Тошкент молия институти
Download 2.65 Mb. Pdf ko'rish
|
gaznachilik
Бюджетдан маблағ олувчиларнинг электрон савдоларда иштирок
этиши тартиби. Молия вазирлиги Ғазначилиги ва Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг маълумотлар базасини электрон боғлаш йўли орқали бюджетдан маблағ олувчилар биржа томонидан марказлашган тартибда автоматик тарзда буюртмачи сифатида рўйхатдан (аккредитациядан) ўтказилади. Бюджетдан маблағ олувчилар Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржасида ташкил этилган электрон савдоларга мустақил равишда ёки агентлар (брокерлар) орқали қатнашади. Бюджетдан маблағ олувчилар ва агентлар ўртасидаги муносабатлар улар ўртасида тузилган топшириқ шартномасига асосан белгиланади. Топшириқ шартномасида қуйидаги шартлар кўзда тутилиши лозим: 1) Агентларга хизмати учун тўловлар (Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржаси ҳамда Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги томонидан белгиланган миқдорда); 2) Биржанинг воситачилик хизмати (электрон савдоларда тузилган битим суммасининг 0,05 фоизи миқдорида); 3) Савдо ўтказиш тўғрисидаги эълонлар махсус ахборот порталига жойлаштирганлиги учун тўловлар (эълонлар агентлар орқали махсус ахборот порталига жойлаштирилган ҳолларда – Ўзбекистон республика 240 товар хом-ашё биржаси ҳамда Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги томонидан белгиланган миқдорда). Шунингдек, топшириқ шартномасида шартнома мақсади, ҳисоб- китоб қилиш тартиби, буюртмачи ва агентнинг мажбуриятлари, томонларнинг жавобгарлиги, шартноманинг амал қилиш муддати ва бошқа шартлар кўрсатилади. Топшириқ шартномасида сумма белгиланмайди. Бюджетдан маблағ олувчи ва агент ўртасида тузилган топшириқ шартномалари асосий шартнома вазифасини ўтайди ва улар Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида рўйхатга олинмайди, яъни фақатгина уларнинг ҳисоби юритилади. Бюджетдан маблағ олувчилар агентлар билан топшириқ шартномасини тузаётганда уларга раҳбар ва бош ҳисобчининг имзо намуналари карточкаларини кейинчалик биржанинг ҳудудий бўлинмаларига етказиш учун тақдим қиладилар. Биржа ва агентлар хизматларига аванс тўловлари бюджетдан маблағ олувчи томонидан Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларига тақдим қилинган талабномалар асосида аниқланади (биржа ва агентлар хизмати бўйича харажатлар, товар (иш, хизмат) олинаётган модда бўйича, тегишли талабномаларнинг жамламалари асосида акс эттирилади). Аванс тўловини амалга ошириш учун бюджетдан маблағ олувчилар “Давлат бюджети ғазна ижроси Қоидалари”нинг 6-иловасидан фойдаланишлари лозим. Бюджетдан маблағ олувчилар давлат харидлари тўғрисида ўз вақтида эълон қилиш учун улар томонидан харидлар амалга оширилиши режалаштирилган ойдан илгарироқ харидлар режасини тузишлари керак. Ҳукумат комиссияси белгилаган, алоҳида товарлар (иш, хизмат) бўйича Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржасида ташкил этилган электрон савдолар орқали амалга оширилувчи, давлат харидлари бўйича харидлар режаси алоҳида бўлиши лозим. Бюджетдан маблағ олувчилар 241 электрон савдоларда қатнашиш тўғрисида давлат харидларини амалга ошириш учун талабномаларни махсус ахборот порталига жойлаштиришдан аввал харажатлар сметасида етарли маблағ мавжудлигини ҳамда ғазначилик бўлинмалари томонидан харажатларни амалга оширишга рухсат (ХАОР) берилганлигини инобатга олишлари лозим. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг бош ҳисобчилари ғазначилик бўлинмалари томонидан берилган ХАОРни ҳар бир давлат харидлари бўйича эълонлар ва талабномаларга тўғри тақсимланиши ва ишлатилишига жавобгардирлар, шу билан бирга, тайёрланган харидлар режасига мувофиқ Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржаси махсус ахборот порталига эълонларни ўзлари мустақил ёки агентлар орқали киритади. Download 2.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling