Тошкент молия институти эгамов Э.,Аллаберганов З. Г.,Джуманов Д
б) иқтисодий эркинлик принципи
Download 0.78 Mb.
|
ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ
б) иқтисодий эркинлик принципи
Жамиятдаги меҳнат тақсимоти одамларни бир бирлари билан боғлаб турувчи ва уларга маҳсулот ва ресурсларни алмаштириш имконини берувчи механизмнинг бўлишини тақозо этади. Бундай механизм бозор ҳисобланади. Бозор тўғрисида А.Смит таълимо-тидаги асосий ғоя иқтисодий либерализм ғояси, давлатнинг иқти-содиётга аралашувини минималлаштириш ғояси, эркин рақобат асосида ташкил топадиган баҳо ёрдамида иқтисодиётнинг ўзини -ўзи бошқариш ғояси ҳисобланади. Унинг таълимотига кўра, бозор одамлар фаолиятини мувофиқлаштиради (координациялаштиради), уларнинг манфаатларини уйғунлаштиради. Бозор иқтисодиёти нов-войни ширин нон ёпишга, боғбонни экологик тоза мева-сабзавот етиштиришга, савдогарларни бошқа минтақалардан арзон баҳога товарлар олиб келишга ундайди. Рақобат шароитида истеъмол-чилар эҳтиёжини юқори даражада қондира оладиган ишлаб чиқа-рувчилар яшаб кета олади. Демак, кўпроқ фойда олиш иштиёқида бўлган тадбиркорларнинг бир томонлама манфаатлари, уларни жа-миятнинг бошқа аъзолари манфаатларига хизмат қилишга мажбур қилади. “Менга нима керак бўлса, шуни менга бер ва сен ўзингга нима керак бўлса ўшани оласан”. Айнан шундай кўринишда одамлар ўзлари эҳтиёж сезган нарсаларни бир-бирларидан кўпроқ олишга эришадилар. А.Смит китобининг асосий моҳияти ҳукуматнинг ва бошқа-ларнинг эркин рақобатга аралашувини танқид қилишдан иборат. А.Смитнинг фикрича, иқтисодий ҳаётда гармоник тартиб ҳукмрон-лик қилади: агар эркин рақобат чекланмаса, унда у дунёни такомил-лашувга олиб келган бўлар эди. Бундай хулосага келишда А.Смит ўзгармас «табиий» иқтисодий қонунлар мавжудлигига асосланган. А.Смит тушунчаси бўйича, шахсий манфаатлар ижтимоий ман-фаатлардан устун турса, яъни жамият манфаатлари унинг аъзолари манфаатларининг йиғиндиси деб қаралса, шундагина бозор қонун-лари иқтисодиётга кўпроқ таъсир кўрсатади. А.Смитнинг асосий хизматларидан бири шундан иборатки, у биринчи бўлиб иқтисо-диётни ўзининг ички қонуниятларига мувофиқ амал қилувчи, объектив, одамларнинг иродасига боғлиқ бўлмаган тизим сифатида қарайди. Бундай тизим ўзининг ички қонуниятларига мувофиқ амал қилади. А.Смит иқтисодиётнинг давлат сектори самарасизлигини кўрсатиб ўтади. «Ҳар хил сабабларга кўра,– деб ёзади у, – ҳукумат доимо ва беистисно тарзда исрофгар. Энг аввало, у бировлар ишлаб топган пулни сарфлайди, ўзгалар пулини эса ҳамиша ўзингникидан кўра беҳуда сарфлайсан. Бундан ташқари, ҳукумат хусусий корхоналардан жуда узоқ туради ва уларнинг муваффақиятли ривожланиши учун зарур бўлган эътиборни уларга қарата олмайди». А.Смит давлатнинг фақат уч функциясини тан олади: адолатли суд қилиш, мамлакат хавфсизлигини таъминлаш, жамият учун зарур бўлган ижтимоий корхона ва муассасаларни таъминлаш. А.Смит меркантилистларнинг протекционизм сиёсатини тан-қид қилади. Унга кўра, четдан анча арзон баҳога олиб келиши мум-кин бўлган товарни ўзида ишлаб чиқариш беъмани нарсадир. «Ҳар қандай онгли оила бошлиғининг қоидаси сотиб олишдан кўра уйда тайёрлаш қимматга тушса, уни уйда тайёрламасликдан иборат... Айрим оилалар учун оқилона ҳисобланган нарса, бир бутун давлат учун беъмани ҳисобланмайди». Эркин рақобат шароитида бозор механизми, энг аввало, баҳо орқали иқтисодиётда “тартиб ўрнатади”. Баҳо бозор хўжалигининг асосий ташкилий кучи сифатида қаралади. Баҳо талаб ва таклиф ўзгариши тўғрисида ишлаб чиқарувчилар билан истеъмолчиларга сигнал бериб туради, уларни бир-бирларининг манфаатларига мос-лашишга мажбур этади. Баҳо орқали талаб асосида капитал қўйил-маси амалга оширилади, керакли маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Одамлар бир-бирларига хизмат қилиш орқали ўз манфаатларини амалга оширади. Бозор иқтисодиёти ўз-ўзидан амал қилаётгандек кўринади, аслида у хатолар ва тузатишлар услубида тартибга солиб турилади. Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling