Тошкент молия институти


§. Методларнинг афзалликлари ва камчиликлари


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet177/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

3§. Методларнинг афзалликлари ва камчиликлари 
 
Бошқа методлар каби «Ақлий ҳужум» ва «сase study method»ининг ҳам ўзига хос 
афзалликлари ва камчиликлари мавжуд:  
Афзалликлари:
талабаларга билим, тажриба, кузатувлар нуқтаи назаридан муаммо ечимига 
турлича ёндашувлар билан танишиш имконини беради;
• талабаларни таҳлил қилиш, хулоса чиқариш ва қарор қабул қилишга ўргатади;
• кўплаб ечимлар топиш ва улардан тўғрисини танлаш имконини беради;
• бошқаришни, ўз фикрини қатъий ҳимоя қилишни ўргатади;
• муаммоли вазиятдан чиқишни ўрганишга кўмаклашади;
• бошқалар олдида ўз фикри, хулоса ва далилларини асослашга ўргатади;
• бошқарувда содир бўладиган жараёнларни яхши тушунишга имкон беради;
• мантиқий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиради;
• турли ечимлар қабул қилиш ва қабул қилинган қарорлар учун масъулиятни ўз 
зиммасига ола билишни ўргатади;
• тўғри савол беришга ўргатади.
• муаммонинг ягона ечими йўқлиги ва унинг бошқа муқобил вариантлари борлигини 
ўргатиб боради.
• талабаларни ўзаро муносабатларига ижобий таъсир қилади.
• объектив баҳо беришга интилиш кучаяди. 
Камчиликлари:
1. Методни қўллаш кўп вақт талаб қилади;
1. Катта гуруҳларда қўллаш қийин; 
2. Таҳлил этиш кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилганлиги туфайли барча 
ўқувчиталабаларнинг ўрганиш даражасида фарқ катта бўлиши, айниқса, билим 
даражаси турлича бўлган гуруҳларда бу фарқни янада ортишига олиб келиши 
мумкин.
Кўриниб турибди, методнинг афзалликлари устун, лекин Кейс методидан дарс 
жараёнида ҳозирча кам фойдаланилади. Бунга сабаб: 
• консерватизм, янги ўқитиш методларига шубҳа билан қараш;
• кейслар ишлаб чиқиш ва кейс методи асосида дарс ўтиш учун махсус методик 
адабиётлар йўқлиги;
• кейслар ишлаб чиқиш кўп вақт талаб қилади ва ҳамманинг ҳам қўлидан 
келавермайди;
• реал воқелик асосига қурилган кейслар ишлаб чиқиш учун зарур маълумотлар 
топиш қийинлиги; 
• ўқитувчиларда шу метод асосида дарс ўтиш учун тажриба етишмайди.

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling