Тошкент молия институти
Китоб устида мустақил ишлаш
Download 2.45 Mb. Pdf ko'rish
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тўртинчи босқичда
Китоб устида мустақил ишлаш
217 Учинчи босқичда, ўқитувчи талабалардан ўзлари муаллиф сифатида бу фикрни ёзма равишда қандай ифодалаган бўлар эдингиз, ёзиб беринг деб, топшириқ беради. Тўртинчи босқичда, талабалар ёзган жавоблар ўзаро текширилади ва муҳокама қилинади. Муҳокама индивидуал ёки кичик гуруҳлар бўйича олиб борилиши мумкин. Асосий мақсад, ёзилган фикр танқид қилинган муаллифникига қараганда тушунарлироқми ёки аксинчалигини аниқлаш. Талабалар ўз фикрларини билдиргач, уларни солиштириб, ўқитувчи ўзи якун ясайди. Ана шу парчани тушуниш учун аввалдан нималарни ўқиган бўлиши, нималарни билиш керак? ва ҳоказо. Топшириқни бажарилишига қараб талабаларга балл берилади. Бундай усулни қўллаш талабаларни ўқишни фаол ўрганишга ундайди. Ундан ташқари талабаларни ўз фикрларини асослашга, материални тақдим қилишни ўргатади. “Муаллифдан сўранг” усули бўйича талабалар ўзлари янги текст билан ишлаб, ёзишни ўрганишади. Ушбу усулни модификацияси дарсда бир неча ўқув адабиётида берилган шу мавзу бўйича матнни ўқиб чиқиб, солиштириш ҳам мумкинки, у талабаларга мавзуни ўзлаштиришга, мустақил фикр юритиш ва билимини мустаҳкамлашга катта ёрдам беради. Бу оддий, самарали усул бўлиб, матннинг мазмунини тадқиқ қилиш, имконини беради, уни шахсий тажриба билан боғлай ди ва ўз муносабатини билдириш имконини беради. Ундан ташқари ўз фикрини ёзма равишда баён қилишни ўргатади. Бунда семинар, амалиёт дафтари саҳифаси вертикал чизма билан икки қисмга ажратилади. Ўқитувчи талабаларга чап ва ўнг томонга нималар ёзилишини тушунтиради. Чап томонга талабага матнни ўқиш жараёнида ўзига ёққан, унда чуқур таассурот ёки тушунмовчилик туғдирган фикр, ғоя, маълумотларни иқтибос(цитата) тарзида ёзиб бориши лозимлиги уқтирилади. Ўнг томонда эса талаба цитатага ёки муаллифнинг фикрига ўз муносабатини билдиради. Айнан қандай сабаб ана шу фикрни алоҳида ажратиб кўрсатишга ундаганини шарҳлаб беради. Ана шу иқтибос уни нималар ҳақида ўйлашга мажбур қилди? Ўз фикрини ёзади. Мисол: Иқтибос Шарҳ (изоҳ) 1.«Ҳар кишига гапирмоқчи бўлсанг, қарагилким, у сенинг сўзингнинг харидорими ё йўқми? Агар тингловчи сенинг сўзингга харидор бўлса, сўзингни сотгил (агар шу сўзингни харидор хоҳламаса), у сўзни қўйиб, эшитувчига ёқадиган сўзни гапир, токи сенинг сўзингга харидор бўлсин» Қобуснома.Т.: Ўқитувчи, 1973, 41бет. Шарқда яратилган дурдоналардан бири бўлган Кайковуснинг «Қобуснома» асаридан келтирилган парчада уқтирилаяптики, сени тинглашса гапиргин, агар сени эшитишни хоҳлашмаса, сени тингламоқчи бўлганларга маъқул фикрларни айтгинки, натижада улар сенга диққатларини қаратиб, сўзларингни жон қулоғи билан эшитишсин. Бозордан харидор ўзига керакли нарсани сотиб олади. Унга кераксиз нарсани сотиш жуда қийин. Бу парча, айниқса, ўқитувчиларнинг доимо ёдида бўлиши, ўқувчиталабалар учун зарур, уларнинг эътиборини тортадиган тарзда дарс ўтиш лозим. Ўқитувчи аввалдан талабаларга ҳар бир ўқилган бетдан битта иқтибос ёки 10 бетдан 4 иқтибос ва ҳоказо тарзида келтириб, унга изоҳ беришлари зарурлигини айтади. Ёки бир Download 2.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling