Тошкент молия институти эгамов Э.,Аллаберганов З. Г.,Джуманов Д


Турли мамлакатларда меркантилизм таълимотининг ўзига хос хусусиятлари


Download 0.78 Mb.
bet16/61
Sana04.05.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1425540
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   61
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ

3. Турли мамлакатларда меркантилизм таълимотининг ўзига хос хусусиятлари

Ҳар бир давлатда меркантилизм ўзига хос усулда намоён бўлди. Иқтисодий ривожланиш даражаси, мамлакатдаги сиёсий вазият, турли халқларнинг миллий-психологик хусусиятлари унинг ўзига хос томонларини келтириб чиқарди.


Меркантилизм Испания, Италия, Англия ва Францияда анча кенг тарзда ривожланди.
Масалан, Испанияда бойлик қимматли металл, пул билан бир нарса деб қаралган. Шу боис, Испанияда XVII асрнинг бошигача мамлакатдан олтин ва кумушни олиб чиқиш (ўлим жазоси таҳ-ликаси остида) тақиқланган. Испан биметалл монетар назарияси-нинг етук ҳимоячиси Мариан XVII асрнинг 20-йилларида қиммат-ли тошлардан иборат хорижий монеталарга айирбошланадиган товарларни четга чиқаришдан бошқа, барча ҳар қандай ташқи савдони ман этиш талабини илгари сурди.
Бундай қаттиқ чора-тадбирлар мамлакат ҳаётига салбий таъ-сир кўрсатади. Халқаро савдода четга чиқиб қолган Испания иқти-содий ривожланишда анча орқада қолиб кетди.
Меркантилизм иқтисодий таълимот ва давлат сиёсати сифа-тида Францияда анча ривож топди. Францияда меркантилизм вакилларидан бири, машхур «Сиёсий иқтисод трактати» (1615) асарининг муаллифи Антуан Монкретьен (1576–1621) ҳисобла-нади. У давлатнинг иқтисодиётга фаол аралашувини – жамғармани кўпайтиришнинг, мамлакат хўжалигини мустаҳкамлаш ва ривож-лантиришнинг асосий омили сифатида қаради. А.Монкретьен пул бойлигини кўпайтириш йўлларини қидирди, ўз таклифларини қи-рол Людовик XIII га тавсия этди. У мануфактурани ривож-лантириш, хунармандчилик мактаблари ташкил этиш, маҳсулотлар сифатини яхшилаш, ўз мамлакати савдогарларига ташқи савдода монопол ҳуқуқ бериш, мамлакатда ишлаб чиқарилган товарлар сав-досини кенгайтириш билан Франция бозоридан хорижий савдогар-ларни сиқиб чиқаришни таклиф қилди. А.Монкретьен хорижий савдогарларни мамлакат бойлигини сўриб олувчи насосга таққос-лайди. А.Монкретьен дастури Франция ташқи савдосини кенгай-тиришни кўзда тутади, у нисбатан монетаризм ғоясини, шунингдек, савдо баланси концепциясини акс эттиради.
Франциядаги амалий меркантилизмнинг энг ёрқин вакили Жан Батист Кольбер (1619–1683 й.) ҳисобланади. У француз қиро-ли Людовик XIV саройида молия суперинтенданти (вазири) вазифа-сида ишлаган ва фаол протекционистик сиёсатни олиб борган. Кейинчалик Ж.Б.Кольбер олиб борган иқтисодий сиёсат ва француз меркантилизми кольбертизм деб атала бошлади.
Ж.Б.Кольбернинг асосий ғоялари ва уларнинг ҳаётга татбиқ этилиши қуйидагича тавсифланади:
1) Франция ташқи савдосини фаоллаштиришга ҳар томонлама таъсир кўрсатди;
2) ташқи бозорга товар ишлаб чиқаришни ҳисобга олган ҳолда мануфактура саноатини ривожлантиришга имконият яратиб берди;
3) протекционистик тарифлардан кенг фойдалангач, Франция божхона сиёсатини тартибга солиш билан фаол шуғулланди;
4) мануфактура саноати ривожланишига алоҳида эътибор берган ҳолда, қишлоқ хўжалигининг анча орқада қолиб кетишини келтириб чиқарди, айниқса, мамлакатдан дон олиб чиқишни нотўғри ман этиши ва мамлакатга эркин дон олиб киришга рухсат бериши натижасида деҳқончиликнинг қашшоқлашувига олиб келди.
Англия меркантилизмининг анча йирик вакили Уильям Стаффорднинг (1154–1612 й.) ҳаёт фаолияти тўғрисидаги маълу-мотлар жуда кам. Унинг фақат бой савдогар оиласидан келиб чиқ-қанлиги ва “Бизнинг ватандошларнинг баъзи бир шикоятларининг қисқача баёни” асарини ёзганлиги маълум. Унда У.Стаффорд мер-кантилизм учун характерли бўлган қуйидаги ғояларни илгари сурган:
1) муомалада бузилган пуллар эмас, балки тўла қимматли пуллар бўлиши керак, чунки фақат улар ташқи товар айланмасида яроқли ҳисобланади;
2) четга хом ашё чиқаришни ман этишни таклиф этади (кейин ундан тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилиб юқори баҳода Англияга қайтиб келмасин);
3) катта миқдордаги пулнинг четга чиқиб кетишига йўл қўй-маслик учун қимматли хорижий товарларни (зеб-зийнат буюмлари) истеъмол қилишни ман этишни талаб қилиб чиқди;
4) Англияда ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган товарларни мамлакатга олиб киришни тўлиқ ман этишни тавсия этди.
Англияда кейинги етук меркантилизм Томас Ман (1571–1641) асарларида ифода этилган. Мануфактура тизимининг классик вакили Т.Ман ўз даврининг йирик савдогар, Ост-Индия компания-сининг директорларидан бири бўлган. Компанияни четга монета чиқаргани учун танқид қилувчилардан унинг манфаатини химоя қилиш мақсадида Т.Ман 1621 йилда «Англиянинг Ост-Индия билан бўлган савдоси тўғрисида мулоҳаза» китобини чоп этди. Монетаристлар концепциясига савдо баланси назариясини қарши қўйди. Т.Ман 1630 йилда «Англиянинг ташқи савдодаги бойлиги ёки бойликни тартиблаш сифатидаги ташқи савдо баланси» асарини ёзди. Унда муаллиф пул муомаласини қатъий тартибга солиш зарарли эканлигини, пул фойда келтириши учун доимо ҳаракатда бўлишини, пулнинг четга эркин чиқарилиши кераклигини, бусиз ташқи савдони рисолидагидек ривожлантириб бўлмаслигини қайд қилиб ўтади.
Т.Ман бўйича, бойликнинг манбаи фақат ташқи савдо ҳисобланади, бундай бойликка «ҳар йили хорижликлардан харид қилган суммадан кўра, уларга кўпроқ сотиш» йўли билан эришила-ди. У четга фақат тайёр маҳсулот чиқаришни, исрофгарчиликка қарши қаттиқ курашишни, қимматбаҳо хорижий товарларни истеъ-мол қилишдан ўзини тийишни тавсия этади.
Кейинги меркантилизм вакилларидан бири шотландиялик Жон Ло (1671–1729 й.) ҳисобланади. Ж.Ло кредит-банк тизими, шунингдек, қоғоз-пул муомаласи ва биржа чайқовчилиги асос-чилардан бири ҳисобланади. У кучли иқтисодчи-амалиётчи бўл-сада, фақат иккита асар ёзган. Биринчиси “Пул ва савдо” 1705 йилда чоп этилган, иккинчиси “Регентство даври молия тарихи” унинг ўлимидан сал олдин ёзиб тугатилади, лекин фақат икки юз йилдан кейин нашр этилади. Банк ва янги турдаги акционерлик жамиятини ташкил этиш, банкнот чиқариш, капитал тўплаш, аҳолининг барча қатламлари ўртасида акцияларни тарқатиш бўйича унинг концептуал қарашлари ва амалий фаолияти, уларнинг анча ривожланган давлатларнинг хўжалик тажрибасида кенг қўллани-лишидан 150 йил илгари келиб чиққан.
Ж.Лонинг асосий иқтисодий ғояларини қуйидагича тавсиф-лаш мумкин:
1) миллий иқтисодиёт ривожланишининг калити сифатида, банкно-таларни чиқариш йўли билан мамлакатда пулнинг мўл-қўллигини таъминлашга ҳаракат қилди;
2) кредит эмиссия банкларининг давлатга қарашли бўлишини, ҳукумат томонидан иқтисодий сиёсатини олиб борилиши ва унинг ёрдамидан фойдаланишни талаб қилиб чиқди;
3) товарлар баҳосининг озгина ошиши, товарлар таклифининг анча кўпайишига олиб келиши қоидасини асослаб берди;
4) давлат қўшимча иш жойларини яратишга имкон берувчи муомаладаги пул миқдорини кўпайтириш йўли билан, ишлаб чиқариш миқдорига анча катта таъсир кўрсатиши мумкинлиги тўғрисида гапириб ўтди;
5) акционерлик жамиятларини ташкил этиш йўли билан капитал марказлашуви ва бирлашуви ғоясига таъсир кўрсатди.
Шундай қилиб, айтиш мумкинки, меркантилизм концепцияси энг аввало, протекционистик тадбирлардан фойдаланишга ва иқти-содий ҳодиса ва жараёнларнинг ривожланишида давлат аралашуви-га таянади. Бундай қараш жаҳон иқтисодиёти тараққиётининг турли босқичларида, шу жумладан, ҳозирги даврда ҳам кузатилади.



Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling