1. Тайёргарлик кўриш:
* мақсад қўйиш:
* материал танлаш;
* кичик гуруҳларга топшириқни тушунтириш;
* зарур материаллар билан таъминлаш;
* қўйилаётган топшириқни, масалани ўқитувчининг ўзи ечиши зарурлиги.
2. Ахборот билан таъминлаш:
кичик гуруҳлар қандай топшириқ оладилар, уни бажаришга қанча вақт ажратилади;
қандай қоидаларга риоя қилиш керак кабилар эълон қилинади.
3. Топшириқ устида ишлаш:
кичик гуруҳ топшириқни олгач, вазифаларни бўлишиб олиши мумкин;
кичик гуруҳлар ўзининг топшириғини бажаради.
кичик гуруҳ ўз иш натижасини гапириб беришга, қилган ишини кўрсатишга
тайёрланади.
кичик гуруҳ ўз иш натижасини бошқа кичик гуруҳлар иш натижаси билан
таққослайди.
4. Кичик гуруҳлар иш натижасини муҳокама қилиш:
* кичик гуруҳлар қўйилган масалани биргаликда муҳокама қилиш учун йиғилади;
* кичик гуруҳдан битта талаба (докладчи) эришган натижани қисқача доклад
қилади;
* иш натижаси муҳокама қилинади;
* билдирган фикрлар бўйича умумий хулосага келинади;
* талабаларга умумий натижа эълон қилинади.
Ўқитувчининг роли:
* қарор қабул қилади;
* дарсни ташкил қилади ва бошлайди.
* назорат қилади ва зарур бўлганда, аралашади.
* таҳлил қилади ва баҳолайди.
Бу методни қандай қўлланишини юқорида кичик
гуруҳларга бўлиб дарс ўтишнинг кооператив методи
ҳақида
тўхталганимизда,
қўллашнинг
асосий
қоидаларини кўриб ўтдик.
Кооператив методнинг дарслик, мақола ёки бошқа матн билан ишлашга қаратилган бир
усули «Бумеранг»
1
деб номланади.
Бу метод ўқувчиталабаларнинг дарс жараёнида, дарсдан ташқари турли адабиётлар,
матнлар билан ишлаш, ўрганилган материални ёдда сақлаб қолиш, сўзлаб бера олиш, ўз
фикрини эркин баён қилишни ўрганишига, дарс давомида уларни билимини баҳолашга
қаратилган. Методни қўллашдан мақсад ўқувчиталабаларга тарқатилган материални якка
ва гуруҳ бўлиб ўзлаштириш, суҳбат, мунозара орқали унинг мазмунини тушунишларига
эришишдан иборат.
1
Бумеранг – австралиялик маҳаллий аҳоли ишлатадиган қурол. Отганда яна орқасига,
овчига қайтиб келиш хусусиятига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |