Тошкент молия институти эгамов Э.,Аллаберганов З. Г.,Джуманов Д


Дастлабки ва кейинги меркантилизмнинг ўзига хослиги


Download 0.78 Mb.
bet15/61
Sana04.05.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1425540
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   61
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ

2. Дастлабки ва кейинги меркантилизмнинг ўзига хослиги


Дастлабки меркантилизм буюк географик кашфиётлардан олдин пайдо бўлди ва XVI асрнинг ўрталаригача фаол амал қилиб келди. Унинг асосий вакиллари Уильям Стаффорд (1554–1612) (Англия), Гаскар Скаруффи (1519–1584) (Италия) ва бошқалар ҳисобланади. Дастлабки меркантилизм «пул баланси» сиёсатини олиб борган. Бу сиёсат пул муомаласини, ташқи савдони маъмурий йўл билан қаттиқ тартибга солиш асосида мамлакатнинг пул бойлигини кўпайтиришга қаратилган (мамлакат пули қанча кўп бўлса, у шунча бой ҳисобланган). Дастлабки меркантилизм олтин ва кумушни бойликнинг мутлақ шакли деб қаради ва уни четдан олиб келиш йўлини қидирди. Дастлабки меркантилистлар ташқи савдода ижобий сальдога эришиш учун қуйидагилар мақсадга мувофиқ ҳисобладилар:
– экспорт қилинадиган товарларга максимум юқори баҳо ўрнатишни;
– товарлар импортини ҳар томонлама чеклашни;
мамлакатдан олтин ва кумушнинг оқиб чиқиб кетишига йўл қўймасликни.
Дастлабки меркантилизм даврида ҳукумат хорижий савдогар-ларни уларнинг пулини маҳаллий пулга алмаштириш ва кўпроқ то-вар сотиб олишга қизиқтириш мақсадида атайлаб чақаларни бузиб, уларнинг қиймматини пасайтириш билан шуғулланган. Кейинчалик товар-пул муносабатларининг ривожланиши, ташқи савдонинг кенгайиши мерканталистларнинг бойлик муаммосига бўлган қара-шини ўзгартиришга мажбур этди.
Кейинги меркантилизм XVI асрнинг иккинчи ярмидан XVII асрнинг иккинчи ярмигача бўлган даврни ўз ичига олади. (Унинг асосий вакилларидан бири инглиз Томас Ман ҳисобланади). Бу даврга келиб миллий саноат ва савдони ривожланишининг давлат томонидан рағбатлантирилиши сабабли, мамлакатлар ўртасида савдо алоқалари кенг ва мунтазам ривожлана бошлади. Дастлабки меркантилистларнинг «пул баланси» ўрнига кейинги мерканти-листларнинг «савдо баланси» назарияси келиб чиқди. «Савдо баланси» назарияси (ёки етук меркантилизм) Англияда кенг тарқала бошлади. Мазкур концепция вакиллари дастлабки меркан-тилистларни мамлакатдан ташқарига пул чиқаришни ман этгани, импортни ҳаддан ташқари чеклагани учун танқид қилди. Уларнинг фикрича, ҳукуматнинг ташқи иқтисодий сиёсатдаги асосий вазифаси – мамлакатда имкони борича кўпроқ пул маблағларини жамғариш эмас, балки актив савдо балансига эришишдир (экспорт-нинг импортдан устун бўлиши). Экспорт ва импорт ўртасидаги фарқ (ижобий сальдо) – мамлакат бойлигининг ўсишидир. Демак, реал бойлик бу– «ўлик пуллар» йиғиндиси эмас, балки янги пулларни, яъни пул капиталини вужудга келтирувчи пуллардир.
Шулардан келиб чиққан ҳолда, кейинги меркантилизм вакил-лари актив савдо балансига эришиш учун қатор тавсияларни илгари сурдилар:
– ташқи бозорларни нисбатан арзон товарлар сотиш йўли билан эгаллаш ҳамда бир мамлакат товарини олиб, бошқаларига уни қимматига сотиш;
– мамлакатда фақат актив савдо балансини сақлаб турган ҳолда, товарлар импортига рухсат этиш (зеб-зийнат буюм-ларидан ташқари);
– қулай савдо ишларини амалга ошириш учун олтин ва кумушни четга чиқариш, пировард натижада мамлакатда уларнинг массасини кўпайтириш.
Пулнинг товарли моҳиятини тан олса-да, унинг қимматини кейинги меркантилистлар илгаригидек олтин ва кумушнинг табиий хусусиятидан деб қарадилар. Аммо айнан улар металлистик наза-риядан пулнинг миқдорий назариясига ва монометаллизм тизимига ўтишга сабаб бўлган. Агар дастлабки меркантилистлар пулнинг жамғариш функциясини асосий деб билган бўлсалар, кейинги ривожланган меркантилистлар – муомала функциясини асосий ҳисобладилар. Кейинги меркантилистларнинг ишончига кўра, пулнинг қиммати унинг миқдорига нисбатан тескари боғлиқликда, товарлар баҳоси даражаси эса пул миқдорига тўғри мутаносиб-ликда бўлади. Улар, пул таклифининг кўпайиши унга бўлган талабни оширгач, савдони рағбатлантиради, деб бир томонлама ҳисобладилар.



Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling