Тошкент молия институти “молия-кредит” кафедраси


Хорижий инвестициялари ҳаракатини тартибга солишнинг назарий асослари


Download 328.71 Kb.
bet2/13
Sana27.01.2023
Hajmi328.71 Kb.
#1133557
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Закирова Д. (1)

1. Хорижий инвестициялари ҳаракатини тартибга солишнинг назарий асослари
Мамлакатимизда инвестиция муҳитини янада яхшилаш, хусусийлаштириш орқали ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилиш, республикамизнинг ортиқча ишчи кучи мавжуд бўлган минтақаларида янги иш жойларини яратиш дастурларини амалга оширишга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, шунингдек, хорижий инвесторлар учун ишончли ҳуқуқий ҳимоя ва кафолатларни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Инвестициялар деганда барча турдаги миллий ва интелектуал бойликлар тушунилиб, улар тадбиркорлик фаолияти объектларига йўналтирилиб даромад келтириши ёки бирор-бир ижобий самарага эришиши зарур.
Турли иқтисодий фанлар ҳамда амалий фаолият йўналишларида инвестициялашнинг мақсади, молиялаштириш манбалари, тармоқ йўналиши, объекти ва бошқа жиҳатларига қараб турлича талқин берилади. Ж.Кейнс инвестицияларни “ушбу даврда топилган даромаднинг истеъмолга ишлатилмаган қисми” деб таърифлайди1. Айрим иқтисодчилар томонидан “инвестициялар даромад (фойда) олиш ҳамда ижобий ижтимоий самарага эришиш мақсадида тадбиркорлик объектларига ва бошқа фаолият турларига солинадиган пул маблағлари, мақсадли омонатлар, акциялар, бошқа турдаги қимматли қоғозлар, технологиялар, машиналар, ускуналар, лицензиялар, ҳар қандай бошқа мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқлардир” деган таъриф берилади.
Иқтисодий категория сифатида инвестициялар қуйидагича таснифланади:

  • Бирламчи жамғарилган капитални кўпайтириш мақсадида капитални тадбиркорлик объектларига жойлаштириш;

  • Инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида инвестиция фаолияти иштирокчилари ўртасида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлари.

Иқтисодиётда юқори технологияларга асосланган янги корхона ва ишлаб чиқариш тармоқларини шакллантириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва техник янгилашда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар (ТТХИ)ни жалб қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Тўғридан-тўғри хорижий инвестиция бу трансчегаравий инвестицияларнинг шундай турики, унда бир иқтисодиётдаги резидент бошқа иқтисодиётдаги резидент корхонага инвестиция киритиши унинг бошқарувини назорат қилиш ёки унга салмоқли таъсир кўрсатиш имкониятини беради. Бунда бошқарувни назорат қилиш учун корхонанинг камида 50 фоиз овоз бериш ҳуқуқи, унга салмоқли таъсир кўрсатиш учун эса 10-50 фоиз овоз бериш ҳуқуқи талаб қилинади. БМТнинг Савдо ва ривожланиш ташкилотининг 1999 йилдаги Жаҳон инвестиция ҳисоботида айтилишича эса ТТХИ бу бир иқтисодиётдаги резидент бирликнинг (хорижий инвестор ёки бош корхона) бошқа иқтисодиётдаги резидент корхонага узоқ муддатли алоқа, давомли манфаат ва назоратни кўзлаб киритган инвестициясидир.
Хорижий инвестициялар қўшма корхоналарда ўз ҳиссаси билан қатнашиб, хорижий инвесторларга тўлиқ тегишли бўлган корхоналарни яратиш, хусусийлаштиришда қатнашиш, хорижий шериклар билан банк тузиш, қимматбаҳо қоғозларни сотиб олиши, ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш хуқуқига эга бўлиши, эркин иқтисодий ҳудудларда фаолият олиб боришлари мумкин.
Мақсадига кўра, хорижий инвестициялар бевосита ва портфель инвестицияларга бўлинади. Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар (ТТХИ) – бу капитални тўғридан-тўғри экспорти бўлиб, инвестиция киритувчига шу корхона устидан назорат қилиш ҳуқуқини беради. Бунда корхона асосий компаниянинг хориждаги шахобчасига айланади. Тўғридан-тўғри хорижий инвестиция (ТТХИ)лар асосан хусусий тадбиркорлик капитали шаклида бўлади.
ТТХИ борасидаги яна бир ёндашув бу турдаги инвестицияларни фақат мулкчилик кўлами билан, яъни акционерлик капиталидаги улуши билан боғлиқ деб кўрсатади. Унга мувофиқ ТТХИларни:
а) хорижда акцияларни сотиб олиш оркали;
б) фойдани қайта инвестициялаш ёрдамида;
в) фирма ички қарзлари ва қарздорликлари оркали амалга ошириш мумкин.


Download 328.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling