136
31. Полиструктурали иқтисод мулкчиликнинг турлитуманлиги ва уларнинг
ҳуқуқий тенглигига асосланган иқтисод.
32. Иерархик бошқаришга асосланган иқтисод иқтисодий
фаолиятни
мувофиқлаштириш, тартибга солишни якка бошлиқ ҳокимлигига таянадиган ахборот
олиш, буйруқ ва топшириқлар асосида олиб бориладиган иқтисодиёт.
33. Аралаш иқтисодиёт мулкчиликнинг турлитуманлиги,
уларнинг тенглиги,
аралаш тартибда бошқариладиган, иқтисодиётни тартибга солишда маълум чегарада
давлатнинг аралашувини тақозо қиладиган иқтисод ва ҳоказо.
Умуман олганда, 1520 кишидан иборат гуруҳ учун бир неча босқичга етарлича савол
тайёрлаш лозим
«Заковат» ўйини Бу ўйинни талабалар шу номдаги телекўр
сатувдан ҳам яхши билишади. Ўқитувчи уни ўрганилаётган мавзуга мослаштириши керак.
У мавзунинг муҳим
тушунчалари, муаммолари борасида қизиқарли савол, масала
тайёрлаб.
Конвертларга солиб, стол устига қўяди. Жавоблар алоҳида конвертга солиб
олиб қўйилади. Талабалар кичик гуруҳларга бўлинади. Ҳар бир гуруҳ
вакили
конвертлардан бирини танлаб олиши керак. Саволни муҳокама қилиб, тайёрланиш учун 1
минут вақт берилади. Гуруҳ саволга тўғри жавоб бермаса, ўқитувчи бошқа
талабаларга
мурожаат қилади. Ҳамма ўз фикрини айтиб бўлгач, ўқитувчи тўғри жавобни ўқиб
эшиттиради. Ўз вақтида тўғри жавоб берганларга балл берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: