Тошкент молия институти эгамов Э.,Аллаберганов З. Г.,Джуманов Д


Ғарбий Европадаги иқтисодий ғоялар


Download 0.78 Mb.
bet12/61
Sana04.05.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1425540
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   61
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ

3. Ғарбий Европадаги иқтисодий ғоялар

Рим империяси емирилгандан кейин, Ғарбий Европада жуда кўп феодал давлатлар вужудга келди. Уларда ўша даврдаги католик черковининг қоидалари устунлик қиларди. Барча илмий фикрларда диний чеклашлар мавжуд эди. Шунинг учун иқтисодий саволлар бўйича ўрта аср муаллифларининг талқинлари диний-этник шаклда ифода этилган.


Ф.Аквинскийнинг иқтисодий ғоялари. Ғарбий Европадаги анча кўзга кўринган иқтисодий фикрлар муаллифи деб, одатда, Италия монахи Фома Аквинский (Аквинат) (1225–1274) тан олинади. У IV асрнинг охири - V асрнинг бошида иқтисодий муаммоларга диний-этник ёндашувнинг номуқобил догматик принципларни киритган, дастлабки канонизм мактаби асосчиларидан бири ҳисоб-ланган Августин Блаженнийга (Авлиё Августин) (353–430) мухолифлик қилди ва унинг ғояларини ижодий давом эттирди. V–XI асрлар давомида бу принципларга амал қилиб келинди.
Аквинатнинг иқтисодий қарашлари билан танишиб чиқишдан олдин, дастлабки ва кейинги канонизмнинг ўзига хос хусусиятлари-ни кўриб чиқамиз.
Ўрта асрнинг дастлабки даврида ҳукмронлик қилган дастлаб-ки канонистлар ғояси савдо фойдасини ва судхўрлик фоизини қатъий қоралади. Улар нотўғри айирбошлаш ва бировнинг меҳнатини ўзлаштириш натижаси сифатида тавсифланиб, гуноҳ саналди. Фақат «Одил нарх» ўрнатилган шароитдагина эквива-лентли ва пропорционал айирбошлаш бўлиши мумкинлиги уқ-тирилди (“Одил нарх” – меҳнат ва моддий сарфлар билан ифодаланадиган нарх). Шунингдек, черков қонунлари муал-лифлари, антик дунё қарашларига хос бўлган жисмоний меҳнатга нисбатан нафратли муносабатларга, кўпчилик аҳолининг зарар кўриши ҳисобига айрим шахсларнинг бойлик орттириш ҳуқуқига қарши чиқдилар. Йирик савдо, ссуда операциялари, гуноҳли иш сифатида, умуман ман этилган.
Аммо жамиятнинг табақалашуви кучайган, шаҳарларнинг сони ва иқтисодий қудрати ошган, унда деҳқончилик билан бирга ҳунармандчилик, савдо ва судхўрлик ривожлана бошлаган, яъни товар-пул муносабатлари жамият ва давлат тақдири учун муҳим аҳамиятга айланган Ўрта асрнинг охирги даврига келиб, кейинги канонистлар иқтисодий муаммо ва ижтимоий тенгсизлик сабаб-ларини тушунтирувчи «далиллар» доирасини анча кенгайтирдилар. Бу ерда шу нарса назарда тутиладики, дастлабки канонистлар асосланган методологик база, энг аввало, авторитарли исботлаш (диний китоб ва черков назариячилари асарларидан далил (изоҳ) келтириш воситаси орқали) ва иқтисодий категорияларнинг аҳло-қий-этник тавсифи (шу жумладан «одил нарх» тўғрисидаги қоида ҳам) бўлган. Бу принципларга кейинги канонистлар изоҳлаш, аниқ-лаш, қўшимча қилиш йўли билан ўрганилаётган конкрет хўжалик ҳодисаларнинг ва иқтисодий категорияларнинг аввалги тадқиқот маъносини ўзгартириш ва ҳатто қарама-қарши маъно келтириб чиқариш имконини берувчи яна иккиёқлама баҳолаш принципини қўшди. Аквинат ундан фойдаланган ҳолда бойлик, қиймат (қим-мат), пул, савдо фойдаси, судхўрлик фоизи сингари бошқа иқтисодий категорияларни тадқиқ қилди. Уларни қуйидаги тартиб-да кўриб чиқамиз.
Бойлик – Августин давридан бошлаб канонистлар томонидан моддий неъматлар йиғиндиси сифатида, яъни натурал шаклда қаралган. Агар бойлик унга сарфланган меҳнат билан эмас, балки бошқа воситалар ёрдамида яратилган бўлса, гуноҳ деб тан олинган. Бу қатъий қоидага мувофиқ ноинсофлик билан олтин ва кумуш-нинг кўпайтирилиши (жамғарилиши) жамиятнинг аҳлоқий ва бош-қа меъёрларига зид ҳисобланган. Аммо Аквинат фикри бўйича, «одил нарх» хусусий мулкни кўпайтириш ва «ўртача» бойлик яратишда инкор этиб бўлмайдиган манба бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бу, унингча, гуноҳ ҳисобланмайди.
Айирбошлаш – Қадимги Дунё ва ўрта асрда тадқиқотчилар томонидан пропорционал ва эквивалент қоидасига асосланган, одам-ларнинг хоҳиши туфайли бўладиган акт сифатида қабул қилинган. Бу принципни инкор этмаган ҳолда, ноэквивалент бўлиб туюлган айирбошлаш, субъектив жараён сифатида, томонларга тенг фойда келтириши мумкинлигини Аквинат кўрсатиб берди. Бошқача айт-ганда, буюм «бир одамнинг фойдасига бошқа одамнинг зарар кўри-ши ҳисобидан келиб тушса», ўшандагина айирбошлаш шарти бу-зилган бўлади.
«Одил нарх» – бу категория канонистлар таълимотида «қий-мат» (қиммат), «бозор баҳоси» категориялари ўрнида ишлатилган. У муайян феодал оқсуяклар ҳудудида ўрнатилган ва бириктириб қўйилган. Дастлабки канонистлар унинг даражасини товар ишлаб чиқариш жараёнидаги меҳнат ва моддий сарфларга боғлаб тушун-тирганлар. Аммо Аквинат, «одил нарх»га бўлган сарфли ёндашув тушунчасини етарли эмас, деб ҳисоблади. Унинг фикрича, сотувчи ўз мавқеига қараб буюмни «ўз нархидан кўра қимматроқ сотиши мумкин».
Пул (монета)ни Аквинат Қадимги Дунё ва дастлабки канонизм муаллифларига ўхшаш талқин қилади. Унинг таъкидлашича, «сав-дода ... ишончли ўлчов бирлигига» эга бўлиш учун пул кишиларнинг хоҳиши туфайли келиб чиққан. Олим монетанинг «ички қимматга» эга эканлигини тан олса-да, давлат монета қимматини унинг «ички қимматига» нисбатан бир оз ўзгартиришга ҳақли деб ҳисоблади. Бу ерда Аквинат ўзининг иккиёқламалик принципига содиқлигини яна бир бор кўрсатди, яъни бир томондан, монеталарни бузиш ташқи савдода пулнинг қадр-қимматини йўқотилишига олиб келишини тан олгач, иккинчи томондан эса – пулнинг «номинал қимматини» давлатнинг ўз хоҳиши бўйича ўрнатиш ҳуқуқига ишонган.

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling