Тошкент молия институти


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet166/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

ҳисобланади. Тест ечиш ниҳоятда кенг қўлланилиши сабабли алоҳида метод сифатида 
қараладиган бўлди.
Мавзуни ўрганишда тестлардан фойдаланиш, айниқса, гуруҳда тест ўтказилгач, 
унинг жавобларини муҳокама қилиш алоҳида аҳамиятга эга.
Тест тузиш кўп вақт ва меҳнат, синчковлик, сабртоқатни талаб қилади.
Шу билан бирга, меҳнатни осонлаштирадиган компьютер дастурлари ТESTER
RESUJTER мавжуд. Биринчи дастур кўпроқ тест тузишни осонлаштиришга қаратилган 
бўлса, иккинчиси тест ўтказиш ва натижаларини тезда ҳисобкитоб қилиш, статистик 
маълумотлар олишга қаратилган. Тест саволлари тузишда, америкалик педагогларнинг 
кўрсатишича ўқитувчи қуйидагиларга аҳамият бериши лозим: 
1. Кўзланган мақсадга кўра, саволни аниқ қўйиш керак. 
2. Тестда фақат битта жавоб тўғри бўлиши керак. 
3. Жавобларни бири бирига ўхшаш бўлиши ва ҳақиқатга яқин бўлгани маъқул.
4. Тестда иложи борича инкор этувчи феъл ва бошқалардан фойдаланмасликка 
ҳаракат қилиш лозим (Масалан, юқоридаги кўрсатмалардан нима имкон бермайди? ва 
ҳоказо ...). 
5. Юқорида кўрсатилганларнинг ҳаммаси (ёки юқорида кўрсатилганлардан ҳеч 
бири) каби таърифларни иложи борича ишлатмаслик зарур. 


194
6. Бир неча компонентлар (айтайлик, А ва С) ни мужассамлаштирган жавобларни 
иложи борича кам ишлатиш, ишлатганда, тест кимлар учун тузилаётганига аҳамият бериш 
мақсадга мувофиқ; 
7. Тўғри жавоб доимо бир жойда (доимо А ёки доимо Б) бўлиши керак эмас; 
8. Саволлар ва жавоблар грамматик жиҳатдан ўзаро мос, мувофиқ бўлиши керак.
Объектив тестлар. Тестларни объектив дейилишига сабаб, унга тўғри жавоб бор, уни 
субъектив жиҳатдан баҳолашни истисно қилади. 
Ундаги саволлар кўпинча далиллар, аниқ ахборотларни ёдга туширишга қаратилган. 
Объектив тест саволлари Блум таксономиясининг иккинчи босқичидаги фикрлаш 
доирасига тўғри келади. Улар фикрлашни юқори даражада баҳолашга имкон бермайди
лекин уларни фикрлашнинг юқори босқичига тўғри келадиган қилиб тузиш мумкин. Улар 
татбиқ қилиш, таҳлил қилиш даражасига мос келадиган мураккабликда бўлиши мумкин, 
лекин бундай савол тузиш қийин. 
Объектив тестларнинг афзаллик томонлари ва камчиликлари. Объектив тестларнинг 
афзаллиги уларни кўп саволларни қамраб олишидир. Шу туфайли барча мавзулар бўйича 
талабалар билимини текшириш имконини беради. Билим олиш, тушуниш учун самарали 
услуб жуда қўл келади. 
Объектив тестларни асосий камчиликларидан бири қўйилган саволларни тор 
доирада қамраб олишидир. Талабалардан эса кенг тасаввурга эга бўлиш талаб қилинади. 
Тестларни ўқиш ва талабалар билимини баҳолашнинг усули сифатида қўллашнинг 
муҳим томони ҳамда мураккаблиги шундаки, айнан нима сабабдан шу жавоб тўғрилигини 
асослаб бериш лозим. Бунда жавобларни объектив, тушунарли, мантиқан тўғри 
изоҳланишига аҳамият бериш керак. Тест ўтказилгач, гуруҳда жавобларни муҳокама 
қилиш муҳим аҳамиятга эга. 
Буни қуйидаги тест мисолларида кўриб чиқайлик.
1. Ресурслар чекланганлиги муаммосини қуйидаги ҳолатда ечиш мумкин: 
А) одамлар ресурсларни асраб авайлаб, иқтисод қилиб, ишлатишса;
Б) ҳамма ихтиёрий равишда ўз эҳтиёжларини чекласа; 
В) келажакда, фан ва техника ривожланиши туфайли товарлар ишлаб чиқаришни 
етарли даражада кўпайтириш учун янги имкониятлар очилса; 
Г) бу муаммонинг чеки йўқ; 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling