Тошкент молия институти


Саволлар асосида дарсларни


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Саволлар асосида дарсларни“Ўйла, изла, топ”, “Қилни қирқ ёриб”, “Ким 
миллионер бўлишни хоҳлайди?”, “Интеллектуал ринг”, «Мўъжизалар майдони» ва 
бошқалар каби ташкил қилиш мумкин.
Таҳлилий ҳамда танқидий фикрлашни ривожлантиришга ҳам амалда саволлар 
ёрдамида эришилади.
Ўқувчи, талабалар хотирасини мустаҳкамлаш ва уларни ижодкорликка ўргатиш 
мақсадида фанга, унинг бирон бўлимига, мавзусига оид кроссворд ва сканворд тузишни 
топшириш ҳам ўзининг ижобий натижасини беради. 
4§. Суҳбат методини қўллаб дарс ўтиш
 
Саволжавоб одатда дарснинг оғзаки методи ҳисобланади. Оғзаки жавобга 
асосланган яна бир метод, суҳбат методидир. Унинг кенг тарқалган шакли ҳикоя ва баён 
қилишдир. 
Оғзаки услубдаги дарснинг мақсади билим бериш, ўргатиш, ахборот бериш, ўзи олган 
ахборотни, билимни ёки фикрни бошқаларга етказиш бўлади. Баён этиш, ҳикоя қилиш 
деб, ўқув материалини монолог тарзида баён қилишга айтилади. Бу метод одатда, назарий 
ва амалий машғулотларда, маслаҳат дарсларида кенг қўлланилади. Бунда билим ўқитувчи 
томонидан маълум бир тизимга солинган ҳолда тушунарли, ўқувчиталабалар руҳиятига 
таъсир этадиган тарзда етказилади. Ҳикоя одатда ўқувчиталабаларни янги мавзуни, 
материални ўзлаштиришга тайёрлаш учун кириш сўзи тарзида баён қилинади. 
Материални, мавзу мазмунини эса ҳикоя тарзида баён қилинади.
Бу методнинг самараси, асосан, ўқитувчи маҳоратига, унинг таъсирчан, тушунарли, 
диққатни тортадиган эмоционал баён қилишига, ҳар бир сўз, ибора унинг кўзида, 
чеҳрасида қандай ифодаланишига боғлиқ. Ҳикоя, талабаларнинг интеллектуал даражасига 
мос бўлиши лозим.
Ўқитувчи ушбу метод асосида дарс ўтишга тайёрланар экан, зарур материални
мавжуд шароитда энг яхши максимал натижага эришиш учун методик усуллар танлайди. 
Кўпинча хотирада қоладиган усуллар қўллайди. Таққослаш, солиштириш, ўхшатиш, 
хулоса чиқариш кабилар хотирада қолишга ёрдам берадиган усуллардир.
Ҳикоя қилиш машғулотларда ўқитишнинг бошқа методлари билан кўргазмали 
воситалар билан олиб борганда яхши натижалар беради. Бундан ташқари ҳикояда қандай 
воқеа, ҳодиса, далиллар, кишилар баён қилинаётгани ҳам катта роль ўйнайди.
Талабалар ҳам амалий машғулотларда ўқитувчи томонидан берилган саволга 
шундай ҳикоя тарзида баён қилиш билан жавоб берадилар. 
Ўқув жараёнида қўлланиладиган суҳбат, яъни қўйилган саволга атрофлича, аниқ, 
тушунарли жавоб бериш билан суҳбатдошнинг диққати масаланинг турли жиҳатларига 
қаратилади. 
Суҳбат дидактик жараёндаги энг кўҳна методлардан ҳисобланади. Суҳбат унда 
қатнашувчиларда билим олишга, ўқиш, ўрганишга истак туғдиради. Шу боис кенг 
тарқалган.
Суҳбатнинг афзаллик томони шундаки, у фикрлашни максимал даражада 
фаоллаштиради, билиш жараёнини бошқариш имконини беради, бунинг учун шароит 
яратади.


138
Кейинги пайтда унинг ҳозирги талабларга жавоб берадиган шакли сифатида дарс 
беришда «интервью бериш», усулларидан кенг қўлланилмоқда. Бу усулда бир талаба 
интервью олувчи ролини бажарса, иккинчиси интервью берувчи сифатида қатнашади. 
Натижада талабалар фаоллиги оддий суҳбат тарзида ўтказилган дарсга қараганда анча 
юқори бўлишига эришилади. 
Тажриба шуни кўрсатадики, суҳбат методини қўллаш орқали:
• ўқувчи, талабаларни дарсда фаол қатнашишга тайёрлаш; 
• янги ўқув материали билан таништириш; 
• эгаллаган билимларини мустаҳкамлаш ва маълум бир тизимга солиш; 
• эгаллаган билимларни қай даражада эканлигини аниқлаш ва жорий назорат 
қилиш амалга оширилади ва бу борада унга тенг келадигани йўқ. 
Суҳбат асосида дарс ўтишнинг бошқа барча услубларга ўхшаб, ўзига хос 
афзалликлари ҳамда камчиликлари мавжуд.

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling