Тошкент молия институти


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet163/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

8. Тўғри. Чунки ресурслар баҳосини ўзгариши ишлаб чиқарилган товарлар 
нархининг ҳам ўзгаришига, у ўз навбатида, талаб миқдорининг ўзгаришига олиб келади.
9. Тўғри. Уни графикда чизиб кўрсатамиз. Айтайлик, мувозанат Е
1
да бўлсин. 
Даромад ва таклиф ортиши туфайли талаб ва таклиф эгри чизиғини ўнгга силжиши рўй 
беради. Мувозанат Е

нуқтада ўрнатилади. Лекин баҳо Р
1
даражада қолади. 
Д1
Д
2
S
1
S
2
Р
1
Е 1
Е2


191
10. Нотўғри. Таклиф эгри чизиғини ўнгга силжиши ҳар бир нарх даражасида 
аввалгига қараганда кўпроқ товар таклиф қилинаётганини кўрсатади. 
Уни графикда тасвирласак, қуйидаги кўриниш ҳосил бўлади. 
Р
S
1
S

Q
1
Q

Бу машқни сарфхаражатларни ўрганаётганда қуйидагича тузиш мумкин: 
Билдирилган фикрларни ўқинг, ундаги таъкидланган фикрларни тўғри ёки нотўғрилигини 
изоҳланг. 
 
Тўғри / нотўғри
 
1. Фирманинг ҳаражатлари – бу доимий ва ўзгарувчан ҳаражатларнинг 
йиғиндисидан иборат. 
2. Доимий харажатлар узлуксиз равишда амалга ошириладиган харажатлардир. 
3.Ўзгарувчан харажатлар ишлаб чиқариш омиллари билан боғлиқ харажатлардир. 
4. Меъёрий харажатлар маълум бир меъёрда сарфланган харажатлардир. 
5. Ўртача харажатлар умумий харажатларнинг ишлаб чиқарилган маҳсулот 
бирлигига тўғри келадиган харажатлардир. 
Жавоб: 
1. 
Билдирилган фикр тўғри, чунки умумий харажатлар доимий ва ўзгарувчан 
харажатлардан иборат. 
2. 
Нотўғри. Сабаби, доимий харажатлар ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмига қараб 
ўзгармайдиган харажатлардир. 
3. 
Нотўғри. Ўзгарувчан харажатлар деб, ишлаб чиқаришнинг ҳажмига қараб 
ўзгарадиган харажатларга айтилади 
4. 
Нотўғри. Меъёрий харажатлар деб бир бирлик қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш 
учун сарфланган қўшимча харажатларга айтилади. 
5. 
Тўғри. Ўртача харажатларни, умумий ҳаражатларни ишлаб чиқарилган маҳсулот 
ҳажмига бўлиб топамиз. 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling