Тошкент молия институти
Б/Б/Б жадвали билан ишлаш тартиби
Download 2.45 Mb. Pdf ko'rish
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2§. Таққослаш, баҳолашни ўргатувчи методлар
Б/Б/Б жадвали билан ишлаш тартиби
3. Инсерт методини қўллаб, матнни ўқинг. 4. Олинган ахборотни индивидуал тарзда қўйган белгиларингизга мувофиқ жадвалда ифодаланг Б/Б/Б (Биламан, Билмоқчиман, Билдим) жадвали № Мавзунинг саволи Биламан Билдим Билмоқчиман 1 223 2 3 4 5 Муҳокама жараёнида талабаларнинг танқидий фикр юритишлари, ўз фикрларини асослашга уринишлари, ўртоқлари билан мунозара қилишлари кейинги босқич фикрлаш, тафаккур босқичига ўтилганини билдиради. Талабалар янги маълумотларни яхши қабул қила оладилар. Чунки улар аввалги билганларини янги олган билимлари билан бемалол бирлаштирадилар. Уларнинг ўз қобилиятларига ишончлари ортади. Инсерт методи ўқиш давомида талабаларга ўз шахсий тушунчаларини фаол кўриб чиқишга ёрдам берувчи кучли қурол ҳисобланади. 2§. Таққослаш, баҳолашни ўргатувчи методлар Бу метод икки хил маьлумот: ахборот, турли қарашларни таққослашнинг универсал график тарзда ифодалаш бўлиб, ўқувчиталабаларни ўрганилаётган мавзу бўйича мавжуд қарашларни таққослаш, улар асосида қарор қабул қилишга ўргатади. Айниқса, фарқланувчи қарамақарши, хилмахил қарашларни, маьлумот ахборотларни маьлум бир мезонлар бўйича ифодалаш учун ниҳоятда қулай. Агар ана шу мезонларни талабаларнинг ўзи ишлаб чиқса, дарс янада самарали бўлади. Одатда Тсхема бирбирига қарамақарши (антоним) фикрлар, қарашлар, маьлумотлар, ахборотларни ифодалайди. Уларни ҳа/йўқ, тарафдор/қарши, юқори/паст, минимал/максимал кабилар орқали кўрсатиш мумкин. Бунда қўйилаётган мақсад ўрганилаётган мавзу, савол ёки қарашларни мазмунига кўра, ўқитувчи таққослаш вариантларини ишлаб чиқади. Тсхема унча катта бўлмаган майдонда катта маьнога эга бўлган материални ифодалаш имконини беради. У айниқса, модул ёки маълум бир қарашлар мазмунини умумлаштиришда фойдаланишда жуда қулай. Тсхемани мустақил тизими бўйича берилган топшириқлар талабаларни иқтисодий фикрлашини ривожлантиришга жуда катта таъсир кўрсатади. Тсхемага мисол сифатида юқорида келтирилган дарс ўтиш методларининг афзалликлари ва камчиликларини кўрсатишимиз мумкин. Масалан, «Ақлий ҳужум методини қўллашнинг афзалликлари ва камчиликлари»ни кўрсатиш мумкин. Методнинг афзалликлари Методнинг камчиликлари • талабаларга билим, тажриба, кузатувлар нуқтаи назаридан муаммо ечимига турлича ёндашувлар билан танишиш имконини беради; • талабаларни таҳлил қилиш, хулоса чиқариш ва қарор қабул қилишга ўргатади; ва ҳоказолар 1) методни қўллаш кўп вақт талаб қилади; 2) катта гуруҳларда қўллаш қийин; ва ҳоказолар Ёки жаҳон мамлакатларида аҳолини турмуш даражаси, тараққиёт даражаси ҳақида тўхталганда мана шундай жадвалдан фойдаланиш мумкин: Download 2.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling