Тошкент молия институти
Download 2.45 Mb. Pdf ko'rish
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.3. Лойиҳа доирасида ўз ечимини топиши лозим бўлган аниқ илмийтехник вазифалар ва муаммолар.
ИШНИНГ ҚИСҚАЧА МАЗМУНИ
3.1. Аграр сектор хусусиятлари ва муаммолари концепцияси. 3.2. Лойиҳада ечилиши назарда тутилган илмий амалий муаммолар. Қайд этилган муаммоларнинг ечимини топиш учун қуйидаги йўналишларда тадқиқот олиб бориш мўлжалланади: • аграр секторнинг назарий ва амалий масалаларини тадқиқ этиш; • хўжалик юритишнинг барча шаклларининг афзалликлари ва камчиликларини ўрганиш; • аграр секторнинг ўзига хос хусусиятлари, шу секторда банд бўлганларнинг даромадларига қандай таъсир кўрсатишини ўрганиб чиқиш; • меҳнат унумдорлиги, ҳосилдорликка таъсир кўрсатувчи омилларни ўрганиш; • қишлоқ хўжалигида фонд билан қуролланиш даражасини ўрганиш; • ишлаб чиқариш ҳаражатлари ҳажмига турли омиллар қандай таъсир кўрсатишини ўрганиш; • етиштирилган ҳосилнинг қандай қисми қайта ишланишини ўрганиш; • нарх паритети ва уни хўжалик юритувчи субъектлар даромадига таъсири; • талаб ва таклиф ноэластиклигини деҳқонлар даромадига таъсири ва бошқаларни ўрганиш. 214 3.3. Лойиҳа доирасида ўз ечимини топиши лозим бўлган аниқ илмийтехник вазифалар ва муаммолар. Лойиҳани амалга оширишда қуйидаги аниқ илмийтехник вазифалар бажарилиши назарда тутилади: • қишлоқ хўжалиги фаолиятининг ҳуқуқий асосларини, мамлакатимизда юритилаётган аграр сиёсатни ўрганиш: • аграр секторда хўжалик юритувчи субъектларга мустақил тадқиқот объекти сифатида ёндашиб, уларнинг ҳозирги кундаги реал имкониятларини аниқлаш; • аграр секторда реал муаммоларни ўрганиш мақсадида хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида саволнома асосида сўров ўтказиш; • хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти бўйича статистик маълумотлар, ахборотлар тўплаш; • йиғилган маълумот, ахборотларни қўйилган мақсадга кўра қайта ишлаш; • тадқиқот жараёнида олинган маълумот, ахборотлар асосида назарий илмий хулосалар чиқариш; • тадқиқот асосида олинган натижаларга кўра самарали хўжалик юритиш учун тавсиялар ишлаб чиқиш; • тайёрланган ҳисоботни эксперт хулосаларидан ўтказиш; • илмийамалий изланишлар натижаси сифатида монография тайёрлаш ва нашр қилиш. 3.4. Мазкур лойиҳада кўзланган мақсад олдин ҳам қўйилганми? Айнан шундай мазмунда бундай масала тадқиқ қилинмаган. 3.5. Лойиҳани амалга ошириш қуйидаги натижаларни олиш имконини беради: 1. Қишлоқ хўжалигида фаолият юритувчи субъектларнинг аграр секторда тутган ўрнини аниқлаш. 2. Тадқиқот ўтказилаётган даврдаги аграр сектордаги реал ҳолатни аниқлаш. 3. Хўжалик юритувчи субъектлар олдида турган мавжуд муаммоларни аниқлаш. 4. Аниқланган муаммолар бўйича уларни бартараф қилиш учун таклиф қилинган тавсиялар. 5. Хўжаликни самарали юритиш учун таклифлар. Олинган натижалардан хўжалик юритувчи субъектлар, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фойдаланади. Download 2.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling