Тошкент молия институти эгамов Э.,Аллаберганов З. Г.,Джуманов Д


г) қиймат ва баҳонинг шаклланиши


Download 0.78 Mb.
bet30/61
Sana04.05.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1425540
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   61
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ

г) қиймат ва баҳонинг шаклланиши

А.Смит «сарфли» қиймат назариясига асос солди. У товарнинг фойдалилиги (истеъмол қиймати) билан алмашув қийматини бир- бирига қарши қўйди ва алмашув қийматининг шаклланишини таҳ-лил қилишда фойдалиликни инкор этди. Кейинчалик, бу назария-дан икки қарама-қарши йўналиш ҳисобланган – иқтисодий либера-лизм ва социализм вакиллари ўзларининг тамойилларини асос-лаш учун фойдаландилар.


А.Смит бозор баҳосининг беқарорлигини талаб ва таклифдаги доимий ўзгаришларнинг натижаси эканлигини кўрсатиб ўтади. Лекин бойликнинг «ҳақиқий» қиммати доимо ўзгариб туриши мумкин эмас. Шунинг учун А.Смит ўз олдига товарнинг «реал», «табиий» баҳосини, яъни унинг қийматини топиш вазифасини қўйди. Бунда у бир вақтнинг ўзида икки ҳар хил концепциядан фойдаланди. Биринчиси – товарнинг қиймати фақат унга сарфланган меҳнат билан аниқланади: қанча кўп меҳнат сарфланса, товар шунча қиммат бўлади (бу концепция Д.Рикардо ва К.Маркс иқтисо-дий таълимотларининг асосини ташкил этади). Аммо ушбу қоида, А.Смитнинг фикрича, фақат жамият тараққиётининг дастлабки босқичларида, «қолоқ жамиятларда» қўлланилади. Лекин цивилизациялашган жамиятда товар қийматини аниқлашда капитал ва ер ҳам ҳисобга олинади. Иккинчи концепция ана шундай пайдо бўлади, унга биноан товар қийматини яратишда барча ишлаб чиқариш омиллари (меҳнат, капитал, ер) қатнашади. Шунга мувофиқ, товар қиймати меҳнат сарфларидан, фойда ва ер рентасидан ташкил топади, яъни ишлаб чиқариш харажатлари билан аниқланади.
Ушбу расмда А.Смитнинг биринчи концепцияси «меҳнат» сўзи ёзилган яхлит стрелка кўринишида акс эттирилган. Бу қийматни яратишда меҳнат ягона манба эканлигини кўрсатди. Меҳнат билан яратилган даромад тақсимланиш жараёнида иш ҳақи, фойда ва рентага бўлинади. А.Смитнинг иккинчи концепциясининг асл маъноси «Капитал» ва «Ер» сўзлари ёзилган нуқтали чизиқ (пунктирли) стрелка ёрдамида ифодаланган. Бу концепция маҳсу-лот ва даромадларни яратишда меҳнат билан бирга капитал ва ернинг ҳам иштирок этишини билдиради.
А.Смит ўз қарашларида бу иккала концепциядан фойдаланди (1-расм).
Ишлаб чиқариш Тақсимот

Қиймат

И
Фойда

шлаб чиқариш



Меҳнат

Иш ҳақи



Рента





Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling