Тошкент молия институти
Асосий таянч тушунчалар ва атамалар
Download 2.45 Mb. Pdf ko'rish
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- Такрорлаш ва мунозара учун саволлар 1.
- XIII боб. ЛОЙИҲАЛАШ МЕТОДИ 1§. Инновацион таълим технологиясида лойиҳалаш методи
Асосий таянч тушунчалар ва атамалар
«Ақлий ҳужум» методи, «фикрлар ҳужуми» усули, «фикрларнинг шиддатли ҳужуми» усули, «сase study method», фикр, ғоя тўплаш, ғоя, таклифларни саралаш, таҳлилийижодий вазифаларни биргаликда бажариш, муаммоли вазият, таваккал қилиш, муаммони ўрганиш, қарор қабул қилиш. 207 Такрорлаш ва мунозара учун саволлар 1. Дарс ўтиш методлари орасида, «ақлий ҳужум» методининг тутган ўрни қандай? 2. Методни қўллашнинг асосий босқичларини айтиб беринг 3. Сиз шу метод асосида дарс ўтганингизда нималарга эътибор қаратган бўлар эдингиз? 4. «Сase study method» нинг сизга қайси жиҳатлари ёқади? 5. Иқтисодий фанлардан дарс ўтганда «сase stady method»ини қўллашнинг имкони ҳам, аҳамияти ҳам катта деган фикр тўғрими? 6. Методларнинг асосий афзалликларини кўрсатиб бера оласизми? 7. Методларнинг кўрсатилган камчиликларига қўшиласизми? Улардан бошқа камчиликларни кўрсата оласизми? 208 XIII боб. ЛОЙИҲАЛАШ МЕТОДИ 1§. Инновацион таълим технологиясида лойиҳалаш методи Лойиҳалаш методи таьлим технологиясининг муҳим бўғинига айланмоқда. Бу метод таьлим олувчиларга ҳаёт тарзига мослашиш, мустақил, ижодий фикрлаш кўникмаларини ҳосил қилишга ёрдам беради. Лойиҳалаш (лот. рrojectus олға ташланган фикр, ғоя, образ) номини ўзи айтиб турибдики, келажакда амалга ошириладиган ишларни режалаштириш бўлиб, проект маълум бир ҳисоб китоб, чизма ва бошқаларга асосланган ҳолда тавсифлаш, баён қилиш шаклида мужассамлашган ғоя, фикрнинг ифодасидир. У билдирилган фикрни моҳиятини ва уни амалга ошириш имкониятларини очиб беради. Лойиҳалаш методи таълим жараёнининг муҳим жиҳатларидан бири бўлиб, ўқитувчининг талабалар билан индивидуал ишлаш имконини беради. Ўқитувчи дарс вақтидан унумли фойдаланиб, талабаларнинг индивидуал психологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда улар билан якка тартибда ишлайди. Бунда уларнинг касбий фанларни чуқурроқ эгаллашларига кенгроқ йўл очиб берилади. Лойиҳалаш ишларини ташкил этишда дидактик вазифанинг қўлланилиши ва уни ҳал этиш муаммолари кўриб чиқилади. Лойиҳалаш методи таълим олувчиларни қуйидагиларга: фаннинг турли соҳаларидаги билимларни бир бутун ҳолга келтириб, муаммоларни топиш ва ечиш, ахборотлар оқимида мўлжал олишга; фаолиятни танлаш ҳуқуқидан фойдаланиб, турли тахмин, ғояларни илгари суриш, тадқиқот ўтказиш, таҳлил қилиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини аниқлашни; ўз фаолияти натижасига масъул бўлиш, мустақил қарор қабул қилиш, ютуқлар ва камчиликларни аниқлаш, унинг сабабларини қидириш, хатоларни топиш ва тўғрилашга; турли ечим, таклифларнинг натижаларини илмий тахмин қилиш(прогнозлаш); жамоада ишлаш, турли нуқтаи назар, фикрларнинг муҳокамасида қатнашишни рағбатлантиради. Лойиҳалаш методини қўллаб, дарс ўтиш жараёнида ўқувчи, талабаларнинг вазифаси: иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ, ижтимоий аҳамиятга эга ишни бажариш, маҳсулот ишлаб чиқариш, илмий, техник, иқтисодий ва бошқа муаммони белгиланган вақт давомида ечиш ёки ечиш учун таклифлар ишлаб чиқиш. Ўқитувчининг вазифаси: ўқувчи, талабаларни мустақил ижодий фаолиятларини унумли бўлиши учун шароит яратиш. Бу методни иқтисодий фанларни ўрганишдаги муҳим аҳамияти шундаки, талабалар бизнесрежа тузишни, турли танловларда қатнашиш учун лойиҳалар ишлаб чиқишни ўрганадилар. Назарий ва амалий машғулотларни қандай ташкил этишнинг технологик харитасини ишлаб чиқиш, яъни дарсни қандай ўтказишни муфассал режасини ишлаб чиқишни, умуман олганда, ўз фаолиятларини режалаштиришни ўрганадилар. Шу билан бирга мазкур методнинг ўзига хос хусусиятлари мавжудки, уларни, албатта, ҳисобга олиш зарур. Биринчидан, бу методни мавзулар, алоҳида предметлар бўйича қўллаш жуда қийин. Чунки бир муаммонинг келиб чиқиш сабаблари ниҳоятда хилмахил. Уларни бир фан доирасида ҳал қилиш қийин. Иккинчидан, барча талабалар ҳам лойиҳа тайёрлаб, қўйилган муаммони еча олмайди. Учинчидан, бу метод ўқитувчидан чуқур билим, тажриба, ўз устида тинимсиз ишлаш, турли лойиҳаларда шахсан қатнашишини талаб қилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling