Тошкент молия институти эгамов Э.,Аллаберганов З. Г.,Джуманов Д
П.Буагильбернинг иқтисодий таълимоти
Download 0.78 Mb.
|
ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Франция ҳолатининг муфассал тавсифи, унинг фаровонлигининг пасайи-ши сабаблари ва қайта тикланишининг оддий усуллари...»
- «Францияни қоралаш»
3. П.Буагильбернинг иқтисодий таълимоти
Франция классик иқтисодий мактабининг асосчиси Пьер Буагильбер (1646–1714) ҳисобланади. У Англия классик иқтисодий мактабининг асосчиси У.Петти каби профессионал иқтисодчи-олим бўлган эмас. П.Буагильбер худди отасига ўхшаб ҳуқуқшуносликдан таълим олди. 31 ёшида Нормандияда судьялик лавозимини эгал-лади. У бу лавозимда 25 йил мобайнида, яъни деярли умрининг охиригача ишлади, фақат ўлимидан икки ой олдин бу лавозимни катта ўғлига топшириб кетди. Синчков ақл, жамиятдаги юқори ижтимоий мавқе П.Буагильберда мамлакатнинг иқтисодий муаммоларини билишга, XVII асрнинг охири XVIII асрнинг бошидаги Франция вилоятларидаги аҳоли турмуш даражасининг пастлиги сабабларини аниқлашга бўлган қизиқиш уйғотди. У ўзининг биринчи ислоҳотлар тўғрисидаги му-лоҳазаларини (меркантилистларга қарши) 50 ёшида ёзган «Франция ҳолатининг муфассал тавсифи, унинг фаровонлигининг пасайи-ши сабаблари ва қайта тикланишининг оддий усуллари...» асарида эълон қилди. П.Буагильбер бу асарида меркантилизм иқтисодий сиёсатини қаттиқ танқид қилди. Бу сиёсатнинг бошида ўша даврдаги Людовик XIV қироллигида молия вазири лавозимини эгал-лаб турган Жан Батист Кольбер турар эди. У Франция товарлари экспортини рағбатлантиришни, Францияга келадиган импорт товарларни эса чеклашни, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига юқори солиқ белгилашни қонунлаштирган. Бу саноат ишлаб чиқа-ришига ҳамда бир бутун миллий иқтисодиётга салбий таъсир кўрсатди. Иқтисодиётдаги салбий ҳолатларни бартараф этиш йўлларини аниқ-лаш П.Буагильбернинг кейинги, XVIII асрнинг бошида чоп этилган асар-ларининг ҳам асосий вазифаси ҳисобланади. Уларда П.Буагильбер меркан-тилизмни танқид қилишни давом эттирди, ислоҳотлар зарурлигини асос-лаб берди, иқтисодий ўсишнинг ва давлат бойлигининг асоси деб билган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш муаммоларига алоҳида эътибор қаратди. Бундай қараш Франция иқтисодий қарашларида XVIII асрнинг ярмигача сақланиб қолди. Чунки ўша даврда ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ҳал қилувчи мавқеини тарғибот қилувчи физиократизм анча кучайган эди. 1707 йили П.Буагильбернинг «Францияни қоралаш» асари чоп этилди. Унда Франциянинг камбағаллик ҳолати кўрсатилди, меркантилистик сиёсат қораланди. Иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш тўғрисида янги ғоялар илгари сурилди. Бироқ улар ўзи ишонган ва умид қилган ҳукумат вазирлари томонидан ҳам эътиборга олин-мади, қўллаб-қувватланмади. Иқтисодий фикрларнинг ривожланишида ва Францияда бозор муносабатларининг шаклланишида П.Буагильбернинг ҳиссаси кат-та бўлди. Айнан унинг асарлари меркантилистик ғояларнинг батамом обрўсизланиши ва Француз классик иқтисодий мактаби-нинг шаклланиши учун назарий-методологик асос бўлиб хизмат қилди. У Петтидан қатъий назар, мамлакатнинг бойлиги пул миқдоридан иборат эмас, балки барча фойдали нарса ва неъмат-лардан ташкил топади деган концепцияни илгари сурди. Назарий қоидаларнинг ўзига хослиги. П.Буагильбернинг муҳим ютуғи, У.Петтига ўхшаб, қийматнинг меҳнат назариясини «асос-лаб» бериши ҳисобланади. Бунда у бозорда товарлар ўртасидаги алмашув нисбатлари механизмини сарфланган меҳнат миқдори ёки иш вақтини ҳисобга олган ҳолда таҳлил қилади. Бу концепция номукаммал бўлишига қарамасдан (унинг асосида сарфли принцип ётади) ўз даври учун прогрессив ҳисобланади, негаки мерканти-листларнинг баҳонинг шаклланишида пулнинг табиий роли тўғри-сидаги концепциясидан кескин фарқ қилади. П.Буагильбер меркантилизмни кўп жиҳатдан тўғри танқид қилиш билан бирга, пулнинг иқтисодиётдаги аҳамиятини менси-маган ҳолда, мамлакатнинг иқтисодий ўсишида қишлоқ хўжалиги аҳамиятини мутлақлаштирди, бойликни кўпайтиришдаги саноат ва савдонинг аҳамиятини инкор этди. Классик иқтисодий назария вакиллари ичида у пулни бекор килиш мумкин ва зарур деб ҳисоблаган ягона иқтисодчи ҳисобланади, унингча пул товар-ларнинг «ҳақиқий қийматлари» бўйича айирбошланишини бузади. Биринчи Француз классигининг фикри бўйича, иқтисодиёт-даги асосий соҳа савдо эмас, балки ишлаб чиқариш, энг аввало, қишлоқ хўжалиги ҳисобланади. П.Буагильбер ўз асарларида иқ-тисодиётнинг «табиий» қонунлари тўғрисида қайд қилиб ўтади. Давлат юқори солиқларни жорий этиш ёки протекционизм сиёса-тини қўллаш билан уларга ҳалақит бермаслигини тавсия этади. Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling