Тошкент молия институти


Ўйиннинг дидактик мақсади


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Ўйиннинг дидактик мақсади. Талабаларни билимларни ўрганиш, тушуниш, 
амалиётда олган билим, малака, кўникмаларини қўллаш, уларни ривожлантириш, меҳнат 
кўникмаларини кенгайтиришга қаратилган.
Ўйиннинг тарбиявий мақсади. Мустақилликни, иродани тарбиялаш, маънавий, 
эстетик дунёқарашни шакллантириш, жамоага киришиб кета олиш коммуникабелликни 
тарбиялаш. 
Моделлаштирувчи ўйинлар: шартли равишда имитацион, амалий, рол ижросига 
асосланган ўйинларга бўлинади. 
Имитацион ўйинларда биронбир ташкилот, муассаса, корхона фаолияти андоза 
қилинади. Воқеалар кишиларнинг бирор фаолияти(бизнес режасини муҳокама қилиш, иш 
мажлислари) андоза қилиб олиниши мумкин. 
Амалий(операцион) ўйинлар. Бундай ўйинларда аниқ ўзига хос воқеаҳодиса, 
фаолият, операциянинг бажарилиши машқ қилинади. Амалий ўйинлар иш жараёнига хос 
равишда моделлаштирилади. 
Роль ижро этиш ўйинлари. Унда аниқ шахснинг хулқи, хаттиҳаракати ва 
мажбуриятларининг бажарилиш тактикаси машқ қилинади. 


148
Роль ўйинлари ўқувчиталабаларнинг шахсига катта таъсир кўрсатади. Бу ўйинларда 
ўйинда қатнашувчиларнинг ўзи муаммоларни ўйлаб топишади, улар фаолияти ва қарор 
қабул қилиши чекланмайди. Уларнинг ўзи мақсад қўйиб, уни амалга ошириш учун ўйин 
қоидаси доирасида турли воситалардан фойдаланишади. 
Ўйиндаги вазият ўйин иштирокчилари томонидан алоҳида педогогик усул 
шароитида эмас, балки кундалик реал ҳаётий вазиятни давоми каби қабул қилинади. 
Ролли ўйинлар бу ёшларни тарбиялаш ва бўш вақтини ўтказишни ташкил 
қилишнинг шакли ҳам. Бу ўйинлар ўрганиш, тарбиялаш, дам олишда қўлланилади ва улар 
катта педагогик потенциалга эга. Ўйинлар ўқув жараёнида ўқитиш, ўрганиш методи. Уни 
турли даражада ва мақсадларда қўллаш мумкин.
Барча талабаларни дарсга қизиқиб, фаол қатнашишларини таъминлашда 
моделлаштирувчи ўйин методининг олдига тушадигани йўқ. 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling