Тошкент молия институти “молия-кредит” кафедраси
-расм. 2020-йилда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳудудлар бўйича тақсимланиши
Download 328.71 Kb.
|
Закирова Д. (1)
2-расм. 2020-йилда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳудудлар бўйича тақсимланиши
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 апрелдаги “Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4434-сонли Фармонига кўра, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ривожлантиришга тўғридан-тўғри қўйилмалар киритаётган хорижий инвесторлар учун максимал даражада қулай инвестиция муҳитини яратиш, республика минтақаларига хорижий сармоялар ва замонавий технологиялар жалб этилиши рағбатлантирилишини кучайтириш, хорижий инвесторлар ҳамда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун кафолатлар ва имтиёзлар тизимини янада мустаҳкамлаш мақсадида: қиймати 50 миллион АҚШ долларидан ошадиган ва хорижий инвесторнинг улуши камида 50 фоиз бўлган инвестиция лойиҳалари доирасида, ишлаб чиқариш майдонидан ташқаридаги зарур ташқи муҳандисликкоммуникация тармоқларини қуриш бюджет маблағлари ҳамда бошқа ички молиялаштириш манбалари ҳисобидан амалга оширилади. хорижий инвесторнинг пул шаклидаги улуши 5 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган янгидан ташкил этилаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 10 йил мобайнида солиқ қонунчилигида ўзгаришлар юз берган ҳолларда, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи (товарлар, ишлар, хизматларни реализация қилиш айланмаси), мол-мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона ижтимоий тўлов, ягона солиқ тўлови, шунингдек Республика йўл жамғармасига ҳамда Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашнинг мазкур корхоналар давлат рўйхатидан ўтиш санасида амал қилган меъёрлари ва қоидаларини қўллашга ҳақлидирлар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги “Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-3594 сон Фармони билан белгиланган солиқ имтиёзлари 2012 йилнинг II чорагидан бошлаб: иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида фаолият юритаётган; Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти истисно этилган ҳолда, республиканинг барча минтақаларида жойлаштириладиган хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналарга татбиқ этилиши белгиланди. Президентимизнинг ПФ-3594-сонли Фармонларига асосан 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган иқтисодиёт тармоқлари корхоналари асосий фаолияти бўйича фойда солиғи, мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўлови тўлашдан, шунингдек Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар ҳажми қуйидагича бўлганда мазкур солиқ имтиёзлари берилади: - 300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача - 3 йил муддатга; - 3 миллиондан ортиқ АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача 5 йил муддатга; - 10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда - 7 йил муддатга.[4] Бугунги кунда иқтисодиётни эркинлаштириш ва модернизациялаш, шу орқали жаҳон стандартларига жавоб берадиган маҳсулот ишлаб чиқаришга эришишда, биринчи галда, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш муҳим аҳамият касб этади. Албатта, бундай долзарб вазифаларни амалга оширишда эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари алоҳида ўрин тутади. Мазкур зоналарни ташкил этишнинг асосий мақсади маълум худуд ёки шлаб чиариш соҳасини иқтисодий ривожлантиришни рағбатлантириш, шунингдек, сўнги йилларда мхтарам президентимиз томонидан олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислохотларни жадал суръатларда амалга оширишда эркин иқтисодий ва кичик саноат зўналаридан иқтисодиётни модернизация қилишнинг худудий услуби сифатида фойдаланишдир. Бугунги кунда республикамизда 14 та Эркин иқтисодий зона (ЭИЗ) ва 117 та кичик саноат зоналари (КСЗ), шунингдек, Тошкент вилоятининг Қуйичирчик туманида Балиқчлик тармоғни янада ривожлантириш мақсада “Балиқ ишлаб чиқарувчи” ЭИЗ ва Бстонлиқ туманида “Чорвоқ” эркин турстик зоналари ташкил этилган бўлиб, уларнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётидаги ўрни ва аҳамиятини қуйдаги омиллар билан ифодалаш мумкин: мазкур худудларда алохида солиқ, божхона режими юритилишининг самарали ташкил этилиши асосида мамлакатда хорижий инвестициялар оқимини кенгайтирш; ижтимоий инратузилмаларнинг самарали жорий этилишини такомиллаштириш эвазга ушбу худудларда ишлаб чарилаётган махсулотларни чет давлатларига сотиш орқали мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш; мамлакат тўлов балансида валюта тушумини кўпайтириш, шу билан бир қаторда, импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни махаллийлаштиришни такомиллаштириш хисобига ялпи худудий маҳсулотлар ҳажмини ошириш; табиий бойликлар ва хомашё ресурсларидан оқилона фойдаланишни ташкил этиш ҳамда янги иш ўринларини яратиш; давлатнинг халқаро бозорларда интеграциялашувини ошириш асосида, тадиркорларга яратилган имтиёзлар ҳамда инвестицион иқлим бўйича билвосита рекламаларни олиб бориш. Юқоридаглардан келиб чиқиб шуни такидлаш жоизки, давлатнинг бир қатор муҳим ижтимоий вазифаларини бажаришда эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида инвестиция лойихаларини амалга ошираётган тадбиркорлар мухим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Ўзбекистонда ҳозирги вақтда Навоий, Жиззах ва Ангрен ҳудудларида эркин иқтисодий ҳудудлар самарали фаолият кўрсатмоқда. Хусусан, Навоий эркин иқтисодий ҳудудида бугунги кунда 124,2 млн. АҚШ долларилик инвестиция эвазига Жанубий Корея, Буюк Британия, Италия, Хитой, Бирлашган Араб Амирликлари, Ҳиндистон, Сингапур, Россия давлатлари билан ҳамкорликда 24 та лойиҳа муваффақиятли фаолият юритмоқда. Мавжуд корхоналарда 100 турдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилиб, узлуксиз экспорт йўлга қўйилган. Ҳозирги кунда “Ангрен” махсус индустриал ҳудудида жами 11 корхона фаолият кўрсатяпти. Ўзбекистонда ҳозирги вақтда Навоий, Жиззах ва Ангрен ҳудудларида эркин иқтисодий ҳудудлар самарали фаолият кўрсатмоқда. Хусусан, Навоий эркин иқтисодий ҳудудида бугунги кунда 124,2 млн. АҚШ долларилик инвестиция эвазига Жанубий Корея, Буюк Британия, Италия, Хитой, Бирлашган Араб Амирликлари, Ҳиндистон, Сингапур, Россия давлатлари билан ҳамкорликда 24 та лойиҳа муваффақиятли фаолият юритмоқда. Мавжуд корхоналарда 100 турдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилиб, узлуксиз экспорт йўлга қўйилган. Ҳозирги кунда “Ангрен” махсус индустриал ҳудудида жами 11 корхона фаолият кўрсатяпти. Мазкур ҳудуд ЭИЗларда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришнинг муҳим манбаларидан бири сифатида тижорат банклари томонидан ажратилаётган кредит маблағларининг ЭИЗлар кесимида тақсимланишида ҳам катта улушга эга бўлиб келмоқда. 2018 йил 1 май ҳолатига ажратилган жами кредит маблағларининг 257,4 млн. АҚШ доллари мазкур ҳудудга йўналтирилган (4-расм). Download 328.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling