Тошкент молия институти
Таҳлилий – ижодий вазифаларни гуруҳ бўлиб ечиш методи
Download 2.45 Mb. Pdf ko'rish
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
Таҳлилий – ижодий вазифаларни гуруҳ бўлиб ечиш методи.
Ўқитувчи ўрганиладиган мавзу бўйича фикрлашни талаб қиладиган, мувофиқ равишда тавсиялар ишлаб чиқишини ўрганиш зарур бўлган савол ёки муаммони доскага ёзади. Муҳокама жараёнида билдирган фикрлар ҳам ёзиб борилади. Айтайлик, биз харажатларни ўрганаяпмиз. Асосий мақсад харажатларни камайтириш орқали маҳсулот ишлаб чиқариб, сотишдан юқори фойда олишни таъминлаш. Демак, харажатларни пасайтириш омилларини аниқлашимиз, уларнинг таъсири катта ёки аксинчалигини аниқлашимиз керак. Буни гуруҳда муҳокама килиш учун доскага: «Сарфхаражатлар миқдорига таъсир қилувчи омиллар» деб ёзиб қўямиз. Гуруҳда 20 та талаба бўлсин. Ҳар бир талаба навбат билан ўз фикрини айтади ва бири иккинчисини такрорламаслиги керак. Билдирилган фикрлар доскага ёзиб борилади. Санаб ўтилган омиллардан 5 тасини ажратиб кўрсатинг, дея аудиторияга мурожаат қиламиз. Жавобларни индивидуал ёки кичик гуруҳлар миқёсида умумлаштирилади. Мисолимизда, айтайлик, бош менежер ва менежерларнинг малакаси ва маҳорати, техника ва технология даражаси, меҳнат унумдорлиги, хом ашё нархи, маҳсулот сифати кўрсатилди. Талабалар нима сабабдан айнан у ёки бу омилни биринчи, иккинчи ва ҳоказо ўринларга қўйганлари сабабини асослаб беришади. Ишни бошқача ташкил қилса ҳам бўлади. Бунда мавзу ёки қўйилган асосий саволнинг ўзини ифодалайдиган бир неча саволлар тайёрлаб, уни кичик гуруҳларга бўлиб берилади. Ҳар бир кичик гуруҳ ўз саволи бўйича алоҳида «ақлий ҳужум» ўтказади ва натижани бутун гуруҳ олдида тақдимот қилади. Ўқитувчи раҳбарёрдамчи сифатида ҳаракат қилади ва ҳар бир гуруҳда ақлий ҳужум қандай бораётганини кузатиб, бир гуруҳдан иккинчи гуруҳга ўтиб туради. Ақлий ҳужумнинг бундай усули қисқа вақт давомида бир саволни турли жиҳатдан кўриб чиқиш имконини беради. Жавоблар баҳолаганда билдирилган энг яхши фикрни талабаларнинг ўзлари ажратиб, 13 ўрин беришни таклиф қилади. Талабаларни таққослаш ва баҳолашга жалб этамиз. Ақлий хужум методини ўзига хос модификацияси “фикрлар ҳужуми” методи бўлиб, бу метод Ж.Дональд Филипс томонидан ишлаб чиқилган. Уни катта гуруҳларда (20 тадан 60 тагача талаба бўлган) қўллаш мумкин. Иштирокчилар кичик гуруҳларга бўлинади. Ҳар бир кичик гуруҳ ҳал қилинадиган ижодий вазифа ва муаммо бўйича 15 дақиқа давомида мустақил равишда фикрлар ҳужуми ўтказилади. Шундан сўнг ҳар бир кичик гуруҳ вакили ўз гуруҳларида ишлаб чиқилган ғоя ҳақида ахборот берадилар. Ўқитувчи раҳбарлигида жамоа бўлиб, унга баҳо берилади ва энг яхшилари танлаб олинади. «Фикрларнинг шиддатли ҳужуми» эса Е. А. Александров томонидан ишлаб чиқилган. Г. Я. Буш томонидан ўзгартирилиб, дарс жараёнида қўллаш йўлга қўйилган. «Фикрларнинг шиддатли ҳужуми»деструктив берилган баҳо билан диалог. Бунда жамоа бўлиб ғоялар ишлаб чиқишда иштирокчиларнинг ижодий имкониятлари билдирилган 203 фикрга, диалог тарзида зид ғоялар қўйилиши билан янада кенгайтирилади, фаоллаштирилади. Download 2.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling