Тошкент молия институти
Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ўсиши динамикаси (% да)
Download 2.45 Mb. Pdf ko'rish
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ўсиши динамикаси (% да).
Ўсиш суръати, пункт ЙИЛЛАР ЯИМ ўсиши, нисбатан Аввалги йилга нисбатан 1991 йилга нисбатан Аввалги йилга нисбатан 1991 100 99,5 1995 81,6. 99,1 18.4 4,3 1996 83,0 101,7 17 2.6 1997 87,3 105,2 12.7 3.5 1998 91,1 104,3 8,9 09 1999 95,1 104,4 4.9 0.1 2000 98,2 103,8 1.8 0.6 2001 102,7 104,2 2,7 0.4 2002 106,8 104,0 6,8 0,.2 2003 111,3 104,2 11,3 0,2 2004 119,8 107,7 19,8 3,5 2005 128,2 107,0 28,2 0,7 181 Бунда 1996 йилга қадар Ўзбекистон иқтисодиётининг пасайиб кетишининг қандай сабаблари бўлиши мумкин, деб аудиторияга мурожаат қилиниб, талабалар билан биргаликда унинг сабаблари санаб чиқилади. 1. Собиқ Иттифоқ таркибида янги мустақил давлатларнинг пайдо бўлиши, улар ўртасидаги иқтисодий алоқаларни узилишига олиб келди. 2. Жаҳон бозорида пахта толаси нархи тушиб кетди. У ўз навбатида, четга асосан, хом ашё чиқаришга ихтисослашган республикамиз иқтисодиётига катта таъсир қилди. 3. Бозор иктисодиётига ўтилиши туфайли мамлакатимизда таклифни талабга мослашимиз зарурати пайдо бўлди. Республикамиз иқтисодиёти бундай имкониятга эга эмас эди. 4. Корхоналар режали иқтисодий шароитдан тамомила фарқланувчи бозор талаби бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиши зарур эди. 5. Мамлакатимизда бозор инфраструктураси етарлича ривожланмаган эди. 6. Иқтисодий ўсишни таъминлаш учун молия ресурслари, технология, малакали кадрлар зарур эди. Мамлакатимизда иқтисодий пасайиш сабабларини ўрганиб, уни бартараф қилишга қаратилган чоратадбирлар туфайли 1996 йилнинг ўрталарига келиб, ишлаб чиқаришдаги тушкунлик тўхтатилди. Кейинги йилларда иқтисодий ўсишга эришиш таъминланди. Бунда: а) ишлаб чиқаришда таркибий ўзгаришларни амалга оширишга эътибор берилиши; б) мулкни босқичмабосқич давлат тасарруфидан чиқаришни амалга оширилиши; в) хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантирилиши; г) бозор инфраструктурасини вужудга келтиришга аҳамият берилиши; д) четдан инвестицияларни жалб этишига алоҳида эътибор берилиши ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Фанни ўрганишда машқлар ҳам катта аҳамиятга эга. Юклатилган вазифага кўра, уларни: а) формулани таҳлил қилиш билан боғлиқ; б) иқтисодий категория, қонунқоидаларни таҳлил қилиш; в) ахборот, рақамлар, фактларда ифодаланган маълумотларни таҳлил қилишга қаратилган машқларга бўлиш мумкин. Машқлар схема, графикларга асосланган бўлиши, кенг равишда жадвал маълумотларини таҳлил қилишда фойдаланиш мумкин. Улар орқали у ёки бу категория, тушунчани ўзлаштириш осон бўлади. Машқлар тўғри жавобни танлаш ва ана шу танловни асослаб беришда ҳам ифодаланади. У тўғри нотўғри жавобни танлашни изоҳлаш ёки тест ечиш тарзида бўлиши мумкин. Хуллас, назарий дарсларда ўтиладиган мавзуга кўра ўрганиладиган саволларга қараб, масаламашқлардан фойдаланиш дарсни қизиқарли бўлиши, талабалар диққатини ўрганилаётган савол, масалага қаратишларига ёрдам беради. Маъруза жараёнида талабаларнинг иштирокини таъминлайди. Download 2.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling