215
кўрсатилади. Кўрсатилган суммалар асосланган бўлиши керак. Агар манбалари аниқ
бўлмаса фақат сарфхаражатлар асосланган равишда кўрсатилади. Танлов ҳакамлари ва
аъзолари уларни реаллигига ишонч ҳосил қилишлари керак.
Моддий харажатлар ва
меҳнат ҳақи, тадқиқот юзасидан хизмат сафарлари харажатлари алоҳида қўрсатилади
(Лойиҳанинг бу қисмини бухгалтерия ҳисоби ва аудит дарсларида ҳисоблаш ўрганилади).
Намунавий лойиҳамиз кафедранинг илмий ишларида қатнашишни кўзлаган
иқтидорли талабалар учун мўлжалланган. Дарсда эса нисбатан унинг оддий,
содда
варианти ўтилаётган мавзу ёки шу мавзу бўйича мавжуд муаммолар юқоридаги жадвалда
берилган тартиб асосида тайёрланади. Лекин барча талабалар турли ташкилот,
фондлар
ўтказаётган танловларда қатнашиш учун илмий тадқиқот лойиҳаси тузишни ўрганишни
фақат ижобий баҳолаш мумкин. Талабалар бу метод ёрдамида бизнесрежа тузишни
ўрганадилар.
Барча методлар каби бу методнинг ҳам афзалликлари ва камчиликлари мавжуд.
Кўпинча босқичмабоқич амалга ошириш мўлжалланган методлар технология тарзида ҳам
ифодаланади. Бундай ёндашиш ҳам мумкин, бу ҳар бир ўқитувчининг қайси нуқтаи
назардан ёндашишига боғлиқ. Тадқиқот
методига хос афзалликлар, камчиликлар бу
методга ҳам хос. Биз уни аввал кўриб чиққанмиз.
Do'stlaringiz bilan baham: