Тошкент молия институти
Иккинчи гуруҳга кирувчи машқни кўриб чиқайлик
Download 2.45 Mb. Pdf ko'rish
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
2. Иккинчи гуруҳга кирувчи машқни кўриб чиқайлик
Келтирилган вазиятларни таҳлил қилиб айтингчи, амалга оширилган фаолият туфайли «мулк ҳуқуқи» дастасининг қайси бир элементи реализация қилинади? а) Фермер ер участкасини ижарага олди, унда буғдой етиштириб, давлатга сотди. б) Эркинжон “Нексия” автомобилини сотиб олди ва унда дала ҳовлисига қатнаб турибди. в) Корхона ўзининг цехи биносини бошқа фирмага ижарага берди. г) Тадбиркор Одилжон бошқа тадбиркордан унча катта бўлмаган иккита хонани сотиб олди. Битта хонани бузиб, иккинчисини кенгайтириб, таъмирлади. д) Хўжалик суди тадбиркор Раҳимовдан қарзини тўламагани учун, қарз эвазига унинг ишлатиб турган ускунасини олиб қўйишга қарор қилди. е) Фуқаро Акбарова ўзи яшаб турган уйини ўғилларига васият қилди. ж) Давлат корхонаси бировнинг боғидан автомобиль йўли ўтказди. Бунда унинг эгасига қирқилган дарахтлар учун компенсация тўланмади. 192 з) Автомобилнинг эгаси ундан фойдаланмай, автостоянкага қўйиб қўйган. Ўртоқлари ундан автомобилидан фойдаланишга рухсат сўрашса, бермади. и) Уйидаги мулкини ўғирлаб кетишгани учун фуқаро милицияга мурожаат қилди. к) Суд корхонага тозаланмаган оқовасини анҳорга ташлагани учун жарима солди. л) Фуқаро мулк қилиб олган ер участкасига ишлов берди. Келажакда уни сотмоқчи эмас. Жавоб: а) Вақтинча эгалик, назорат қилиш, фойдаланиш, бошқариш тасарруф қилиш ва даромад олиш ҳуқуқи. б) эгалик қилиш, фойдаланиш ва бошқариш, тасарруф қилиш ҳуқуқи. в) фойдаланиш ҳуқуқи. г) эгалик қилиш, тасарруф қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи. д) нарсалардан қарзини тўлаш учун фойдаланиш имкониятга эга бўлиш, қарзини тўлаш жавобгарлиги ҳуқуқи. е) тасарруф қилиш, мерос қолдириш ҳуқуқи. ж) мулк ҳуқуқи бузилди. з) эгалик қилиш, тасарруф қилиш ҳуқуқи. и) мулк ҳуқуқи бузилди. к) ташқи муҳитга, бировга зарар келтирадиган тарзда фойдаланиш усулларини тақиқлаш ҳуқуқи. л) эгалик қилиш, тасарруф қилиш, фойдаланиш ҳуқуқи. Иккинчи гуруҳга мансуб, реал ҳаётда юз берган ҳодисаларни, жараёнларни назарий жиҳатдан тушунтириб беришга қаратилган машқлардан яна бирини кўрайлик. Уй эгаси уйини ойига 30 минг сўм ҳақ тўлаш шарти билан ижарага берди. Уйни ижарага олган киши эса у ерда кичик корхона очиб, болалар кийимларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, даромад топди. Уларнинг қайси бири тадбиркор? Уйни ижарага берганми ёки олганми? Жавоб: Тадбиркор уйни ижарага олган киши. Чунки у ресурсларни ишга солиб, маҳсулот ишлаб чиқариб, даромад топаяпти. Тадбиркорлик маблағлардан самарали фойдаланиб, ишлаб чиқариш омилларини энг оптимал нисбатини топиб, ишга тушириш эвазига даромад, фойда олишга қаратилган, инсонларга наф келтирувчи иқтисодий фаолиятдир. Download 2.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling