Тошкент молия институти эгамов Э.,Аллаберганов З. Г.,Джуманов Д


А.Смит: «Одамлар бойлиги…» асари ва унинг тузилиши


Download 0.78 Mb.
bet26/61
Sana04.05.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1425540
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   61
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ

1. А.Смит: «Одамлар бойлиги…» асари ва унинг тузилиши

Буюк инглиз иқтисодчиси Адам Смитнинг «Одамлар бой-лигининг табиати ва сабаблари тўғрисида тадқиқот» асари замонавий иқтисод фанининг бошланиши ҳисобланади. А.Смит ўз давридаги иқтисодий билим ва концепцияларини умумлаштирди ва тизимлаштирди. У хўжалик ҳаётининг асосий соҳаларини тавсиф-лаб берувчи бир бутун назария яратди.


Адам Смит (1723–1790) Шотландиянинг Керколди шаҳрида божхона амалдори оиласида дунёга келди. У Глазго ва Оксфорд университетларида таълим олди, бу ерда адабиёт, тарих, фалсафа фанлари билан бирга физика, математикани ҳам ўрганди. А.Смит 1748 йилда Эдинбургда оммавий лекциялар ўқий бошлади, 1751 йилда Глазго университетининг профессори этиб тайинланди. Кейинчалик ижтимоий фанлар кафедрасини бошқарди. А.Смит 1759 йилда ўқиган лекциялари асосида этиканинг фалсафий муам-моларига бағишланган ўзининг биринчи «Ахлоқий ҳиссиёт назарияси» китобини яратди.
1764 йили А.Смит ҳаётида кескин ўзгариш бўлди: у кафед-рани тарк этди ва ўша даврда кўзга кўринган сиёсий арбоб – герцог Баклнинг ўғли ёш лорднинг хорижга қиладиган саёҳатида унга ҳамроҳлик қилиш тўғрисидаги таклифини қабул қилди. Бу саёҳат-дан А.Смит катта моддий манфаатдорлик кўрар эди, яъни умрининг охиригача унга ҳар ойда 800 фунт стерлинг кафолатланган эди. Бу унинг профессорлик гонораридан анча кўп бўлган. Саёҳат чоғида у Швецарияда Вальтер, Францияда физиократлар Ф.Кенэ, А.Тюрго, Д.Аламбер ва бошқа атоқли олимлар билан учрашди, уларнинг ишлари билан танишди. Бу учрашувлар А.Смитнинг дунёқарашини шаклланишига катта таъсир кўрсатди.
1766 йилда у ўз юртига қайтиб келди ва «Одамлар бойли-гининг табиати ва сабаблари тўғрисида тадқиқот» номли асосий асарини ёзишга киришди. Бу асар 1776 йил мартда чоп этилди. Асарда инсоният томонидан олдин яратилган иқтисодий билимлар умумлаштирилди ва умумий назарий тамойил асосида иқтисодий фан тизимига айланди.
А.Смитнинг бу асари беш қисмдан (китобдан) иборат бўлиб, биринчи қисмида қиймат ва қўшимча даромад муаммолари тадқиқ этилди, иккинчисида – капитал жамғарилиши ва унинг функционал шакллари, учинчисида – капитализм ривожланишининг тарихий шарт-шароитлари кўрсатиб берилди, тўртинчисида – меркантилизм ва физиократлар таълимотига бўлган ўзининг муносабатлари акс этилди, бешинчи қисмида давлат молияси саволлари кўриб чиқилди. Бу асар А.Смит ҳаёт пайтидаёқ тўрт марта, унинг ўлими-дан кейин аср охиригача яна уч марта қайта нашр этилди. У нафа-қат Англияда, балки чет элларда ҳам зўр қизиқиш уйғотди. А.Смит-нинг бу буюк асари дунёдаги барча кейинги иқтисодий таълимот-ларининг ривожланишига ва кўпчилик давлатларнинг иқтисодий сиёсатига ўзининг катта таъсирини кўрсатди.
А.Смит асарининг назарий қисмининг асосий ғояларини кўриб чиқамиз.



Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling