Тошкент молия институти
Download 2.45 Mb. Pdf ko'rish
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- Навбатдаги қадам «Нималарни билишни хоҳлашимиз»ни аниқлаш
«Биламан,
Билмоқчиман, Билдим (Б/Б/Б)» 219 Ўқитувчи «ақлий ҳужум» натижаси асосида сўров ўтказиб, «Нималарни билишимиз керак» устунини тўлдирилишини таъминлайди. Бунда талабалар ўз дафтарларига мустақил ёзишлари ёки доскада ҳам бирон талаба ёзиб биргаликда тўлдириш мумкин. Б/Б/Б жадвали Биз нималарни биламиз? Биз нималарни билишни хоҳлаймиз? Биз нимани билдик? 1. Талаб ва уни ўзгаришига таъсир қилувчи омиллар 2. Таклиф ва уни ўзгаришига таъсир қилувчи омиллар 3. Талаб ва таклиф графиги 4. Талаб ва таклиф қонуни 5. Самарали танлов 6. Бозор мувозанати 7. Ялпи талаб ва ялпи таклиф ва бошқалар 1. Ялпи талаб эгри чизиғини индивидуал талаб эгри чизиғига ўхшашлик сабаблари 2. Ялпи таклиф эгри чизиғи, уни қисқа ва узоқ муддатли давр нуқтаи назаридан ўрганиш 3. Ялпи таклиф эгри чизиғининг силжиши нимани кўрсатади? 1.а) бойлик эффекти б) процент ставкаси эффекти в) импорт эффекти г) ялпи талаб детерминантлари Қисқа муддатли даврда ялпи таклиф эгри чизиғи уч бўлакка бўлинади: а) горизонтал ёки Кейнс бўлаги; б) оралиқ бўлак; в) вертикал ёки классик бўлак. 2. Узоқ муддатли даврда вертикал ҳолда, яъни барча ресурслар ишга солинган ҳолатда бўлишини. 3. Детерминантлар ўзгарганда маҳсулот бирлигига тўғри келадиган ишлаб чиқариш харажатлари ўзгаради. Таклиф эгри чизиғи ўнгга ёки чапга силжийди. Навбатдаги қадам «Нималарни билишни хоҳлашимиз»ни аниқлаш. Бунда ўқитувчининг маҳорати катта роль ўйнайди. Чунки саволни талабалардан «тортиб олиш»имиз керак. Бунинг учун ўқитувчи йўналтирувчи саволлар билан аудиторияни диққатини жалб қилади. 1. Индивидуал талаб ва ялпи талаб эгри чизиғининг шакли бир хил. Талаб эгри чизиғини шундай шаклда бўлишига даромад ва ўрин босиш эффекти сабаб бўлади. Шу фикрлар асосида савол тузиб, иккинчи ялпи талаб эгри чизиғини даромад ва ўрин босиш эффекти билан тушунтириб бўлмайди. Уни қандай тушунтириш мумкин? Устунга “Биз нималарни билишни хоҳлаймиз?” деб ёзиб қўямиз. 2. Ўқитувчи талабаларни ялпи таклиф эгри чизиғини ифодаланишида фарқ бор йўқлигини билиш керакми ёки йўқлиги ҳақида ўйлашга ундайди. Талабалар ўз фикрларини билдиришади. Демак, ялпи таклиф эгри чизиғини тасвирлашда ҳам фарқ бор экан. Биз унинг сабабини аниқлашимиз керак. Яна бир савол тузиб, уни ҳам иккинчи устунга ёзиб қўямиз. 3. Ялпи таклифга ҳам ялпи талабга ўхшаб таъсир қилувчи омиллар бормикан? Бўлса, улар ялпи таклифга қандай таъсир қилади, дея талабаларнинг жавоби асосида яна бир савол тузиб, иккинчи устунга ёзиб қўямиз. Нечта савол тузиш, албатта, мавзуга, уларда муҳокама қилинадиган узвий саволларга, ўқитувчининг бу методни қандай қўллашига боғлиқ. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling