Тошкент молия институти эгамов Э.,Аллаберганов З. Г.,Джуманов Д


У.Петтининг иқтисодий таълимоти


Download 0.78 Mb.
bet19/61
Sana04.05.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1425540
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   61
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ

2. У.Петтининг иқтисодий таълимоти

Уильям Петти (1623–1687) – Англия классик сиёсий иқтисо-дининг асосчисидир. К.Маркс сўзи билан айтганда, У.Петти-«Сиё-сий иқтисоднинг отаси... буюк тадқиқотчи - иқтисодчи». У.Петти ҳар томонлама юксак билимли одам бўлган. У Англиянинг жануби-даги Ромси шаҳрида ҳунарманд-маточи оиласида туғилди. Ўн тўрт ёшида ота касбини эгаллашдан воз кечган У.Петти уйдан чиқиб кетади ва кемада ёлланма денгизчи (юнга) бўлиб хизмат қилади. Орадан бир йил ўтгач, тақдир тақозоси билан оёғи лат еган У.Петти Франция ҳудудидаги бир қирғоқда қолдириб кетилади. Бу нотаниш чет ўлкаларда лотин тилини билганлиги туфайли у Кан коллежига қабул қилинди ва тингловчи сифатида моддий жиҳатдан таъмин-ланди. Коллеж унга француз ва грек тилларини, математика, астро-номияни ўрганишга имконият яратиб берди. 1640 йили коллежни битириб, У.Петти Лондонга қайтиб келди. Кейинчалик, Оксфорд университетида тиббиёт соҳасида таҳсил олди.


1650 йили 27 ёшида У.Петти физика бўйича докторлик даражаси-ни олди, Англия коллежларининг бирида профессор бўлиб ишлади.
У.Петти иқтисодий муаммоларга бағишланган «Солиқлар ва йиғимлар тўғрисида трактат» (1662 й), «Донишмандларга сўз» (1665 й), «Ирландиянинг сиёсий анатомияси» (1672 й), «Сиёсий арифметика» (1683 й) ва бошқа асарларни ёзди. У.Петти дастлаб ўз асарларида меркантилистларнинг ижобий савдо баланси ғоясини ва саноатни рағбатлантириш мақсадида давлатнинг иқтисодиётга фаол аралашувини қўллаб-қувватлади. Аммо У.Петти аста-секин тадқиқот объектини ўзгартирди ва асосий эътиборни савдо муаммосидан ишлаб чиқариш муаммосига қаратди. Унинг қайд қилишича, бойлик ишлаб чиқаришда яратилади, муомала соҳасида эса у фақат тақсимланади.
Бойлик ва пул назариялари. Меркантилистлардан фарқли равишда, У.Петти фикри бўйича, нафақат қимматли металл ва тошлар ҳамда пул бойлик ҳисобланади, балки мамлакатнинг ери, уйлар, кемалар, товарлар ва хатто уй жиҳозлари ҳам бойликни ташкил этади. Бу масала бўйича ўз фикрини ривожлантириб, бизнинг даврда кенг тарқалган «Меҳнат – бойликнинг отаси, ер эса унинг онаси» деган иборани ишлатди.
Мамлакат бойлигини кўпайтириш учун У.Петти қамоқ жазоси ўрнига пул жаримасини жорий этиш зарурлигини, пул тўлашга «қурби етмаган ўғриларни» эса «қулликка» маҳкум этишни, ишлашга мажбур қилишни тавсия этади. Бу меркантилистларга қарама-қарши тарзда, бойлик, энг аввало, меҳнат билан яратили-шини билдиради, яъни хўжалик ҳаётидаги пулнинг «асосий» вази-фасини инкор этади.
У.Петти бу фикрни ривожлантириб, четга пул чиқаришни тақиқлаш бемаъни нарса эканлигини кўрсатиб ўтади. Давлатнинг бундай хатти-ҳаракати, унинг фикри бўйича, мамлакатга четдан то-вар келтиришни ман этиш билан бир нарсадир. У.Петти бу фикр-лари билан ўзини пулнинг миқдорий назарияси тарафдори эканли-гини кўрсатди ва муомала учун зарур бўлган пул миқдори тўғри-сидаги қонуниятни тушунганлигини намойиш этди. Аммо унинг иқтисодиётдаги пулнинг вазифасини юзаки тушунганлиги аниқ кўринади. Бир томондан, пулнинг миқдорий назарияси, ҳақиқатдан ҳам, «пул ўз-ўзидан бойлик мазмунини англатмаслигини» кўрсат-ди, иккинчи томондан эса – У.Петти ва ундан кейинги бошқа клас-сик иқтисодий назария муаллифлари, М.Блауг сўзи билан айтганда, у (пулнинг миқдорий назарияси) асосий эътиборни пулнинг муомала воситаси сифатидаги вазифасига қаратган ҳолда, товар ва пул бозорлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни келтириб чиқарувчи пулнинг қимматни сақлаш воситаси сифатидаги функциясини инкор этди.
Шунинг учун меркантилизмга нисбатан тўғри танқидлари билан бирга, У.Петтининг бу борада нотўғри тушунчалари ҳам бўлган. Масалан, у савдо ва савдо капиталининг миллий бойлик яратишдаги иштирокини инкор этди ва ҳатто савдогарлар сонини анча камайтиришни қаттиқ туриб маъқуллади. У.Петти савдогар-ларни давлатнинг «қонини» тақсимлаш билан шуғулланувчи «ўйинчилар»га ўхшатади. У «қон» деганда қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларни назарда тутади.
Қиймат назарияси. У.Петтининг меркантилистлар ғоясига бўлган салбий ёндашуви нафақат бойликнинг моҳиятини ва уни кўпайтириш йўлларини таҳлил қилишда, балки товарлар қиймати-нинг яратилиш табиатини ва бозорда уларнинг қиммати даражасига таъсир этувчи омилларни аниқлашда ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Бу борадаги унинг тадқиқотлари кейинчалик уни қийматнинг меҳнат назариясининг биринчи муаллифи деб тан олинишига сабаб бўлди. Умуман олганда, қийматнинг меҳнат назарияси классик иқтисодий мактабнинг асосий белгиларидан бири ҳисобланади.
У.Петти назарияларининг бирида айтилишича, товар қий-мати кумуш қазиб олувчи меҳнат билан яратилади ва унинг «табиий баҳоси» ҳисобланади; кумуш қийматига тенглаштирилган товарлар қиймати эса уларнинг «ҳақиқий бозор баҳоси» ҳисобла-нади. Иккинчи бир жойда қайд қилинишича, товар қиймати меҳнат ва ер иштирокида яратилади. Яъни У.Петтининг ўзи айт-ганидек, «Кеманинг ёки камзул (сюртук)нинг қиймати қандайдир ер миқдори ва қандайдир меҳнат миқдори қийматига тенг, чунки ҳар иккаласи – кема ҳам, камзул ҳам – ер ва инсон меҳнати билан яратилади». Бундан кўриниб турибдики, У.Петтида товар баҳоси асосида сарфли механизм ётади.
Даромадлар назарияси. Ишчиларнинг даромадлари, пул капи-тали ва ер эгаларининг даромадлари тўғрисида У.Петти айтиб ўтган қоидалар кейинчалик классик иқтисод мактаби вакилларининг назарий изланишлари учун асос бўлиб хизмат қилди. У.Петти иш-чининг даромади сифатидаги иш ҳақини меҳнатнинг баҳоси деб ҳисоблади ва унинг даражасини ишчининг яшаши учун зарур бўлган воситалар минимуми билан ифодалади. У.Петти, ҳар бир ишчи «яшаш, меҳнат қилиш ва кўпайиши учун» керакли нарсани олса бас, деган хулосага келди. Буни у назарий жиҳатдан исботлаб бермоқчи бўлди: агар ишчига кўрсатилган минимумдан икки баравар кўп ҳақ тўланса, у чоғда ишчи икки марта камроқ ишлайди. бу эса жамият учун шунча миқдордаги меҳнат бой берилганини билдиради. У.Петтининг иш ҳақи тўғрисидаги мазкур қоидаси «классик мактабнинг» кўпчилик вакиллари назарий тадқиқот-ларининг асосини ташкил этди. Масалан, У.Петтидан кейин, Д.Рикардо ва Т.Мальтус иш ҳақини ишчи меҳнатининг баҳоси сифатида тавсифлаб, уни ишчининг ва унинг оиласининг яшаши учун зарур бўлган воситалар минимуми билан боғлаб тушун-тирганлар.
Тадбиркорлар ва ер эгалари даромадлари У.Петти ўзи умум-лаштирган тушунча – “рента” сифатида тавсифланади. У, масалан, деҳқончиликда яратилган маҳсулот қиймати билан уни ишлаб чиқаришга кетган харажатлар ўртасидаги фарқни рента деб атаган (яъни тупроқ унумдорлигига боғлиқ бўлган рента). Иккинчи бир мисолда, ссуда фоизининг келиб чиқиш моҳиятини кўриб чиққач, У.Петти соддалаштириб, бу кўрсаткич “ссудага бериладиган пулга сотиб олиниши мумкин бўлган муайян ер майдонидан олинадиган рентага тенг”, деб атади.
Яна бир жойда ер участкасининг бозорга узоқ-яқин жойлаши-шидан келиб чиқадиган рента шакли кўрсатиб берилади. Аҳоли яшаш жойларига яқин жойлашган ер участкаларидан нафақат юқо-ри рента олинади, балки йиллик рента суммаси ҳам бошқа худди шундай унумдор, лекин аҳоли тураржойларидан анча узоқ бўлган ерларга нисбатан кўп бўлади.
Шу билан У.Петти ер баҳосини аниқлаш билан боғлиқ бўлган муаммони ечиб беришга уринган. Лекин бу ерда ҳам олим мазкур муаммони ҳал этишда юзаки ёндашди. Унингча, ернинг баҳоси бир йиллик муайян миқдордаги рентага тенг бўлиши керак. Аммо у бу миқдорни илмий жиҳатдан аниқлаб бера олмади, яъни ернинг баҳосини келтириб чиқариш учун бир йиллик рентани кўпайтириш мумкин бўлган сонни топа олмади. Бу саволни ечиш учун У.Петти рентани 21 йилга кўпайтиришни тавсия этади. Негаки, унинг тасдиқлашича, фақат уч авлод вакиллари: бува (50 ёш), ўғил (28 ёш) ва невара (7 ёш) - биргаликда 21 йил яшашлари мумкин. Шу-нинг учун муайян ер участкасининг қийматини ташкил этувчи бир йиллик рента суммаси ўша уч авлод кишиларининг биргаликда яшаш йилига тенг бўлиши керак. Шу сабабли ернинг қиймати ҳам тахминан шунча миқдордаги йиллик ренталарнинг суммасига тенг.
Шу билан бирга, унинг ер баҳосини аниқлашдан келиб чиқа-диган ссуда капитали билан ердан олинадиган йиллик рента ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ғояси иқтисодий фикрларнинг ривож-ланишида ижобий роль ўйнади. Буни кейинчалик К.Маркс қайд қилиб ўтади. Маълум маънода худди шундай фикр Й.Шумпетрнинг иқтисодий қарашларида ҳам учрайди. Унингча, бирорта капиталист ер участкасини ушбу участкадан олиниши мумкин бўлган рентага тенг фоиз келтириши мумкин бўлган пул суммасидан юқори ҳам, паст ҳам баҳолаши мумкин эмас. Биронта ер эгаси ўз участкасини ундан олинадиган рентага тенг фоиз келтирувчи пул суммасидан камига сотмайди. Аммо у ўша суммадан кўпини ҳам ололмайди, негаки бундай суммани тўлашга рози бўлган капиталистга бирда-нига жуда кўп ер участкалари таклиф қилинади.



Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling