Тошкент молия институти


Машқларни шартли равишда уч гуруҳга бўлиш мумкин


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet162/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Машқларни шартли равишда уч гуруҳга бўлиш мумкин: 
1. Таъкидланган фикрга нисбатан ўз нуқтаи назарини билдириш ва уни асослаб 
беришни талаб қилувчи машқлар. 
2. Ҳаётда юз берган ҳодисаларни, жараёнларни назарий жиҳатдан тушунтириб 
беришга қаратилган машқлар. 
3.Берилган топшириқни мушоҳада қилиб, хулоса чиқаришга йўналтирувчи машқлар. 


190
Биринчи гуруҳга кирувчи машқларда билдирилган фикрни одатда тўғри ёки 
нотўғрилигини ( Т / Н) тасдиқлаш ва уни изоҳлаб бериш талаб қилинади. Мисол: 
Тўғри / нотўғри 
1. 
Бозор иқтисодиётида кимнинг пули кўп бўлса, у шунча кўп товар сотиб олиши 
мумкин . 
2. 
Товар ишлаб чиқариш ҳажми ва усули ишлаб чиқариш ресурсларининг 
баҳосига боғлиқ. 
3. 
Мукаммал рақобатга асосланган иқтисодиётда алоҳида товар ишлаб чиқарувчи 
маҳсулот миқдорини камайтириш орқали нархга таъсир этади. 
4. 
Бозор иқтисодиётида қандай товар ишлаб чиқариш зарурлигини охироқибат 
истеъмолчилар ҳал қилишади. 
5. 
Автомашиналарга бензин қуйиш шахобчаси бозорга мисол бўла олади. 
6. 
Талаб эгри чизиғи нархнинг пасайиши туфайли талаб ҳажмининг ўсишини 
кўрсатади. 
7. 
Даромадарнинг ортиши барча товарларга талабни оширади. 
8. 
Ресурслар баҳосининг ҳар қандай ўзгариши талаб ва таклиф мувозанатини 
таклиф эгри чизиғи бўйича юқори ёки пастга томон ўзгартиради. 
9. 
Бир вақтнинг ўзида товар таклифи ва истеъмолга ажратилган даромаднинг 
ўсиши натижасида баҳолар ўзгармаслиги мумкин. 
10. Таклиф эгри чизиғини ўнгга силжиши ишлаб чиқарувчиларнинг ҳар бир нарх 
даражасида аввалгига қараганда камроқ товар таклиф қилинаётганини кўрсатади. 
Жавоб: 
1. Билдирилган фикр тўғри, сабаби бозор иқтисодиётида товарлар таклифи талабга 
нисбатан кўп. Харидор хоҳлаган товарни танлаш ва сотиб олиш имкониятига эга. 
2. Тўғри, чунки ишлаб чиқариш ресурслари қанча қиммат бўлса, ишлаб чиқариш 
учун шунча кўп маблағ, харажат керак бўлади ёки аксинча.
3. Нотўғри, мукаммал рақобат курашига асосланган бозорда ишлаб чиқарувчи – 
сотувчилар жуда кўп, улар сони чекланмаган. Алоҳида товар ишлаб чиқарувчиларнинг 
ҳиссаси жуда кам, шунинг учун маҳсулот миқдорини камайтириш билан нархга таъсир эта 
олмайди. 
4. Тўғри, чунки бозор иқтисодиётида таклиф доимо талабга мослашади. Акс ҳолда 
ишлаб чиқарган товарини сота олмай, касод бўлади. 
5. Тўғри, бензин қуйиш шахобчасида бензин олдисотди қилинади. 
6. Тўғри, истеъмолчилар товарнинг нархи қанча паст бўлса, шунча кўп сотиб 
олишади. Унинг шкаласини графикда тасвирласак, талаб эгри чизиғи ҳосил бўлади. 
7. Нотўғри, даромадларнинг ортиши ҳамма товарга ҳам талабни оширавермайди. 
Қатъий эластик талабга хос товарларга талаб ўзгармай қолади. Ундан ташқари, 
даромадларнинг маълум қисми жамғармага айлантирилади. 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling