Тошкент молия институти эгамов Э.,Аллаберганов З. Г.,Джуманов Д


А.Тюргонинг иқтисодий таълимоти


Download 0.78 Mb.
bet23/61
Sana04.05.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1425540
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   61
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ

5. А.Тюргонинг иқтисодий таълимоти

Ф.Кенэнинг ғоялари Анн Робер Жак Тюрго (1727–1781йй.) томонидан давом эттирилди ва ривожлантирилди. А.Тюрго Париж-да зодагонлар оиласида туғилди. Оилавий анъанага кўра диний таълим олишга мажбур бўлди. Лекин Сарбоннанинг Теология (ди-ний) факультетини тугатгач, бу соҳада ишлашдан бош тортди. 1751 йилдан Париж парламентининг мансабдори, 1761–74-йилларда Лиможда (Лимузен провинция - вилоят маркази) интендант (губер-натор) лавозимида ишлади. Бу узоқ вилоятда марказий ҳокимият вакили сифатида хўжалик ишларини, жумладан, солиқ олиш тизимини назорат қилиб турди. Айнан Лиможда яшаб турган давр-да А.Тюрго ўзининг «Бойликнинг яратилиши ва тақсимлани-ши тўғрисида мулоҳазалар» (1766) номли асосий иқтисодий асарини, тугалланмасдан қолган «Қиммат ва пул» (1769) китобини ва бошқа асарларни ёзди. Улардаги фикрлар, умуман физиократик қарашларга ҳамда бозор иқтисодий муносабатлари тамойилларига, энг аввало, эркин рақобат ва эркин савдо тамойилларига асос-ланган.


1774 йили қирол Людовик XVI А.Тюргони молия бош назо-ратчиси лавозимига (молия вазири лавозими билан бир хил) тайин-лади. Бу лавозимда икки йилга яқин ишлаган А.Тюрго давлат харажатларини камайтиришга эриша олмаган бўлса-да, лекин мам-лакат иқтисодиётини ҳар томонлама эркинлаштириш учун имко-ният яратиб берувчи бир қатор фармон ва қонун лойиҳаларини амалга оширишга муваффақ бўлди. Аммо унинг ҳар бир ислоҳотга оид янгиликлари парламентда ўзининг монопол мавқеини сақлаб қолишга интилган амалдорлар томонидан қаттиқ қаршиликка дуч келди. Шунинг учун ислоҳотлари кўп вақт амал қилмади. 1776 йили А.Тюрго истеъфога чиққач, улар бекор қилинди.
А.Тюрго вазир сифатида амалга оширган асосий ислоҳотлар: мамлакат ичкарисида дон ва унинг эркин савдосининг ташкил этилиши; қиролликка эркин дон олиб келиш ва ундан бож тўлов-ларисиз эркин дон олиб чиқиш; натурал ер мажбуриятининг пулли ер солиғи (ўлпон) билан алмаштирилиши; саноат соҳасида тадбир-корликнинг ривожланишига тўсқинлик қилувчи ҳунармандчилик цехлари ва гильдияларининг (йирик савдогарлар ва ҳунармандлар бирлашмаси) бекор қилиниши ва бошқалар ҳисобланади.
Иш ҳақи назарияси. Худди физиократларга ўхшаб, А.Тюрго-нинг тасдиқлашича, деҳқон барча ишларда биринчи ҳаракатлан-тирувчи куч ҳисобланади; у ўз ерида барча ҳунармандларнинг иш ҳақини яратади. Иш ҳақига нисбатан кўпроқ ишлаб чиқарувчи ягона меҳнат бу – деҳқон меҳнатидир. У меркантилистларни тан-қид қилган ҳолда, миллатнинг бойлиги деб, энг аввало, ерни ва ундан олинадиган «соф даромадни» ҳисоблади.
А.Тюрго иш ҳақини Ф.Кенэ каби яшаш воситалари мини-мумига боғлаб тушунтиради. Аммо А.Тюрго ундан фарқли равиш-да, иш ҳақининг яшаш воситалари минимумига келиб тақалиш механизмини очиб бермоқчи бўлди. Иш ҳақини ишчининг ҳаёти учун зарур бўлган яшаш воситалари минимуми даражасига пасай-тирувчи бундай механизм, унинг фикрича, меҳнатга бўлган талаб-нинг меҳнат таклифидан орқада қолиб кетиши, ишчилар ўртаси-даги рақобатнинг ривожланмаганлиги ҳисобланади.
Синфлар назарияси. А.Тюрго Ф.Кенэга ўхшаб, жамиятни уч синфга ажратади: унумли синф (қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан банд бўлган кишилар); унумсиз синф (саноат ва бошқа моддий ишлаб чиқариш тармоқларида ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлган кишилар); ер эгалари синфи. Лекин биринчи иккита синфни «ишловчилар ёки иш билан банд синфлар» деб атайди. Уларнинг ҳар биридаги одамларни икки тоифага бўлиб кўрсатади, яъни тадбир-корлар ёки аванс берувчи капиталистлар ва иш ҳақи олувчи оддий ишчилар. Шу билан бирга, олимнинг тасдиқлашича, айнан унумсиз синф «иш ҳақи олувчи жамият аъзолари»ни ўз ичига олади.
Қиймат, пул ва фоиз назариялари. А.Тюрго қиймат, баҳо ва пулни таҳлил килди. Унинг бу соҳадаги фикрлари ўзига хос тавсифга эга ва қийматнинг меҳнат назариясидан фарқ қилади. А.Тюрго товарнинг нархи сотувчи ва харидорлар истагининг интенсивлиги билан аниқланиши тўғрисидаги ғояни илгари сурди. Бунда камёблик товар нархини “баҳолашда асосий унсурлардан бири” ҳисобланади. Кейинчалик бу ғоя замонавий баҳо назария-сининг шаклланишида ижобий ўрин тутади.
А.Тюрго иқтисодиётда протекционизм сиёсатининг салбий томонини кўрсатиб берди. Унинг фикрича, «олиш ва сотишдаги умумий эркинлик, бир томондан, сотувчига ишлаб чиқаришни рағбатлантирувчи нархни, иккинчи томондан, харидорга энг яхши товарни энг паст баҳода сотиб олишни таъминлашнинг ягона воситасидир».
А.Тюрго пулни ўз моҳиятига кўра товарлар дунёсидаги бир товар сифатида таърифлаб, айниқса, «олтин ва кумушни, бошқа ҳар қандай материалга нисбатан монета (танга) хизматини ўташга яроқли», деб ҳисоблади, негаки улар табиатан монета бўлиб яралган, бунинг устига, ҳар қандай келишув ва қонунлардан қатъий назар ҳамма учун умумий монета бўлиб қолади. Унинг фикрича, пул, яъни олтин ва кумушнинг баҳоси нафақат барча бошқа товарларга нисбатан ўзгариб туради, балки бир-бирига бўлган нис-бати, кам ёки кўплигига қараб ҳам ўзгариб туради. А.Тюрго қоғоз пулларнинг миқдори яратилган товар ва хизматларнинг миқдорига мос келмаган шароитда бундай пуллардан фойдаланиш ноқулай-ликлари тўғрисидаги қоидани далиллар билан исботлаб берди.
А.Тюрго ссуда (пул) фоизини тадқиқот қилар экан, қарзга олинган пулни устамаси билан қайтаришга жиноят сифатида қарай-диган насихатгўйлар бидъатларини қоралади. Унинг таъкидлашича, қарз берувчи қарз вақти давомида ушбу қарзга берган пули учун олиши мумкин бўлган даромадни йўқотади, қарз олувчи эса бу пулни самарали ишлатиб анча фойда кўриши мумкин. Кўриниб турибдики, қарз берувчи қарз олувчига озор етказаётгани йўқ, аксинча, биринчисининг пулидан иккинчиси фойда кўраяпти. Ана шу фойда қарз олувчини фоиз тўлаш шарти билан қарз олишга ундовчи асосий куч ҳисобланади. У фоизни фойдадан тўлайди. Демак, А.Тюргонинг фикрига кўра, бундай «келишувдан» қарз берувчи ҳам, қарз олувчи ҳам манфаатдор. Жорий фоизга келсак, А.Тюрго бўйича, у бозорда капиталнинг кўп ёки камлигини кўр-сатувчи термометр вазифасини ўтайди, хусусан, фоизнинг паст бўлиши бу - капитал кўплиги натижасидир.



Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling