316
Бу методларни қўллашда
нималарга, қандай мезонларга қарашимиз кераклиги
ҳақида тўхтаб ўтганмиз. Бухгалтерия ҳисобидан дарс ўтишда
энг самарали методлардан
масала ва машқлар ечиш ва гуруҳларни кичик гуруҳларга бўлиб дарс ўтиш методи
ҳисобланади. Чунки бухгалтерия ҳисоби ҳисобкитоб олиб боришни яхши билишни талаб
қилади. Бунинг учун эса ҳар бир талаба ҳисобкитобни ўрганиши керак. Ўзи ҳисобкитобни
амалга оширгандагина яхши тушунади.
Иккинчидан, ҳисобкитобни амалга оширишда
талабалар
бирбирига
ўргатса,
яхшироқ
тушунишлари
ва
мавзуни
пухта
ўзлаштиришларини кўриб ўтдик. Бу вазифани зиммасига оладиган «ўқитувчи»
кичик
гуруҳ бўлади.
Бухгалтерия ҳисобини ўрганишда муҳим рол ўйнайдиган дастлабки категория,
тушунчалар, баланс, икки ёқлама ёзув, счетлардаги оборотлар, сальдони ҳисоблаш
кабилар бўлиб, уларни пухта ўрганиш келгусидаги мавзуларни ҳам чуқур ўзлаштиришга
ёрдам беради. Уларни ўрганишни кичик гурухларда масаламашқ
ечиш тарзида ташкил
қилиш мумкин. Бунинг учун қуйидагича топшириқлар тайёрлашимиз мумкин:
1 кичик гуруҳ учун топшириқ. 1тарқатма материал
Кассадан ҳисобдорлик шартлари билан ходимга 10.000 сўм маблағ берилди.
Корхонага мол етказиб берувчилар билан ҳисоб – китоб бўйича 100.000 сўмлик
материаллар келиб тушди. Лекин пули тўланмади. Бу муомалалар натижасида
бухгалтерия балансида қандай ўзгаришлар юз берди? Кўрсатинг.
Жавобингизни
изоҳланг. Корхона баланси қуйидагича:
Баланс
(бошланғич, қисқартирилган)
Актив
Пассив
Маблағлар
тури
ва
уларнинг жойланиши
Сумма
Маблағлар манбаи ва уларнинг
тайинланиши
Сумма
Асосий воситалар
500.000
Устав капитали
750.000
Хом ашё, материаллар 200.000
Фойда 10.000
Касса
50.000
Банк кредитлари 140.000
Ҳисоб – китоб счёти
250.000
Мол
етказиб берувчилар ва
пудратчилар
билан
ҳисоблашишлар.
100.000
Жами: 1000000
Жами: 1000000
Do'stlaringiz bilan baham: