Тошкент молия институти


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet188/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Инсерт методи 


221
• аввал ўрганилган, талаба учун маълум бўлган материални янгиси билан таққослаш 
ва баҳолаш қобилиятини шакллантиради; 
• мавзуни келгусида ўрганишни давом эттиришни рағбатлантиради. 
Четки ҳошияга белгиларни қандай қўйиш бўйича қабул қилинган қоидалар мавжуд. 
Улар қуйидагича: 
• Ўқиётган матндаги билдирилган фикрлар сизга маълум, сиз уларни билсангиз, 
биламан деб ўйлаган фикрингизга мос келса, «V» белгисини қўясиз. 
• Ўқиётган жумлалар сизнинг билимингизга қарамақарши бўлса ёки биламан деб 
ўйлаганингизга мос келмаса, « » (минус) белгисини қўясиз. 
• Агарда ўқиётган матнда сиз учун янгиликлар бўлса, «+» (плюс) белгисини 
қўясиз.
• Сиз ўқиётган жумлалар сизга тушунарли бўлмаса, яъни уни тушуниш учун 
қўшимча маълумотлар талаб қилинса, у ҳолда «?» (сўроқ) белгиси қўясиз.
Шундай қилиб, ўқиш жараёнида талабалар билганлари ва тушунганларига мос 
равишда тўрт хил белгилар қўйиб чиқишади. Ҳар бир қаторни ёки ҳар бир тушунчани 
белгилаб чиқиш шарт эмас. Бу белгилар ёрдамида ўқилаётган матн бўйича умумий 
тасаввур ифодаланиши керак.
Матнни ёки мақолани ўқиб бўлгандан кейин ўқилганларни шериги билан муҳокама 
қилиб олиш учун бир дақиқа вақт берилади. Сўнгра бутун гуруҳ нималар ўрганилди, 
қандай саволлар юзага келди, муҳокама қилади.
Биринчи босқичда: 
1. Ўқувчи, талаба ўрганаётган мавзу бўйича билганларини эсга олиши, янгитдан 
нималарни билгани кўрсатилади. 
2. Эсга олиш туфайли унинг пассив билим захираси фаоллашади, ўзини 
билганларини хаёлан ўзига тушунтира бошлайди. Натижада, англаб етиш даражасига 
ўтади. У янги билимларни ўзлаштириш учун асос бўлиб хизмат қилади. 
3. Ўқиш таклиф этилаётган, кўриб чиқилаётган мавзу мақсади аниқланади. Бу 
мақсадлар:
а) ўқитувчи қўйган мақсад;
б) ўқувчи, талабалар мустақил танлаган мақсадлардан иборат. 
Шундай қилиб, ўқувчи, талабалар ахборотни ўзлаштиришга онгли равишда 
ёндашишлари учун матнни тушунишлари лозим. Бунда матн мазмунини онгда қайта 
шакллантириш, ихчамлаштириш содир бўлади ва у хотирада узоқ муддатга сақланиб 
қолишга олиб келади. 
Бу методни маъруза дарсларида қўйилган узвий саволлардан бирини муҳокама 
қилиш жараёнида ҳам қўллаш мумкин. 
Семинар дарсларида ўрганилаётган мавзуга тааллуқли илмий мақолаларни ўрганиш, 
ўқув адабиётларини ўқиш мумкин. Бунда талабаларга матн тарқатилади. Уларга маълум 
бир (1011дақиқа) вақт берилади.
Масалан; «Иқтисодий ресурслар ва жамият эхтиёжлари» мавзусида “Ресурслар 
чекланганлиги ва эҳтиёжларни қондириш иқтисодиётнинг бош муаммоси “ саволини 
инсерт методини қўллаб кўриб чиқайлик. 
1. Талабаларга узвий савол ёки мақола мавзуси бўйича бироз ўйлаб олиш таклиф 
этилади. Муҳокама қилиш учун шерик танланади ёки партадош ўртоғи билан 35 дақиқа 
давомида ресурслар ва уларнинг чекланганлиги, эҳтиёжларни ресурслар орқали 
қондирилиши, иқтисодиётнинг бош муаммоси ҳақида нимани билишса дафтарларига 
ёзибчизишади. Ёзилган нарсани тўғринотўғрилиги аҳамиятга эга эмас. Муҳими, иложи 
борича кўпроқ маълумот ёзиш. 
Шериклар ўзаро муҳокамани якунлагач, гуруҳ миқёсида ўз билимлари билан 
ўртоқлашиш таклиф этилади. Талабалар ўз фикрларини гапириб бераётганларида 
уларнинг мазмунини доскага қисқача ёзиб бориш керак.


222
Масалан, ресурслар деб ёздик. Ўқитувчи, талабаларга, ресурсларнинг мазмунини 
ҳамма биладими, деб мурожаат қилади. Билмаганлар бўлса, жавоб бераётган талаба 
тушунтириб беради. Ҳар қандай қарамақаршилик ёки келишмовчиликлар бўлса, муҳокама 
қилиб, умумий қарорга келиб доскага ёзиб қўямиз. 
Шундай қилиб, доскада билганларимиз қуйидагича акс этди, дейлик: 
Ресурслар, эҳтиёжлар, моддий ресурслар, меҳнат ресурслари, эҳтиёжларнинг 
таркиби, чексизлиги, эҳтиёжларни қондириш зарурлиги ва бошқалар. 
Демак, биз ресурслар чекланганлиги, ана шу шароитда эҳтиёжларни қондириш 
муаммоси бўйича нималарни билишимизни аниқладик. Бор билимларимизни ишга 
солдик. 
Бу босқич,одатда, эсга олиш, даъват дейилади. 
Ўзаро ва гуруҳда муҳокама қилдик, фикрлаш жараёни кечди. Муҳокама қилиш, ўз 
саволларига жавоб топиш жараёни, яъни тушуниш, англаш юз берди. 
2. Билганларимизни эсга олиб бўлгач, ўқитувчи барча талабаларга матнни ўзини 
бериб, ҳар бир сатр боши рўпарасига зарур белги қўйиб чиқишни таклиф қилади (1015 
дақиқа вақт берилади). 
Ҳар бир талаба матнни ўқиш жараёнида ўз билганлари ва тушунчасига мос равишда 
белгилар қўйиб чиқади. Матнни ўқиб, зарур белгиларни қўйиб чиққач, уларни ўртоғи 
билан муҳокама қилиш учун 1 дақиқа вақт ажратилади. 
Бунда улар ўзларининг қайси билимлари тасдиқланди, қандай янги маълумотлар 
олишди, қандай саволлар туғилди, маслаҳатлашиб олади. 
Ана шу жараёнда талабалар янги ғоя, маълумотларни ўрганади. Матнни ўқиш 
жараёнида уларни ўзлари билганлари билан солиштиришади. Талабалар англаш 
босқичига ўтишади. 
Навбатдаги босқич олинган билимни гуруҳда муҳокама қилиш бўлади. Бунда 
талабалар олган билимлари, тушунмаганлари бўйича мулоҳазалар, қўшимча билимлар 
манбаини излашади. 
Аввалги ёзилган фикрларга қайтиб, матнни мазмуни муҳокама қилинади. Ҳамма 
рози бўлган саволларни ажратиб, қарамақарши () муҳокама ва савол белгиси (?) қўйилган, 
тушунмаган фикрлар муҳокама қилинади. 
Айтайлик, бу матндаги белгилардан келиб чиқиб, трансформация эгри чизиғи, ўсиб 
борувчи ва пасайиб борувчи муқобил қиймат каби тушунчалар бўлсин. Уларни ўқитувчи 
жадвал, графиклар ёрдамида тушунтириб беради. 
Ўқитувчи саволни якунлар экан, иқтисодиётнинг бош муаммоси мазмунини 
талабалар қай даражада тушунганларини ва ўзлари ҳаётда қандай ечишларига доир мисол 
келтиришлари учун саволлар билан: 
«Шундай қилиб, иқтисодиётнинг бош муаммоси нима экан?» 
«Нима сабабдан уни бош муаммо деймиз?» 
«Нима сабабдан хаёлан тезда танлаш мезонларини ишлаб чиқамиз? Мисоллар 
келтирингчи?» дея мурожат қилади.
Матн билан ишлагач, Б/Б/Б жадвалини тўлдириш талабалар фаоллигини 
таъминлашга катта ёрдам беради. 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling