Тошкент молия институти эгамов Э.,Аллаберганов З. Г.,Джуманов Д
Download 0.78 Mb.
|
ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати
- II БЎЛИМ. КЛАССИК ИҚТИСОДИЙ МАКТАБ ВА ЯНГИ КЛАССИК ВАЗИЯТ 4-МАВЗУ. КЛАССИК ИҚТИСОДИЙ МАКТАБНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ
Такрорлаш учун саволлар
Меркантилизмнинг келиб чиқишининг асосий сабаби нима? Меркантилизм нима? Дастлабки меркантилизмнинг “пул баланси” ғояси ва унинг мазмунини тушунтиринг. Кейинги ривожланган меркантилизм вакилларини кўрсатинг? Кейинги ривожланган меркантилизмнинг “савдо баланси” ғоясининг мазмунини тушунтиринг? Миллий бойлик ва уни кўпайтириш тўғрисидаги дастлабки ва кейинги меркантилистларнинг қарашлари қандай? Испанияда меркантилизмнинг ўзига хослиги нимада? Меркантилизмнинг Англия ва Франциядаги тарихий хусусиятларини кўрсатинг? Тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати Бартенев С.А. История экономических учений. -М.: “Эконо-мист”, 2005. Блауг М. Экономическая мысль в ретроспективе. -М.: «Дело-Лтд» , 1994. Всемирная История Экономической Мысли. 1 т. -М.: “Мысль”, 1987. Исламов А., Эгамов Э. Иқтисодий таълимотлар тарихи. Т.: “Ўзбекистон”, 2003. Islamov A., Egamov E. Iqtisodiy ta’limotlar tarixi. -T.: “Iqtisod – moliya”, 2005. Костюк В.Н. История экономических учений. -М.: “Центр”, 1998. Майбурд Е.М. Введение в историю экономической мысли. От пророков до профессоров. -М.: «ДЕЛО», «ВИТА-ПРЕСС», 1996. Меркантилизм (Под ред. И.С.Плотникова). -М.: “ОГИЗ-Соцэкгиз”, 1975. Раззоқов А. ва б. Иқтисодий таълимотлар тарихи. -Т.: “Молия”, 2002. Титова Н.Е. История экономических учений. -М.: «Гуманитарный издательский центр ВЛАДОС», 1997. Юсупов Ю.Б. Становление и развитие экономической науки. -Т.: АО «Учкун», 1999. Ядгаров Я.С. История экономических учений. -М.: ИНФРА-М, 2006. II БЎЛИМ. КЛАССИК ИҚТИСОДИЙ МАКТАБ ВА ЯНГИ КЛАССИК ВАЗИЯТ 4-МАВЗУ. КЛАССИК ИҚТИСОДИЙ МАКТАБНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ 1. Классик иқтисодий мактабнинг пайдо бўлишининг тарихий шарт-шароитлари ва унинг тавсифи Меркантилизмнинг емирилиши ва классик сиёсий иқтисод мактабининг пайдо бўлиши (Англияда) XVII асрга тўғри келади. XVI асрнинг ўрталарида бошланган мануфактура даври XVII асрга келиб саноатнинг айрим тармоқларининг ривожланишига олиб кел-ди. Айни пайтда, қишлоқ хўжалигида ҳам капитализм ривожлана бошлади. Буюк Британия иқтисодиёти дунёда энг ривожланган мамлакатга айланди. XVIII асрга келиб бу ерда капиталистик ишлаб чиқариш муносабатлари фақат савдода эмас, балки саноат ва қиш-лоқ хўжалигида ҳам ғалаба қозонди. Бу жараён мамлакатнинг ижтимоий - иқтисодий тараққиётига йўл очиб берди. Ижтимоий ишлаб чиқаришнинг ривожланишига имконият, тадбиркорлар ташаббусига эркинлик беришга ҳаракат қилган капиталистик тузумнинг афзалликларини назарий жиҳатдан асослаб берадиган иқтисодий таълимотлар энди тақозо этила бошлади. Демак, бу даврга келиб иқтисодий таълимотларни ривожлан-тириш учун, яъни иқтисодиётни объектив таҳлил қилиш учун қулай шароит яратилди. Мана шу шароитда яшаб ижод қилган У.Петти, А.Смит, Д.Рикардо, Ф.Кенэ ва классик сиёсий иқтисод мактабининг бошқа вакиллари иқтисодиётни илмий нуқтаи назардан тадқиқот қилдилар. Ҳақиқатан ҳам, мазкур давр янги классик сиёсий иқтисод мактабининг бошланганини билдиради. Унинг классик деб аталишининг асосий сабаби, энг аввало, унинг кўплаб назарий ва методологик қоидалари чинакам илмий бўлиб, улар замонавий иқтисодий назария асосини ташкил этишидир. Айнан классик сиёсий иқтисод вакиллари туфайли иқтисодий назария илмий фан мақомига эга бўлди. Англияда классик сиёсий иқтисод мактабининг дастлабки вакили У.Петти бўлса, Францияда – П.Буагильбер, Ф.Кенэ, А.Тюрго ҳисобланади. Кейинчалик, бу мактаб таълимоти А.Смит, Д.Рикардо Ж.Б. Сэй, Т.Мальтус томонидан ривожлантирилди ва Ж.С. Милл, К.Маркс томонидан якунланди. Уларни биз кейинги мавзуларда кўриб чиқамиз. Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling