Тошкент молия институти ризаев нурбек кадирович


Масала. Асосий воситаларни қайта бахолаш


Download 1.31 Mb.
bet49/77
Sana25.10.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1719574
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   77
Bog'liq
Тошкент молия институти ризаев нурбек кадирович-fayllar.org

2 Масала. Асосий воситаларни қайта бахолаш. Компания бўйича қуйидаги маълумотлар келтирилган: Пул маблағлари-200.0, Тўланадиган счётлар-1000,0, Банк кредитлари-1000,0, Устав капитали-5000,0, Материаллар-200,0, Асосий воситалар-10000,0, Тақсимланмаган фойда-1500,0, Жамланган амортизасия-2000,0, Тайёр маҳсулот-100,0. Коеффисиент-1.5
Топшириқ: 1. Қайта бахолашдан аввалги бух балансини тузинг. 2. Қайта бахолашни амалга оширинг ва счётларда акс эттиринг. 3. Қайта бахолашдан кейинги бух балансини тузинг
2-жадвал




Баланс моддаси


Счёт номи


Қайта баҳолашдан аввалги баланс


Қайта баҳолашдан сўнги баланс
































































Жами активлар






































































Жами пассивлар








3 Масала. Компанияда асосий воситалар холати аудиторлик тешируви амалга оширилди (инвентаризасия) ўтказилди. Инвентаризасияда 1 дона принтер («Cанон» 3/1 маркали) ва 1та телевизор (ЛГ) йўқлиги аниқланган. Молиявий ҳисоботларда принтернинг дастлабки қиймати–1100000 сўм, эскириши 650000 сўм. Телевизорнинг эса бошланғич қиймати-700000 сўм ва эскириши- 250000 сўмни ташкил этади. Компаниянинг молиявий фаолиятига сезиларли зарар йетказганлигини ҳисобга олиб айбдордан принтернинг қийматини 1,2 баробар ундириб олишга қарор қилинган. Телевизор эса болалар боғчасига текинга бериб юбрганлиги аниқланган. Топшириқ: принтер ва телевизорни ҳисобдан чиқариш бўйича молиявий натижани аниқланг ҳамда бухгалтерия проводкаларини беринг.
4 Масала. “Бинокор” МЧЖ нинг 1-Сех биноси тўлиқ эскирганлиги учун бузиб ташланган. Бинонинг дастлабки қиймати-20.000.000 сўм, эскириш қиймати-20.000.000 сўм. Уни бузишдан фойдаланса бўладиган 3.700.000 сўмлик қурилиш материаллари олинган. Омборхона биносини бузишга қуйидаги харажатлар қилинган: Иш ҳақи-1.500.000 сўм, ЯИТ харажатлари-500.000 сўм, амортизасия харажатлари-300.000 сўм
Топшириқ: Молиявий натижани аниқланг ва тегишли счётларда акс эттиринг,


5 Масала. Корхона бошқа корхонанинг устав фондига улуш сифатида дастгохни киритди. Унинг бошланғич қиймати-7.000.000 сўм. Эскириши-1.200.000 сўм. Дастгохнинг улуш сифатидаги шартнома қиймати-12.000.000 сўм.
Топшириқ: Молиявий натижани аниқланг ва. тегишли счётларда акс эттиринг.


6 Масала. МЧЖ таркибидан корхона чиқиб кетади. Йиғилиш қарорига кўра МЧЖ уставига киритилган асосий воситалар қиймати-14.000.000 сўм. АВни муассисга қайтариб беришда унинг қолдиғи -8.000.000 сўм бўлган. Қайта баҳолаш салдоси мавжуд эмас. Ушбу вазиятда АВ қолдиқ қиймати бўйича қайтарилгани учун ҚҚС айланма нолга тенг бўлади.
Топшириқ: Тегишли счётларда акс эттиринг.


7 Масала. Корхона 2020 йил декабрда 240000 сўмлик ускунани сотиб олади.Ушбу ускуна амортизасияланувчи активларнинг 2чи гуруҳига киритилган. Аммо корхона «Ҳисоб сиёсати»га асосан уни 4 йилда (4*12=48 ой) ҳисобдан чиқаришга қарор қилади. Бухгалтерия мақсадида амортизасиянинг «Кумулятив усули» ва солиқ мақсадида эса «Тўғри чизиқли усули» қўлланилади. Корхона ҳар йили 2000000 сўм тушумга эга бўлади. Харажатлари эса 1500000 сўмни ташкил этади. Бухгалтерия ва солиқ фойдаси бир ҳил яни 500000 сўмга тенг. Ставка 8%.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling