Тошкент молия институти эгамов Э.,Аллаберганов З. Г.,Джуманов Д


Download 0.78 Mb.
bet35/61
Sana04.05.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1425540
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   61
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ

Қиймат ва ишлаб чиқариш омиллари назариялари. Классик иқтисодий мактаб вакиллари ичида Ж.Б.Сэйнинг қиймат назарияси ўзига ҳослиги билан ажралиб турилади. А.Смит, Д.Рикардо, ижтимоийист-утопистлар, С.Сисмонди, К.Маркс ва бошқа бир қатор иқтисодчилар товар қийматининг ягона манбаи меҳнат деб ҳисоблаганлар. Ж.Б.Сэйда бу муаммога икки хил ёндашув мавжуд: у бир жойда, товар қиймати капиталга, иш ҳақига ва ер рентасига бўлган харажатларидан ташкил топади деган бўлса, иккинчи бир жойда, қиймат фойдалилик билан аниқланади дейди. Ж.Б.Сэй фойдалилик билан буюмнинг (товарнинг) қиммати ўртасидаги ўзаро боғлиқликни аниқ қилиб кўрсатиб берди. «Фойдалилик – бу қиммат ўлчовидир», – деб ёзади Ж.Б.Сэй. Бу билан у товар қиймати нафақат меҳнат сарфлари билан, балки маҳсулотнинг фойдалилик даражаси билан ҳам ўлчаниши мумкинлигини айтиб берди. Лекин бу хусусда иқтисодий таълимотлар тарихи бўйича йирик мутахас-сис М.Блаугнинг ёзишича, «талабнинг тўйиниш даражасини изоҳ-лаб беришда фойдалиликнинг пасайиб бориши тушунчаси ишла-тилмаган фойдалиликка асосланган қиммат концепциясини баҳо-нинг шаклланиш назарияси ҳисоблаш ноўрин».
Ж.Б.Сэй товар қийматининг яратилишида ишлаб чиқариш-нинг уч омилига (меҳнат, капитал, ер) алоҳида эътибор берган. Унинг тасдиқлашича бу омиллар товар қийматини яратишда бир хил иштирок этади, барча маҳсулотнинг умумий қиймати эса уч синф – ишчилар, капиталистлар ва ер эгалари даромадларидан таш-кил топади. Ж.Б.Сэйнинг уч омил назариясига мувофиқ «меҳнат» омили ишчиларнинг даромади сифатида иш ҳақи яратади, «капи-тал» омили капиталистларнинг даромади сифатида фойда яратади, «ер» омили ер эгаларининг даромади сифатида рента яратади. Демак, бойлик яратишда ишлаб чиқаришнинг ҳар бир омили қатнашади. (Смитда фақат унумли меҳнат бойлик яратади дейи-лади). Ж.Б.Сэй юқорида кўрсатилган омиллар (меҳнат, капитал, ер) ишчилар, капиталистлар ва ер эгаларининг даромадларини яратиш-да мустақилликка эга эканлигини қайд қилиб ўтади.
Демак, Ж.Б.Сэй назариясида тадбиркорларнинг чекланмаган эркин рақобати шароитида ишлаб чиқариш омилларини ва жамият-даги синфларни эксплуатация қилиш инкор этилади. Унингча, ишлаб чиқаришда тадбиркорлар (улар ишлаб чиқаришни ташкил этадилар ва бошқарадилар), ер эгалари (товар ишлаб чиқариш учун табиий материалларни берадилар) ва ишчилар (тайёр маҳсулот яратадилар) ўзаро таъсирда бўладилар ва бир-бирларини тўлдириб борадилар. Ишлаб чиқариш жараёни қатнашчилари бир бирларига қарши турмайдилар, аксинча, бир-бирларини тўлдириб турадилар.
Ишлаб чиқариш омиллари томонидан яратилган ижтимоий маҳсулот қиймати ушбу омил эгаларига даромад сифатида тақсим-ланади, хусусан, тадбиркор даромади, Ж.Б.Сэйнинг аниқлаб бери-шича, бу унинг қобилияти, истеъдоди, фаолияти ва бошқаруви учун тўланадиган ҳақ. Унинг фикрича, капиталнинг ошиб бориши билан «қуйи синфларнинг» аҳволи яхшиланиб боради ва уларнинг кўп-чилиги «юқори синф» сафини тўлдириб боради. Ж.Б.Сэй компен-сация назариясига асос солди. Машиналар дастлаб ишчиларни иш-лаб чиқаришдан сиқиб чиқаради, кейинчалик пировард натижада эса иш билан бандликни оширади ва маҳсулот ишлаб чиқариш-ни арзонлаштириш ҳисобига уларга катта фойда келтиради. Унинг ифода этишича, «ишлаб чиқаришдаги техник янгиликлардан бош-қаларга нисбатан ишчилар синфи кўпроқ манфаатдор». Умуман, иқтисодий таълимотлар тарихида Ж.Б.Сэйнинг номи бозор иқти-содиёти шароитида синфлар манфаати уйғунлигига чексиз ишонган олим сифатида тилга олинади.
Ж.Б.Сэйнинг ўтмишдошлари «ҳақиқий» бойлик яратадиган иқтисодиёт тармоқларини (меркантилистлар ташқи савдони, физио-кратлар қишлоқ хўжалигини) ажратиб кўрсатиб беришга ҳаракат қилган. Ҳатто А.Смит хизмат кўрсатиш соҳасидаги меҳнатни унумсиз меҳнат, саноат ва савдодаги меҳнатни эса кам унумли меҳнат, қишлоқ хўжалигидаги меҳнатни юқори унумли меҳнат ҳисобланган, негаки унга табиат «ёрдам« беради. Ж.Б.Сэй иқтисо-диётнинг асосий соҳалари – саноат, қишлоқ хўжалиги, савдо ва хизмат кўрсатиш ўртасидаги «тенгликни» кўрсатиб берди. Унинг фикрига кўра, тўртта соҳанинг барчасида бойлик яратилади, чунки саноатда ҳам, қишлоқ хўжалигида ҳам, савдода ҳам, хизмат кўрса-тишда ҳам фойдалилик ишлаб чиқарилади.
Ҳозирги замон ғарб иқтисодчилари ўтмишдошларидан, биринчи навбатда Ж.Б.Сэйдан, ишлаб чиқаришнинг ҳар хил, тенг ҳуқуқ-ли омиллари миллий даромад яратади, деган тушунчани мерос қилиб олган. Бундай ёндашувнинг маъноси шундан иборатки, ҳар бир даромад олувчи касби ва фаолият соҳасидан қатъий назар бир вақтнинг ўзида уни яратувчи ҳисобланади.



Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling