173
8-БОБ. БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИ БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ
МАБЛАҒЛАРИНИНГ ҒАЗНА ИЖРОСИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ
8.1. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари
ҳақида тушунча, уларнинг гуруҳланиши
Бюджет ташкилотлари бюджет маблағлари доирасида фаолият
юритиш билар бир қаторда, бюджет
ташкилотларининг бюджетдан
ташқари жамғармаларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш
ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Бюджет
Кодекси билан белгилаб
қўйилишича,
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари
жамғармалари қонун ҳужжатларида назарда тутилган манбалардан
бюджет ташкилоти тасарруфига келиб тушадиган маблағлар ҳисобидан
шакллантирилади
1
.
Бюджет
Кодексининг
60-моддасига
мувофиқ,
бюджет
ташкилотларининг бюджетдан ташқари қўшимча даромадлари “Бюджет
ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси” деб номланган жамғармада
жамланади. Бу жамғармани шакллантириш қуйидаги манбалар ҳисобидан
амалга оширилади (8.1-расм):
ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни
охирида харажатлар сметаси
бўйича
тежалган
маблағлар,
бундан
капитал
қўйилмаларни
молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлар мустасно;
фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни)
реализация қилишдан олинган даромадлар;
бюджет ташкилоти балансида турган мол-мулкни ижарага
беришдан олинган маблағларнинг бир қисми;
белгиланган тартибда бюджет
ташкилотлари тасарруфида
қолдириладиган маблағлар;
ҳомийликдан олинган маблағлар.
1
Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодекси, 3-модда.