Тошкент молия институти
Download 2.45 Mb. Pdf ko'rish
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- Б/Б/Б жадвали
Танқидий
218 иқтисодий категорияга турли китобларда турлича таъриф берилган. Талабаларга уларни солиштириш асосида энг тўғри деб, ёзилганини кўрсатиб, ўз фикрини асослаб беришни топшириш мумкин 1. Дарсни индивидуал тарзда ҳар бир талабадан танлаган цитатаси ва унга берилган изоҳни ўқиши билан барча талабалар фикрини эшитиши шаклида ташкил қилиш мумкин. Сўнгра талабалар ўзлари энг яхши иқтибос(цитата) ва изоҳни ким тайёрлаганини кўрсатиб, гуруҳ бўйича 13 ўринларни кимга беришни аниқлаш мумкин. Бундай усул талабаларни фаоллаштиради. 2. Жуфтликда ишлаш, икки талаба биргаликда иқтибос танлаб, изоҳларни ҳам биргаликда ёзиб, ёзган фикрларини баён қилишлари мумкин. Бунда талабалар ўртасида энг “ҳозиржавоб” жуфтлик танланади. 3. Кичик гуруҳларда ишлаш. Бунда ҳар бир кичик гуруҳ талабалар сони нечта бўлса, шунча иқтибос ва унинг изоҳини келтиришади. Аудиторияда эса гуруҳ вакили тақдим қилган цитаталардан энг яхши деб, топилганини изоҳи билан ўқиб беради. Нима сабабдан гуруҳ айнан ана шу иқтибос ва изоҳни энг яхши деб топгани сабабини ҳам баён қилади. Кичик гуруҳлар ўртасида берилган жавобларга кўра, ғолиблар аниқланади. Бу метод талабаларни китоб, илмий мақолаларни ўқишга, билмаганларини ўрганишга ҳаракат қилишларига ёрдам беради. Барча талабаларни дарсга фаол қатнашишларини таъминлайди. Бу методни қўллашда ўқитувчи аввалдан қайси мавзу ёки саволни шу метод ёрдамида ўрганишни аниқлайди. Ўрганилган мавзу бўйича саволлар ва уларнинг жавобларини, ўқиладиган мақола, дарсликдаги параграф ёки маъруза матни, янги мавзу бўйича билиш лозим бўлган саволлар ва уларга жавобларни тайёрлайди. Талабаларнинг нималарни билиши, янги мавзу бўйича нимани билиши зарурлиги ва дарс давомида нималарни талабалар билганини кўрсатиши учун жадвал чизилади. Жадвал қуйидагича бўлади: Б/Б/Б жадвали Биз тахминан нималарни биламиз? Биз нималарни билишни хоҳлаймиз? Биз нималарни билдик? 1 2 ва ҳоказо Уни ҳар бир талаба ўз дафтарига чизиб олади. Доскага ёки қоғоз плакатга (қоғоз доскага) бутун гуруҳ учун чизамиз. Бунда савол қўйилиб, гуруҳда жуфтлик ёки кичик гуруҳлар, ёки индивидуал тарзда муҳокама қилиш мумкин. Бунда “ақлий ҳужум”ни қўллаш яхши натижа беради. Айтайлик, “Ялпи талаб ва ялпи таклиф” мавзуси бўйича семинар дарсида ана шу методни қўлламоқчисиз. У ҳолда доскага “ялпи талаб ва таклиф нима ҳамда у индивидуал талаб ва таклифдан қандай фарқланади?” деган умумий савол ёзилади. Талабалар ўз фикрларини билдиради. Фикрлар индивидуал, жуфтлик ёки кичик гуруҳ номидан бўлиши мумкин. Бунда талабалар аввалги ўтилган “Талаб ва таклиф. Бозор мувозанати” мавзусида олган билимларини ёдга тушириб, талаб, таклиф категорияларига таъриф беришади. Талаб ва таклифнинг ўзгаришига таъсир этувчи омилларни, талаб ва таклиф эластиклиги ва бошқаларни эслашади. Билганларича, ялпи талаб ва таклиф, унга таъсир этувчи омилларни санаб беришади. Download 2.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling