11.2. Моделларни тузилмавий ва келтирилган шакли Боғлиқ бўлмаган тенгламалар тизими, бунда хар бир боғлиқ ўзгарувчи yi (i=1,…,n), боғлиқ бўлмаган бир хил тўплам ўзгарувчилар xj (j=1,…,m)ларнинг функцияси сифатида берилади: (1) Мазкур тизимининг хар бир тенгламасини регрессия тенгламаси сифатида мустақил қаралиши мумкин. Унга озод ҳадлар киритилиши мумкин ва регрессия коэффицентлари энг кичик квадратлар (ЭКК) усули ёрдамида топилиши мумкин. Рекурсив тенгламалар тизими, Рекурсив тенгламалар тизими, бунда боғлиқ ўзгарувчилар yi (i=1,…,n), боғлиқ бўлмаган ўзгарувчилар xj (j=1,…,m)ларнинг ва олдин аниқланган боғлиқ ўзгарувчилар y1 , y2 ,…, yi-1ларнинг функцияси сифатида кўрсатилади: Тизимнинг хар бир тенгламаси параметрлари, энг кичик квадратлар усули ёрдамида, биринчи тенгламадан бошлаб, кетма кет аниқланади. Ўзаро боғлиқ тенгламалар тизими, Ўзаро боғлиқ тенгламалар тизими, бунда хар бир боғлиқ ўзгарувчи yi (i=2,…,n) бошқа боғлиқ ўзгарувчилар yk (k i) ва боғлиқ бўлмаган ўзгарувчилар xj (j=1,…,m)нинг функцияси сифатида келтирилган: - Бу тизим энг кўп тарқалган бўлиб, бирлашган, бир вақтли тенгламалар тизими номи билан аталади. Уни таркибий модел шакли (ТМШ) деб хам аташади.
- ТМШ ўзгарувчиларнинг баъзи коэффицентлари нолга тенг бўлиши мумкин, бу ҳолат мазкур ўзгарувчиларнинг тенгламада мавжуд бўлмаслигини билдиради.
Моделнинг оддий стандарт шакли куйидагича кўринишга эга: - бу ерда:
- у – эндоген ўзгарувчилар;
-
- х – экзоген ўзгарувчилар.
Иқтисодий ўзгарувчилар бир моделда эндоген бошқаларида экзоген ўзгарувчилар сифатида қатнашиши мумкин. - Иқтисодий ўзгарувчилар бир моделда эндоген бошқаларида экзоген ўзгарувчилар сифатида қатнашиши мумкин.
- Иқтисодий бўлмаган ўзгарувчилар (масалан, об–ҳаво шароити) тизимга экзоген ўзгарувчи сифатида киради. Эндоген ўзгарувчиларининг ўтган даврдаги қийматлари ҳам экзоген ўзгарувчи сифатида қаралиши мумкин.
- Масалан, жорий йилдаги истеъмол (уi) фақат қатор иқтисодий омилларга боғлиқ бўлмасдан ўтган йилдаги истеъмол даражаси (уi-1)га ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |