Тошкент молия институти


Иккинчи гуруҳга хос қуйидаги масалани ечайлик


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Иккинчи гуруҳга хос қуйидаги масалани ечайлик. 
Берилган: 
Товарга бўлган талаб функцияси: Q
d
= 700 P; 
Таклиф функцияси: Q
s
= 2P 200; 
P товар нархи, сўм, Q – товар миқдори, минг дона. 
Қуйидагиларни ҳисобланг: 
1. Берилганлар асосида товарнинг мувозанат баҳоси ва миқдорини аниқланг.
2. А), Б) ва В) пунктлар бирбирига боғлиқ бўлмаган вазиятларда:
А) давлат органлари томонидан товарга 200 сўм миқдорида баҳо белгилаб қўйилди. 
Таклиф миқдорини, сотилган товар ва тақчиллик миқдорини аниқланг. 
Б) ишлаб чиқарувчиларга ҳар бир сотилган товар учун 150 сўм миқдорида дотация 
белгиланди. Товарнинг мувозанат нархи ва миқдорини аниқланг. 
В) ҳар бир товарга 150 сўм миқдорида эгри солиқ (қўшилган қиймат) белгиланди. 
Янги мувозанат нархини ҳисобланг.
3. Ўрганилаётган категория ҳақида умумий тушунча бор, лекин уни мазмунига 
тушуниб етишга ёрдам берадиган қуйидаги масалани кўриб чиқайлик. 
Айтайлик, Эркинжон корхонада цех бошлиғи лавозимида ишлаб, йилига 600 минг 
сўм маош оларди. Банкда 1200 минг сўм пули бўлиб, йилига 14% даромад келтиради.
У хусусий бизнес билан шуғулланишга қарор қилди ва барча жамғарган пулини 
сарфлаб, кичик корхона очди. Биринчи йилнинг охирида бухгалтерия ҳисоби кўрсатдики, 
ҳамма қилинган харажатларни олинган даромаддан айириб ташлагач 660 минг сўм фойда 
қолибди. Бир ҳисобчи, бухгалтерия ҳисобкитобига кўра фойдангиз сарфлаган 1200 минг 
сўмлик инвестициянгизга нисбатан 55% ташкил этади. Бу яхши деди. 
Иккинчи, иқтисодиёт назариясини чуқур ўрганган бухгалтер унга, албатта, хусусий 
тадбиркорлик билан шуғулланиш таваккалчилик хатари билан боғлиқ. Фойда олмай зарар 
кўришингиз ҳам мумкин эди. Лекин бизнесда “омад”ингиз бор экан деб айта олмайман. 
Чунки сизни реал иқтисодий фойдангиз 108 минг сўм. Бу эса инвестициянгизга нисбатан –
9% ташкил этади, деди. Бухгалтерлардан қайси бири ҳақ? 


189
Ечиш: 
1. Мувозанатга эришиш учун талаб ва таклиф тенг бўлиши керак. У ҳолда 700 
– Р = 2Р 200. Ундан: 3Р = 900; Р = 300; 
Мувозанат нархини талаб ёки таклиф тенгламасига қўйиб, товарнинг 
мувозанат миқдорини топамиз. Q
d
= 700 300; Q
d
= 400 ёки Q
s
= 300*2 – 200 = 400;
Жавоб: мувозанат нархи 300 сўм, мувозанат миқдори 400 минг дона
2. А) давлат томонидан белгиланган нарх (200 сўм) ни тенгламага қўямиз.
Талаб миқдори Q
d
= 700 200; Q
d
= 500 минг дона.
Таклиф миқдорини ҳам шундай тарзда формулага қўйиб, топамиз.
Q
s
= 2P – 200; шунинг ўзи сотилган товар ҳажмини кўрсатади.
Q
s
= 2 х 200 200; Q
s
= 200 минг дона
Талаб ҳажмидан таклиф миқдорини айириб тақчиллик миқдорини топамиз. 
500 – 200 = 300 минг дона 
Жавоб: таклиф миқдори 200 минг дона; товар тақчиллиги 300 минг дона
Б) белгиланган дотацияни ҳисобга олганимизда, таклиф формуласи Q
s

2(Р+150) – 200; кўринишини олади. У ҳолда дотация киритилгач, мувозанат баҳоси 
2(Р+150) – 200 = 700 – Р сўм бўлади; 
3Р = 700 100; Р = 200 сўм. 
Талаб миқдори эса, Q
d
= 700 – 200 = 500 минг дона.
Таклиф ҳажми Qs = 2(200+150) 200; 
Qs = 700 200; Qs = 500 минг дона.
Жавоб: мувозанат баҳоси 200 сўм; миқдори 500 минг дона
В) эгри солиқ киритилгач, таклиф формуласи қуйидаги кўринишга эга бўлади: 
Q
s
= 2(Р150) – 200; 
Маълумки, мувозанат нархнинг маълум даражасида талаб билан таклиф 
тенглигини ифодалайди. У ҳолда 2(Р150) – 200 = 700 – Р; 
2Р – 300 – 200 = 700 Р;
3Р = 700 500; 3Р = 1200; Р = 400 сўм;
мувозанат миқдори эса, Q
d
= 700 – 400 = 300 минг дона.
Жавоб: мувозанат нархи 400 сўм, миқдори 300 минг дона. 
Жавоб: 
Албатта иккинчиси, сабаби Эркинжон хусусий бизнес билан шуғулланишга қарор 
қилиб, олиши мумкин бўлган 600 минг сўмлик маошдан воз кечди. Ундан ташқари 168 
минг сўм олиши мумкин бўлган фоизни ҳам ололмади. Яъни хусусий бизнес билан 
шуғулланишнинг муқобил қиймати –108 минг сўм зарар бўлди. 
(600 минг сўм + 168 минг сўм) – 660 минг сўм = 108 минг сўм. 
Агар бизнес билан шуғулланишдан “психологик даромад” олса, яъни унга 
шуғулланаётган иши ёқса, Эркинжон буни зарар деб ҳисобламаслиги ҳам мумкин.
Демак, иккинчи бухгалтер ҳақ. 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling