Тошкент молия институти


§. Дарс жараёнида «сase study method»ни қўллаш


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet174/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

2§. Дарс жараёнида «сase study method»ни қўллаш 
Бозор иқтисодиёти ҳар турли вазиятда тўғри танлаш ва қарор қабул қилиш 
заруратини келтириб чиқаради. АҚШнинг XX аср бошларидаги энг бадавлат одамларидан 
бири Рокфеллер, бизни қандай ҳаёт кечиришимиз қабул қиладиган қароримизга боғлиқ 
деган экан. 
Талабаларни қарор қабул қилишга ўргатишда муаммоли вазият ҳосил қилиб, уни 
ечишни ўрганиш методи – Сase study method – «кейс» катта имкониятларга эга. Бу 
методни бошқа методлар билан биргаликда қўллаш мумкин. Бу жиҳатдан кейс 
методининг имкониятлари кенг, уни турли тарзда қўллаш мумкин. Айниқса, 
моделлаштирувчи ўйин тарзида ўтказиш имконияти катта ҳамда кутилган натижага 
эришиш имкони юқори. Шунинг учун бу методни кўпинча, тақлид қилиш, имитация 
методи сифатида ҳам кўрилади. 
Бу методнинг бошқаларидан фарқи шуки, талаба муаммоли вазиятни ўрганиб, 
хулоса чиқариш, қарор қабул қилиш, ундан қандай чиқиб кетишни ўрганади. Бу метод 
талабалардан атрофлича билимга эга бўлишни талаб қилади. Чунки қарор қабул қилиш 
нафақат иқтисодиёт, балки фаолиятни ташкил этиш, иш юритиш, ахборот ва улар билан 
ишлаш, социология, психология ва бошқа фанлардан ҳам билимдонликни талаб қилади.
Аниқ муаммоли вазиятлар методидан фойдаланишнинг асосий мақсади талабаларни 
тадбиркорлик фаолиятига тайёрлашдир. У ҳар бир талабага амалий ва касбий таълим 
берилишини таъминлайди.
Методни қўллашда мақсадни аниқлаш ва муаммони қўйишга алоҳида эътибор 
бериш керак. Қўйилган муаммо аниқ, барчага тушунарли бўлиши зарур. Муаммони 
ўрганиш, ечиш босқичларига кўра, мақсадлар белгиланади. Булар:
1. Муаммо билан танишиш. 
2. Зарур ахборот йиғиш, улар асосида мавжуд вазият, ҳолатни аниқлаш.
3. Олинган билимни амалий фаолиятда қўллашни ўрганиш.
4. Олинган натижаларни ўрганиш, таҳлил қилиш асосида қарор қабул қилиш. 
Маърузага нисбатан кейс методи бўйича дарс беришнинг афзал томонларини 
кўрсатиш мумкин.

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling