Тошкент молия институти
Download 2.45 Mb. Pdf ko'rish
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
Иккинчи раундда.
Сабаби, иккинчи раундда улар учун (уларнинг қадри) жамият икки баробар юқори ҳақ тўлашга тайёр. Савол: Нима сабабдан ҳамма талабалар биринчи ўйинда, биринчи раунддаёқ ҳамма чўпларни териб бўлишди? Ваҳоланки, иккинчи раундда икки баробар қиммат тўланарди? Бунинг фарқи нимада? Талабалар турлича фикр билдириши мумкин. Биринчи раундда чўплар умумий, ҳеч кимга тегишли эмас, ким биринчи бўлиб кўпроқ теришга улгурса, шунча кўп балл йиғади (пул олади). Олдинроқ ҳаракат қилса кўпроқ йиғиши мумкин. Бошқаларни қанча, қаердан теришини ҳеч ким назорат қилмайди. Иккинчи раундгача нима қоладиноаниқ. Ҳар бир талаба ўз манфаатидан келиб чиқиб, иккинчи раундни кутишдан воз кечади. Чунки бу кутиш туфайли, иккинчи раундда қанча чўп териш мумкин, умуман, қанчаси қолади, ёки қолмайдиноаниқ. Шунинг учун ҳам ҳеч бўлмаганда, бир талаба теришни бошлайди. Уни кўриб, қолганлар ҳам шошапиша чўп теришга киришиб кетади. Иккинчи ўйинда эса талабалар вақтни назорат қилиш имконига эга. Шунинг учун ҳамма иккинчи раундни кутди. Чунки энди улар фақат ўз квадратларига тўғри келган чўпларнигина теришлари мумкин, яъни чўпларга мулк ҳуқуқи белгиланган. Савол: Мулк ҳуқуқининг белгиланиши талабалар хаттиҳаракатига қандай таъсир қилди? Иккинчи ўйиннинг 2 раундида талабалар кутишлари эвазига фойда кўришди. Мулкдан самарали фойдаланилди. Ўйинда юз берган муносабатларга икки хил ёндашиш мумкин: 1. Талабаларни, яъни жамиятни мулкка (чўпга) муносабати; 2. Жамият аъзолари (талабалар)нинг мулк (чўп) юзасидан ўзаро муносабатлари. Чўп (мулк) полдан териб олингач, уни нима қилиш ихтиёрий. Ўйинимизда чўп сотилаяпти. Шунинг учун биринчи ўйинда чўпларни ҳамма учун бир хил олиш имконияти бўлганда, бирибирига қарамай, шошапиша теришга тушишди. Иккинчисида эса аксинча. Демак, бундан қандай хулоса чиқариш мумкин? Ресурслар ҳамма учун тенг, умумий бўлса, улардан фойдаланиш юзасидан ҳеч қандай чеклаш бўлмаса, улардан: 1) самарасиз фойдаланилади; 2) уларни тезда тугатиб, йўқ қилинишигача олиб келиш мумкин; 3) уларни ўзлаштириб, яъни ўзиники қилиб олиш жараёнида турли низолар чиқиши мумкин. Савол: Кишилик жамияти тараққиёти натижасида қандай объектив зарурият келиб чиқди ва бу муаммо қай тарзда ҳал этилди? Албатта, бунда ҳам турлитуман жавоблар бўлади. Ўқитувчи унинг қайси бири ҳақиқатга яқинлигига қараб, баҳо бериши керак. Дастлабки инсонга табиатдаги ҳамма неъматлар бирдай қарашли бўлган. Неъматларни истеъмол қилиши оқибатида очликка маҳкум бўлишдан деҳқончиликни ўрганиш, яъни ишлаб чиқаришни бошлаш билан йўл топган бўлса, табиатда ресурсларни чекланганлиги, уларни палапартиш, самарасиз ишлатишдан мулкчилик муносабатлари 169 келиб чиқиши, мувофиқ равишда мулк ҳуқуқларини белгилаш билан йўл топди. Хусусий мулкчилик ресурслардан энг самарали фойдаланиш имкониятини яратади Шундай қилиб, аввалдан илгари сурган гипотезамиз, биринчи шароитга тўғри келмас экан, лекин иккинчиси учун мос тушар экан. Ўйинни муҳокама қилиш жараёнида тадқиқотни янада чуқурлаштириш учун манфаат нима, унинг мулк билан қандай боғлиқлиги бор? Нима сабабдан манфаат бир томондан объектив, иккинчи томондан субъектив, бир томондан умумий, иккинчи томондан хусусий, деган қўшимча саволлар билан мурожаат қилиш мумкин. Бунда талабаларнинг диққатини эҳтиёжларнинг объективлиги, яъни инсоннинг яшаш учун эҳтиёжларини қондириши зарурлиги, иккинчи томондан, у ҳар бир инсоннинг субъектив эҳтиёжи тарзида намоён бўлиши, эҳтиёжларни қондириш учун неъматлар унга тегишли бўлиши, яъни ўзлаштирилиши лозимлиги ҳақидаги фикрларга диққатни қаратиш керак. Инсон ўз манфаатини ўйловчи шахсиятпараст(эгоист), шунинг учун ҳам хусусий манфаат умумий манфаат билан мос тушавермаслиги, натижада умум манфаатига зид бўлса ҳам, ресурслардан самарасиз фойдаланишга олиб келишини кўрамиз. Реал ҳаётдан қандай мисоллар келтириш мумкин? Ҳозирда ҳеч кимники бўлмаган неъматлар борми? Мисол қилиб, китлар, илонлар, турли ҳайвонлар, сув, ҳаво кабиларни натижада улар туфайли қандай муаммолар вужудга келаётганига қатор мисоллар келтириш мумкин. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, талабалар ўйинда ўзларининг ҳуқуқлари (ўйиндан аввал ўқитувчи томонидан эълон қилинган шартлар бўйича) ўқитувчи томонидан таъминланишини кўзда тутган ҳолда қатнашишган. Мулк ҳуқуқини таъминлашнинг шароитлари, ким томонидан, қандай тарзда амалга оширилиши ҳақидаги тадқиқотни биргаликда давом эттириш мумкин. Талабаларга: Агарда мулк ҳуқуқининг амалга оширилиши давлат томонидан назорат қилинмаса нима бўлади? Мулк ҳуқуқи суиистеъмол қилинсачи, деган саволлар билан мурожаат қилиш мумкин. Download 2.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling