Тошкент молия институти
§. Методнинг мазмуни ва уни амалга ошириш босқичлари
Download 2.45 Mb. Pdf ko'rish
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
2§. Методнинг мазмуни ва уни амалга ошириш босқичлари
1. Лойиҳалаш методини қўллаш учун биринчи навбатда лойиҳалаш объектини аниқлаймиз. Қандай масала, муаммо мавжудки, уни ечиб лойиҳанинг натижасини қандай бўлишини белгилаймиз. Бу ўтилаётган мавзу бўйича қўйилган савол ёки ечимини кутаётган долзарб масала бўлиши мумкин. Лойиҳа талабаларнинг ўз хоҳишлари, қизиқишларига кўра танлаган илмий изланишлари бўлиши мумкин ёки ўқитувчи таклиф қилиши мумкин. Ҳар иккала ҳолда ҳам талабалар зарур ахборотларни тўплашлари, уларни таҳлил қилишлари зарур. Таҳлил асосида қарор қабул қилиб, лойиҳа ишлаб чиқишдан мақсад қўйилади ва қандай натижага эришилиши белгиланади. 2. Мақсадни аниқлагач, лойиҳанинг мазмунини белгилаймиз. Унинг қисқача мазмунини берамиз. 3. Режа асосида амалга ошириш учун вазифалар белгиланади, яъни фаолият режаси ишлаб чиқилади. Лойиҳанинг умумий тавсифи ойдинлашади. Аниқ фаолиятга асос яратилади. Лойиҳани амалга ошириш учун тузилган режа аниқ бўлиши, ҳаддан ташқари мураккаб бўлмаслиги керак. Умумий режадан ташқари ҳафталик ва ойлик режалар тузиладики, унинг асосида талаба бажарадиган ишларни янада ойдинлаштиради. 4. Лойиҳа қатнашчилари белгиланади. Лойиҳа қатнашчилари ўз қизиқишлари, фикр доиралари билан бирбирларига яқин, ёрдам берувчи ўқувчи, талабалар бўлиб, уларни лойиҳада қўйилган мақсад бирлаштиради. Уларни ёнига кейинчалик бошқа қатнашчилар ҳам қўшилиши мумкин. Лекин қатнашчилар ҳаддан ташқари кўпайиб кетиши салбий оқибатларга олиб келади. Шунинг учун лойиҳада ҳар бир қатнашувчининг бажарадиган вазифаси аниқ ёзиб қўйилади. 5. Лойиҳани амалга ошириш муддатлари белгиланади. Агарда у босқичларга бўлинса, уни ҳам муддатлари билан кўрсатилади. 6. Лойиҳалаш ва уни амалга оширишнинг босқичлари: 1босқич. Лойиҳани ишлаб чиқиш. Унда лойиҳани амалга ошириш шакллари ва воситалари, босқичмабосқич натижалари ҳам кўрсатилади. 2босқич. Лойиҳада белгиланган вазифалар бажарилади. Бу босқичда талабалар мустақил равишда индивидуал ва гуруҳ бўйича қўйилган вазифаларни бажарадилар. Материал, ахборот тўплайдилар. Тўпланган маълумотларни муҳокама қиладилар. Жадваллар, графиклар ишлаб чиқадилар. Намойиш этиладиган, иллюстратив материаллар тайёрлашади. 3босқич. Лойиҳанинг барча қатнашчилари томонидан тайёрланган ишлар бир бутун қилиб бирлаштирилади. Аввал лойиҳанинг хомаки варианти ёзиб чиқилади. Сўнгра якуний вариант тайёрланади. Расмий талаблар асосида тахланади. 4босқич. Лойиҳанинг сўнгги варианти экспертга, тақризга берилади. Бунда матн аниқ асосланган бўлиб, бажарилган ишларнинг мазмуни ва эришилган натижаларни гавдалантириши керак. Матнда, албатта, жадваллар, графиклар, чизма, дастурлар ва бошқа шунга ўхшаш материаллар бўлиши шарт. 5 босқич. Иш тақризга берилади. Лойиҳага эксперт хулосасини олинади, ташқи тақриз натижасини эьлон қилингач, тугалланган ҳисобланади. 6босқич. Лойиҳа тақдимоти. Тақдимот лойиҳада бажарилиши белгиланган мезонлар асосида жюри ёки комиссия аъзолари томонидан баҳоланади. Жюри аъзолари таркиби лойиҳа ишлаб чиқилаётганда аниқланади. Тайёрланган лойиҳани кўриб чиқиб, танланиб, сўнгра тайёрланган ҳисобот кўриб чиқилади. Жюри ишни баҳолаши учун баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилади. Бу мезонлар муаммони ўрганиш даражаси, матнни аниқ, тушунарли тарзда баён қилиниши, ўзига хослиги, расмийлаштириш сифати, кўргазмали, намойиш материаллардан фойдаланилгани, берилган таклифлар ва уларни муаммони ечишга ёрдам бериши ва бошқа жиҳатларини мужассамлаштирилган бўлиши керак. Дарс жараёнида кичик 210 гуруҳлар тайёрлаган лойиҳаларни ўқитувчи бошчилигида талабалардан тузилган ҳайъат баҳолаши мумкин. Талабалар томонидан тайёрланган лойиҳаларни баҳолаш мезонлари: М Е З О Н Л А Р Энг юқори балл 1. Танланган муаммонинг долзарблиги 5 2. Муаммони ўрганилганлик даражаси 5 3. Мақсад ва вазифаларни аниқ, тушунарли тарзда баён қилиниши 5 4. Танланган муаммонинг қисқача мазмунини ёритилиши 5. Бажариладиган ишнинг қисқача мазмунининг ёритилиши 5 5 6. Кўргазмали, намойиш материалларидан фойдаланиш 7. Лойиҳани амалга ошириш учун зарур молиявий ресурслар, уларнинг манбаларини кўрсатилиши ва асосланиши 8. Расмийлаштириш сифати 5 5 5 Талабалар лойиҳа устида ишлаш жараёнида олган билимларидан, билиш жараёнида хизмат қиладиган амалий маслаҳатлардан фойдаланишса мустақил таҳлилий фикр юритишга ўрганадилар. Уларда янги ғоялар топиш, ижодий фикрлашга, тўғри стратегия танлаш, аниқ масаламуаммоларни ечиш кўникмаси ҳосил бўлади. Бунда ўқитувчи уларнинг ишини кузатади, маслаҳатлар беради, қўллаб кувватлайди. Бошқа ҳеч қайси метод ўқувчиталабаларда бу методчалик масъулиятни ҳис қилишни шакллантирмайди, тарбияламайди. Лойиҳалаш методи асосида дарс жараёнини ташкил этишда ўқув гуруҳи ичида ишчи гуруҳлари тузилади. Улар ўзлаштириш даражаларига қараб уч ишчи гуруҳга бўлинади. Бунда кучли ишчи гуруҳлар мустақил шуғулланганда, ўқитувчи ўзлаштириши паст бўлган ўқувчиталабалар билан машғулот ўтказиши учун кўпроқ вақт ажратилади. Ишчи гуруҳлар иштирокчиларининг ўзлаштириш даражаси тахминан тенг бўлганида таълимда юқори натижага эришилади. Бундай гуруҳларни таълим олувчиларнинг ўзлари тузгани маъқул, чунки улар ўзларининг қайси гуруҳга мос эканликларини жуда яхши билишади. 2ва 3ишчи гуруҳидан 1ишчи гуруҳига ўтишга имкон берилади. Кичик гуруҳларда ҳар бир ўқувчи якка тартибда лойиҳа ишини бажаргани учун индивидуал амалий усулдан ҳам фойдаланиш мумкин. Индивидуал усулнинг лаборатория усулидан фарқи, талабалар ўз фаолияти давомида олган билимларидан фойдаланиб, амалий вазифани ҳал этишга ҳаракат қилади. Ушбу усул талабалар билимини чуқурлаштиради, маҳоратини оширади, шунингдек, уларнинг ўрганиш фаолиятини янада кучайтиради. Босқичла р Мазмуни 1босқич, тайёргар лик Ўқитувчи талабаларга иқтисодиётда қандай муаммолар бор, ўзлари учун қизиқарли бўлган муаммоларни танлашларини таклиф қилади ёки топшириқларни ўзи тайёрлайди. Ақлий ҳужум Мустақил иш Ўқувчи талабаларга лойиҳалаш мазмуни, лойиҳалаш обьекти, усуллари, босқичлари ҳақида маълумот беради. Баён қилиш Ўқитувчи талабаларни кичик гуруҳларга бўлади. 2босқич. Ҳар бир кичик гуруҳга ўзларини қизиқтирган муаммони танлаш ва уни ечиш бўйича лойиҳа тайёрлашни топширади. ихтиёрий 211 3босқич. Ўқитувчи лойиҳани қандай тайёрлашни тушунтиради. Талабалар фақат лойиҳа тайёрлайдилар. Уни амалга ошириш талаб қилинмайди (чунки уни бир дарс жараёнида амалга ошириб бўлмайди). Баён қилиш Талабалар лойиҳа тузишга киришадилар. Асосий қисм Лойиҳалар тақдимоти. Мустақил Кичик гуруҳ Якуний қисм Ўқитувчи ўқувчиталабаларни баҳолайди. Хато ва камчиликларни кўрсатади. Дарсни умумлаштиради ва якунлайди. Бу методни қўллаш, курс иши, битирув малакавий иши бажаришда яққол намоён бўлади. Буни ҳар бир талаба индивидуал тарзда бажаради. Download 2.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling