Тошкент молия институти эгамов Э.,Аллаберганов З. Г.,Джуманов Д


Download 0.78 Mb.
bet32/61
Sana04.05.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1425540
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   61
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ

д) синфлар ва даромадлар

А.Смит қарашларида жамият уч синфга ажратиб кўрсатилади: ер эгалари, тадбиркорлар, ёлланма ишчилар:


– ер эгалари қўлида асосий ишлаб чиқариш воситаси ер бўлади. Улар ижарага берган ери учун ижара тўловлари сифатида ушбу ердан олинган даромаднинг бир қисмини рента кўринишида олади;
– тадбиркорлар ишлаб чиқариш воситаларининг иккинчи бир турига (иморат-иншоотлар, асбоб-ускуналар, фермалар, хом ашё захираларига) эгалик қилади, ишчиларни ёллайди ва даромад кўринишида фойда олади;
– ёлланма ишчилар – энг кўп, камбағал синф ҳисобланади, улар мулк эгаси эмас ва улар меҳнатини сотиб, даромад кўринишида иш ҳақи олади,
А.Смит бўйича жамият уч синфдан ташқари ҳар хил гуруҳ ва қатламларни ҳам ўз ичига олади. Асосий синфлар даромадлари бирламчи ҳисобланиши билан ажралиб туради. Бошқа гуруҳлар-нинг даромадлари эса – иккиламчи, яъни қайта тақсимлаш нати-жасида шаклланади.
А.Смит даромаднинг ҳар учала асосий шаклини алоҳида кўриб чиқди.
Иш ҳақи назарияси. Ишчининг даромад сифатидаги иш ҳақи, А.Смит бўйича, мамлакатнинг миллий бойлиги даражасига бево-сита боғлиқ. А.Смитнинг иш ҳақи назариясининг эътиборга молик жойи шундан иборатки, у У.Петти, физиократлар ва кейинги Д.Рикардодан фарқли равишда меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори яшаш минимуми даражасигача пасаяди деб аталмиш қонуниятни инкор этган. Бунинг устига, А.Смит меҳнатга бўлган қизиқишни кучай-тириш мақсадида иш ҳақини ошириш тарафдори бўлган. Унингча, паст иш ҳақидан кўра, юқори иш ҳақи амал қилиб турган пайтда фаол фаолият юритувчи ишчиларни доимо топиш, ишга жалб этиш мумкин бўлади.
Фойда назарияси. А.Смит бўйича, товар қийматининг бир қисми иш ҳақи сифатида ишчига тегади, қўшимча меҳнат билан яратилган қийматнинг қолган қисми тадбиркорнинг даромади кўринишида унинг фойдасини ташкил этади. А.Смит фойдани тадбиркорлик таваккалчилиги учун, ишчига яшаш воситаларини аванслагани учун тадбиркорга тўланадиган ҳақ деб ҳисоблади, ундан кейинчалик тадбиркорлик даромадининг адолатли эканли-гини исботлашда кенг фойдаланилди. Фойда миқдори, А.Смит бўйича, “капитал қиймати билан аниқланади ва фойданинг кўп ёки кам бўлиши ушбу капитал миқдорига боғлиқ бўлади”. Фойда меъёрининг пасайиш мойиллиги қайд қилиб ўтилади, бундай мойиллик иқтисодий ривожланиш билан боғлаб тушунтирилади, негаки анча ривожланган мамлакатларда фойда меъёри ҳамиша паст бўлади.
Рента назарияси. А.Смит назариясига кўра, рента ишчининг ҳақ тўланмаган меҳнати билан яратилади, унинг меҳнати маҳсулот-нинг бир қисми ҳисобланади. У рентада ерга бўлган хусусий мулк-чилик монополияси унсурларини кўрган, лекин абсолют ва диф-ференциал рента тушунчалари ажратиб кўрсатиб бермаган. Ер участкалари ҳам унумдорлиги, ҳам жойлашиши бўйича фарқ қилиши, бу фарқларнинг иккаласи ҳам турли тавсиф ва миқдордаги рентанинг шаклланишига сабаб бўлиши мумкинлиги қайд қилиб ўтилган.


3. Д.Рикардонинг иқтисодий таълимоти

Давид Рикардо (1772–1823) классик иқтисодий мактабининг атоқли вакилларидан бири ҳисобланади. У Лондонда бадавлат биржа маклери яҳудий Авраам Рикардо оиласида туғилган. Оила-даги ўн етти фарзанднинг учинчиси бўлган Давид ёшлигида мун-тазам таълим олган эмас ва у ҳеч қачон коллеж ва университетлар-да ҳам ўқимаган. Лекин у отаси ёрдамида тижорат сирларини яхши ўрганган ва 16 ёшидаёқ контора ва биржада отасига ёрдамчи бўлиб ишлаган.


Д.Рикардо 21 ёшида отаси билан алоқани узишга мажбур бўлди. Чунки отаси унинг христиан динидаги қиз билан бўладиган никоҳига қарши эди. Орадан 5–6 йил ўтгач, Д.Рикардо биржада ўйнаб йирик бойлик орттирди. (бу даврга келиб унинг оиласида учинчи фарзанд туғилади, кейинчалик бу оила яна бешта фарзанд кўради). Д.Рикардо 1810 йилга келиб Лондон молия дунёсидаги йирик шахсларнинг бирига айланади.
1799 йили Бат курортида Д.Рикардо А.Смитнинг “Одамлар бойлиги ...” асарини ўқиб чиққач, унда биринчи бор сиёсий иқти-содга бўлган жиддий қизиқиш пайдо бўлади. Шундан кейин у сиёсий иқтисод билан шуғуллана бошлади ва ҳаммани қизиқтирган саволларга жавоб беришга ҳаракат қилди.
Кўпчилик тадқиқотчиларнинг гувоҳлик беришича, Д.Рикардо ўша даврдаги иқтисодчи-олимларнинг кўпчилиги билан ижодий ҳамкорликда бўлган. Айниқса, Жеймс Милл (Жон Стюарт Милл-нинг отаси) билан Д.Рикардо қалин дўст бўлган ва унга қаттиқ ишонган. У Д.Рикардонинг дастлабки нашрларига ёрдам берган. П.Самуэльсоннинг ёзишича “... Катта Милл деярли таҳлика остида Д.Рикардони “Сиёсий иқтисод тамойиллари ва солиқ солиш”ни (1817) ёзишга мажбур этди ва у Рикардога шухрат келтирди”. Лекин Д.Рикардога А.Смитнинг таълимотини ва ўз замондошлари Т.Мальтус, Ж.Б.Сэй ва бошқа “классик мактаб” иқтисодчиларининг иқтисодий қарашларини “тушунишга” ёрдам берган, ҳар ҳолда, Ж.Милл эмас, балки унинг истеъдоди ва амалий тажрибаси ҳисобланади. Бунда унинг асарлари, айниқса, “Сиёсий иқтисод ва солиқ солишнинг бошланиши” (1817 й.) асаридаги моҳирона мулоҳазалар, илмийлик тамойиллари Д.Рикардони бугунги кунда ҳам ҳурматга сазовор ўзига хос олим сифатида кўрсатиб туради.
Қуйида биз Д.Рикардонинг назарий қарашларини кўриб чиқа-миз.

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling