Тошкент молия институти “молия-кредит” кафедраси
-расм. 2020 йил май ҳолатига жами ажратилган банк кредитларининг ЭИЗлар кесимида тақсимоти, млн. долларда (Банк ахборотномаси, 08.06.2020 й. сони)
Download 328.71 Kb.
|
Закирова Д. (1)
3-расм. 2020 йил май ҳолатига жами ажратилган банк кредитларининг ЭИЗлар кесимида тақсимоти, млн. долларда (Банк ахборотномаси, 08.06.2020 й. сони)
Расмда келтириб ўтилганидек, 2018 йил 1 май ҳолатига ЭИЗлардаги жами 92 та лойиҳа учун умумий қиймати 480 млн. доллар эквивалентидаги кредит маблағлари ажратилган. Хусусан, 2018 йилнинг ўтган даври мобайнида тижорат банклари томонидан ЭИЗдаги лойиҳаларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 141 млн. доллар ҳамда хорижий кредит линияларининг 90 млн. доллар миқдоридаги маблағлари юқори теҳнологик ва энергия тежамкор ускуналар ҳамда уларга бутловчи қисмларни келтириш учун ўзлаштирилди. Эркин иқтисодий зоналар ҳудудларида амалда қўлланилаётган солиқ ва божхона режимларини бирхиллаштириш мақсадида ушбу зоналар иштирокчилари: - ер солиғи, фойда солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари умумтаълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий тўловлар; - ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинган асбобускуналар, хомашё, материаллар ва бутловчи қисмлар учун божхона тўловлари; - республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва лойиҳаларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича четдан олиб келинадиган қурилиш материаллари учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, республикада инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябридаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848 сон Фармони ўз аҳамиятли жиҳатлари билан долзарбдир.3 Фармонга кўра, 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб, хорижий инвестициялар иштирокидаги янгидан ташкил этиладиган ишлаб чиқариш корхоналарига уларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида амалда бўлган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларини (ресурс ва божхона тўловлари бундан мустасно) беш йил мобайнида қўллаш ҳуқуқи берилди. Шуни қайд этиш зарурки, ушбу имтиёз инвестиция сифатида киритилган маблағлар миқдоридан қатъий назар, хорижий инвестициялар иштирокидаги барча корхоналарга татбиқ этилади. Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш, хусусий мулк муҳофазаси ва кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлида бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, инвестиция муҳити ва ишбилармонлик ҳолатини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар изчил равишда амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 июндаги “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5087-сон Фармони муҳим аҳамият касб этади. Ушбу Фармонга кўра, Республикамиз тадбиркорлик субъектларининг халқаро ишбилармонлик ҳамжамиятига интеграциялашуви, маҳаллий корхоналар маҳсулотларининг ташқи бозорларга чиқарилишини таъминлаш, миллий брендларни хорижда фаол илгари суриш, маҳаллий ва хорижий инвестицияларни, шунингдек, замонавий технологияларни жалб этишда, жумладан, ташкил этилган кичик саноат ва эркин иқтисодий зоналарда ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган, рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этишга оид лойиҳаларни амалга ошириш доирасида тадбиркорлик субъектлари, жумладан хорижий инвесторларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш вазифаси алоҳида белгилаб берилди. Ўзбекистон Республикасининг инвестиция салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш, йиллик инвестиция дастурларини сифатли ишлаб чиқиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш учун қулай шароитлар яратиш, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукуматларнинг молия институтлари, етакчи чет эл компаниялари ва банк тузилмалари билан ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, жалб этиладиган чет эл инвестициялари самарадорлигини оширишда 2017 йил 31 мартда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ-4996-сон Фармони алоҳида аҳамиятлидир.4 Мазкур Фармонга кўра, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилди. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ягона давлат инвестиция сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишни мувофиқлаштириш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб этиш учун масъул ваколатли давлат органи ҳисобланади. Download 328.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling