Тошкент молия институти


Моделлаштирувчи ўйин тамойили асосида тузилган дарснинг асосий


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Моделлаштирувчи ўйин тамойили асосида тузилган дарснинг асосий 
босқичлари 
1. Мўлжалга олиш
Моделлаштирувчи ўйин ўтказиладиган мавзу танлаш;
Мавзу мазмунини ўрганадиган ўйин танлаш ёки ишлаб чиқиш; 
* Моделлаштирувчи ўйинда намойиш этиладиган, ўрганиладиган тушунчаларни 
айтиш, эсга солиш, қайтариш; 
* Моделлаштирувчи ўйиннинг мақсадини тушунтириш. 
2. Ўйинни ўтказишга тайёрланиш 
• Ролларни аниқлаш, ҳар бир ролни муваффақиятли бажариш учун зарур ашёларни 
тайёрлаш; 
• ўйинни ўтказиш қонунқоидасини белгилаш;
• Ўйин ўтказишнинг аниқ тартибини белгилаш, қандай ўтказиш ҳақида аниқ 
кўрсатма бериш; 
• зарур бўлганда қисқача синов раундини ўтказиш. 
3. Ўйинни ўтказиш 
• моделлаштирувчи ўйинни ўтказиш; 
• ўзаро мулоқотни, алоқани таъминлаш; 
• нотўғри тушуниш туфайли йўл қўйилган хатоларни тўғрилаш; 
• ўйинни давом эттириш. 
4. Муҳокама қилиш. 
• Ўйинда юз берган ҳодисалар жараёнига якун ясаш; 
• Юз берган қийинчиликлар ва уларни бартараф қилиш йўлларини муҳокама 
қилиш; 


150
• Жараённи таҳлил қилиш; 
• Ўйинни реал ҳаёт билан таққослаш; 
• Ўтилаётган асосий иқтисодий тушунчалар билан боғлаш. 
Навбатдаги параграфда дарсда бу методни қўллаш орқали талаб ва таклиф 
категорияси ва қонунини ўрганишда қандай фойдаланишни кўриб чиқамиз. 
3§. Ўйинни танлаш ва тайёрлаш, ўтказиш. Ўйин натижасини муҳокама қилиш ( 
«Картошка бозори» амалий ўйини мисолида) 
 
Бозор иқтисодиётининг энг муҳим иқтисодий институти бозорнинг ўзи. Бозор 
ресурсларни шундай тақсимлайдики, бунда қайси индивидуал харидор уни энг юқори 
баҳолаган, яъни энг зарур деб ҳисоблаган бўлса сотиб олади. Бозорда бир қанча харидор 
турлитуман товар ва хизматларни сотиб олишга тайёр. Бу амалий машғулотда аниқ бир 
бозорда баҳо қандай шаклланишини кўриб чиқамиз. Сўнгра нима сабабдан вақт ўтиши 
билан баҳолар ўзгаради? Қандай қилиб турли бозорлар бирбирига мувофиқлашади ва 
биргаликда бозор тизимини ташкил қилади ўрганамиз. Бозорларнинг ялпи тизими жамият 
доимо тўқнаш келадиган асосий иқтисодий саволлар: қандай товарлар ва хизматлар ишлаб 
чиқариш зарур, уларни қандай ишлаб чиқариш керак? Улар кимлар учун ишлаб 
чиқарилади? Иқтисодий тизим, ишлаб чиқарувчилар ўзгаришларга тезда мослаша 
оладими? Ҳаммасига жавобни бозор беради! 
Бозор иқтисодиётида бозорнинг қанчалик муҳимлигига қарамай, кўпчилик унинг 
қандай ишлашини тушунмайди. 
Дарсда ўрганиладиган категориялар: 
Таклиф 
Талаб
Баҳо, мувозанат баҳоси 
Бозор 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling