Тошкент молия институти эгамов Э.,Аллаберганов З. Г.,Джуманов Д
Меркантилизмнинг тарихий аҳамияти
Download 0.78 Mb.
|
ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
4. Меркантилизмнинг тарихий аҳамияти
Меркантилизм ва унинг вакиллари – ижодий меросидаги ҳам позитив, ҳам негатив унсурлар нуқтаи назаридан, иқтисодий таълимотлар тарихида ўчмас из қолдирди. Биринчидан, меркантилистлар концепцияси деярли бутунлай муомала соҳасидаги хўжалик ҳаётининг амалиётига қаратилган. Шундай бўлса-да, бу уларга кўплаб иқтисодий категорияларни ил-мий муомилага киритиш, савдо соҳаси, ссуда операциялари ва пул муомаласининг муҳим қонуниятларини аниқлаб бериш имконини беради. Лекин иқтисодиётнинг бошқа соҳаларига бўлган уларнинг таъсири доимо айнан бир хил бўлган эмас. Масалан, мамлакатнинг ўз саноати ва савдосини ривожлантири-ши учун пул муҳим восита эканлигини тўғри тушунтириб бергач, меркантилистлар шундай бўлса-да миллий иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб қилишга эътибор бермадилар. Бундан ташқари, улар учун ишсизлик муаммоси ҳам муҳим ҳисобланмаган. «Ихтиёрий ишсизлик»нинг асосий сабаби ишламаслик хоҳишини келтириб чиқарувчи ёки «ялқовлик», ёки «ахлоқий бузуқлик» ҳисобланган. Иккинчидан, меркантилизм бозор муносабатлари шаклла-нишининг ва Европада анча ривожланган мамлакатлар – Англия ва Францияда унинг ўрнини олган классик сиёсий иқтисоднинг ўзига хос хусусиятларини келтириб чиқарди. Хусусан, Францияда XVII асрда молия вазири Жан Батист Кольбер анча фаол протекционизм сиёсатини олиб борган даврда саноатнинг қудратли мануфактура тармоғи яратилди. Аммо бир вақтнинг ўзида мамлакат ташқарисига дон чиқаришни ман этиш ва бошқа мамлакатлардан уни эркин олиб келиш йўли билан фермер хўжаликларининг шаклланишига тўсқинлик қилинди. Ўша даврда-ги Франция ички бозорининг унинг азалий рақиби – Англияга нисбатан «торлиги» оқибатда айнан шу вазиятга боғлаб тушун-тирилди. Натижада, француз меркантилизми кольбертизм деб атала бошлади, классик сиёсий иқтисод доирасидаги ўзига хос француз мактаби эса физиократизм таълимоти деб юритилди. Англияда эса меркантилизм, иқтисодий тарихдан маълумки, Францияга нисбатан анча «унумли» бўлди. XVII асрдаги савдо ва саноат соҳасидаги бу мамлакатнинг протекционизм сиёсатидаги асосий ютуқлари, одатда, Ост-Индия компанияси раҳбарларидан бири – Томас Ман номи билан боғлаб тушунтирилади. Шу нарса ҳам маълумки, айнан Англияда меркантилизм билан бўлган ғоявий кураш натижасида энг муҳим назарий хулосалар ишлаб чиқилди ва улар А.Смит, Д.Рикардо, Т.Мальтус, Ж.С.Милл ва бошқаларнинг асарларида ўз аксини топди. Бундан ташқари, Англия XIX асрда анча кучли ривожланган мамлакат сифатида энг муҳим антимеркантилистик чора-тадбирларни, жумладан ички ва ташқи савдода тўла эркинлик сиёсатини амалга ошира бошлади. Таянч иборалар – меркантилизм; – дастлабки меркантилизм; – кейинги меркантилизм; – пул-бойлик; – «пул баланси»; – «савдо баланси» – кольбертизм; – ижобий сальдо. Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling