиб олинади, ялпи талаб эса ҳамиша ялпи таклифга тенг бўлади. Бошқача қилиб айтганда, товарлар таклифи ўзи учун шахсий талабни ярата-ди, яъни ўз товарини сотиб даромад олган ҳар бир киши ушбу даро-мадга мос равишда талабни келтириб чиқаради (бошқа товарлар сотиб олинади).
Демак, жамият миқёсида таклиф ва талаб мувозанатлашади, ортиқча ишлаб чиқариш бўлмайди. Ортиқча ишлаб чиқариш фақат айрим тармоқларда бошқа тармоқлардаги кам ишлаб чиқариш ҳисобига вужудга келади. Бошқача қилиб айтганда, кўп ишлаб чиқаришдан қўрқмаслик керак, фақат айрим товарларнинг ортиқча ишлаб чиқарилиш хавфи туғилиши мумкин. «Сэй қонуни» номини олган бу қоида классикларнинг макроиқтисодий назариясининг асосини ташкил этди ва кейинчалик Ж.М.Кейнс томонидан инкор этилди. Ж.М. Кейнснинг тасдиқлашича, одамлар даромадларнинг барчасини истеъмолга сарфламайдилар, балки уларнинг бир қис-мини жамғариб борадилар. Бу эса шунга мувофиқ равишда ялпи та-лабни камайтиради, иш билан бандликни қисқартиради. Пировард натижада бундай ҳолат Сэй қонунининг нотўғри эканлигини келтириб чиқаради. Чунки бу қонунга мувофиқ истеъмолга сарф-ланиши керак бўлган даромаднинг бир қисми жамғармага ажратилади. Демак, ялпи таклиф билан у келтириб чиқарадиган ялпи талаб ўртасидаги мувозанат бузилади.
Аммо «Сэй қонуни»нинг муҳим томони шундан иборатки, иқтисодий либерализмнинг барча принципларига жамият томони-дан риоя қилинса, ишлаб чиқариш (таклиф) ўзига мос равишда истеъмолни (талабни) келтириб чиқаради, яъни товар ва хизмат-ларни ишлаб чиқариш А.Смитнинг «табиий тартиб» (пулнинг пас-сив ролига асосланган меҳнат натижаларини айирбошлаш) шарои-тида, албатта, шундай даромадларни келтириб чиқарадики, уларга бу товар ва хизматлар эркин амалга оширилади. Иқтисодий либерализм концепциясининг барча тарафдорлари томонидан «Сэй қонуни» шу кўринишда қабул қилинган ва бозорда баҳонинг эркин ташкил топиши хўжалик конъюнктурасидаги ўзгаришга дарҳол мослаша олади, иқтисодиётнинг ўзини-ўзи тартибга солиб тури-шини кафолатлайди, деб ҳисоблаган.
Ҳақиқатан ҳам, агар пул фақат ҳисоб-китоб бирлиги ҳисоб-ланган бартерли иқтисодиёт амал қилади десак, унда таклиф миқдори талаб миқдорига тенг бўлади, ортиқча ишлаб чиқариш бўлмайди. Бу Сэй қонунининг моҳиятини ташкил этади.

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling