Тошкент молия институти


§. Амалий дарсларда масала, машқлардан фойдаланиш ва уларни


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet157/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

 
3§. Амалий дарсларда масала, машқлардан фойдаланиш ва уларни
 
такомиллаштириш 
 
Амалий машғулотларда ўқувчи, талабаларга индивидуал ёндашишнинг имконияти 
катта. Уларда у ёки бу турдаги қийинчилик келиб чиқса, ўқитувчининг тушунтириши, 
айрим назарий қоидаларни аниқлаштириши, йўлйўриқ кўрсатиши орқали тезда ёрдам 
бериб юбориш мумкин бўлади. 
Амалий машғулотларда масала ва машқлардан фойдаланиш методларига уч хил 
ёндашув мавжуд. 
Нисбатан энг идеал варианти бўлиб, амалий машғулотда назарий саволларни 
муҳокама қилиб бўлгач, масала, машқ ечиб, назарий билимни мустаҳкамлаш ҳисобланади. 
Бунда ўқув режаси бўйича ажратилган дарс соати имкон беришига қаралади. 


182
Масалан, иш билан бандлик, ишсизлик ва унинг шаклларини муҳокама қилиб, 
назарий билимни мустаҳкамлаш мақсадида қуйидаги масалани ечиш мумкин. 
Мамлакатда ишсизликни табиий меъёри 5 фоиз деб қабул қилинган. Меҳнат 
ресурслари 12 миллион киши. Фрикцион ишсизлар 0.5 млн. киши, таркибий ишсизлар 0.3 
млн. киши, доимий ишсизлар 0.1 млн. киши, яширин ишсизлар 0.6 млн. киши бўлса, 
ишсизликнинг амалдаги меъёри табиий меъёрдан қандай фарқ қилади? Ҳисобланг, 
ҳукумат қайси ишсизлик шаклига алоҳида диққат қаратиб, уни камайтириш 
чоратадбирларини белгилаши керак? 
Жавоб: 
Ҳақиқатда жами ишсизлар 0.5 + 0.3 + 0,1 + 0.6 = 1,5млн. киши; лекин расмий 
равишда ишсизлик даражасини ҳисоблаганда доимий ва яширин ишсизликни ҳисобга 
олинмайди, яъни улар ишсизлар категориясига кирмайди. Шунинг учун расмий равишда 
ишсизлар 0. + 0.3 = 0.8 млн киши. 
Ишсизлик даражаси 0.8/12 = 0.067 ёки 6.7% га тенг. 
Ишсизлик даражаси белгиланган табиий ишсизлик даражасидаи 6.7% 5% = 1.7%га 
ортик. Давлат таркибий ишсизликни камайтиришга эътибор қаратиши ксрак. Улар ўз 
касбларини мамлакатдаги талабга мослаштиришлари учун шароит яратиш зарур. 
2. Масала ва машқлардан фойдаланишнинг иккинчи методи улардан назарий муаммони, 
қонунларни ўрганиш жараёнида фойдаланилади. 
Ўқувчиталабалар томонидап назарий саволни ўзлаштириш қийин кечса, масалани 
ечиш ёрдамида осон бўлади. 
Бу масалага иқтисодий фанларни ўрганишда икки нуқтаи назардан қараш мумкин: 
биринчиси, объектив иқтисодий қонунларни ўрганиш жараёнида; 
Иккинчиси, мамлакатда қабул қилинган иқтисодиётга тегишли юридик қонунлар, 
Президент фармонларини ўрганиш жараёнида. 
Масалан, ўқувчиталабалар томонидан ўзлаштириш қийин бўлган иқтисодий 
кўрсаткичлар, меъёрий кўрсаткичлар ҳисобланади. Унинг маъносини меъёрий 
кўрсаткични ҳисоблашга қаратилган масала, машқлар ёрдамида тушуниш осон. 
Бунинг учун ўқитувчи қуйидагича масала тузиши ёки танлаши мумкин: 
Фирманинг доимий харажатлари 45 минг сўм. Ўртача ўзгарувчан харажатлар 
маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига кўра қуйидагича:
Ишлаб чиқариш ҳажми, 
дона 
Ўртача ўзгарувчан 
харажатлар, минг сўм 

17 

15 

14 

15 

19 

29 
Ўртача, умумий ва меъёрий харажатларни ҳисобланг. 
Фирма ҳафтасига қанча маҳсулот ишлаб чиқарса, харажатлар энг кам бўлади?
Нима сабабдан ўртача харажатлар аввал пасайиб, сўнгра ортиб кетади? 
Ўқитувчи, аудиторияга мурожаат қилиб, келинглар, масалани биргаликда ечиб, ана 
шу саволларга жавоб берамиз, дейди. 
Масала шартлари бўйича ечими кўринарли, таққослаш осон бўлиши у ч у н уни 
жадвал орқали ифодалаймиз. 
Жадвалимиз қуйидаги кўринишда бўлади: 


183
Ишлаб чиқариш 
ҳажми, дона 
Ўртача 
ўзгарувчан 
харажатлар, 
минг сўм 
Ўртача 
умумий 
харажатлар, 
минг сўм 
Умумий 
харажатлар, 
минг сўм 
Меъёрий 
харажатлар, 
минг сўм 

17 

15 

14 

15 

19 

29 
Умумий харажатларни топишимиз учун доимий ва ўзгарувчан харажатларни топишимиз 
керак. Биз доимий харажатларни биламиз. У 45 минг сўм. Ўзгарувчан харажатлар биринчи 
маҳсулотни ишлаб чиқарганда 17 минг сўм, умумий харажатимиз 45 + 17 = 62 минг сўм. 
Меъёрий харажат йўқ, яъни 0. Чунки меъёрий харажатлар ҳар бир қўшимча маҳсулот ишлаб 
чиқариш учун қилинган қўшимча харажатдир. 
Уни қуйидаги формула бўйича топамиз. МС = ТСn+1 ТСn, яъни меъёрий харажатлар 
кейинги + 1 та маҳсулот учун қилинган харажатлардан аввалги харажатларни айириб, топилади. 
Мисолимиздаги биринчи маҳсулот учун меъёрий харажат йўқ ёки уни шартли равишда 0 га тенг 
дейишимиз мумкин. 
Энди 2 та маҳсулот ишлаб чиқарганда доимий харажатимиз 45 минг сўм, ўзгарувчан 
харажатимиз 15x2=30 минг сўм. Умумий харажатимиз 45+30=75 минг сўм. 
Меъёрий харажатларимиз эса 7562=13 минг сўм, яъни аввалги битта маҳсулотимизга 
яна бир дона маҳсулот қўшилганда, жами ишлаб чиқарган маҳсулотимиз 2 та, маҳсулотга 
сарфланган умумий харажатлардан битта маҳсулот учун яъни (n1)=21=1 сарфланган 
харажатларни айириб ташласак, 13 минг сўм бўлади. 
Бу ерда ўртача умумий харажатлар 75:237,5 минг сўмга тенг бўлади. Энди 3 та маҳсулот ишлаб 
чиқаргандаги харажатларни ҳисоблаймиз деб, ўқитувчи ўқувчиталабаларга масаланинг 
давомини ишлашни топшириши мумкин. Ёки доскага бир талабани чиқариб, бошқа талабалар 
ҳам ўзлари ишлашлари мумкинлиги, ким тез ва тўғри ечса, баҳоланишини эслатиш мумкин. 
Масала ечиб бўлинганда, жадвалимиз қуйидагича кўринишни олади.
Ишлаб чиқариш 
ҳажми, дона 
Ўртача 
ўзгарувчи 
харажатлар, 
минг сўм 
Ўртача 
умумий 
харажатлар, 
минг сўм 
Умумий 
харажатлар, 
минг сўм 
Меъёрий 
харажатлар, 
минг сўм 

17 
62 
62 

15 
37,5 
75 
13 

14 
29 
87 
12 

15 
29,25 
105
18 

19 
28 
140 
35 

29 
36,5 
219 
79 
Кўриниб турибдики, меъёрий харажатларимиз учинчи маҳсулотгача пасайиб, 
тўртинчи маҳсулотдан бошлаб, кўтарилган. Ўртача умумий харажатларимиз эса, 
тўртинчи маҳсулот ишлаб чиқаришда энг паст 26,25 минг сўмга тенг. Демак, фирма 
ҳафтасига 4 та маҳсулот ишлаб чиқарса, маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланган 
харажат энг паст даражада бўлар экан. Ўртача харажатларимизни аввал пасайиб, сўнгра 


184
ортиб кетишига сабаб, дастлаб, меъёрий харажатларимиз пасайиб борди, сўнгра эса, ортиб 
кетди. Бунинг натижасида ўзарувчи харажатларимиз ҳам ортиб кетади. 
Шунинг учун ҳам, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини белгилаганда меъёрий харажатларни 
ўзгаришига эътибор қаратишимиз керак. 
3. Саволни назарий жиҳатдан амалий дарсда муҳокама қилиб ўтирмай, масала, машқ ечиб 
қўя қолиш керак. Бунинг учун масала, машқ уйга вазифа сифатида бериб ўтирилмайди. 
Масала ечиш натижасида назарий саволни чала ўрганилади, деган хавотирга тушиш ноўрин, 
чунки масала ёки машқни таҳлил қилиш жараёнидаги мулоқот, аксинча, назарий 
қонунқоидаларни чуқурроқ ўрганишга, уни мазмунига тушунишга ёрдам беради. 
Масалан, талаб ва таклиф қонунини ўрганганда, уни назарий жиҳатдан муҳокама қилиб 
ўтирмай, масала, машқ ечиш орқали назарий хулосага келиш мақсадга мувофиқ. 
Ўқитувчи бунда қуйидагича масала танлаши мумкин. 
Кун давомида бир килограмми 400 сўмдан 200 кг қулупнай сотилди. Эртасига кўпроқ 
фойда олиш мақсадида қулупнайнинг нархи 600 сўм қилиб белгиланди. Натижада атиги 100 кг 
сотилди холос. Бунинг устига, кечга томон қулупнай кўпайиб кетди. Қулупнайни сотилмай 
қолиб кетишидан қўрқиб, 250 сўм нарх қўйилди. Натижада 380 кг қулупнай сотилиб, яна 5 
кг. дан олмоқчи бўлган 4 та харидорга етмай қолди. 
Қулупнайга талабни жадвал, график тарзида тасвирланг ва уни нарх билан боғланишини 
тушунтиринг. У қандай қонунни амал қилишини ифодалайди, изоҳланг. Уни кўрсатиш учун 
қандай методларни қўлладик, сўзлаб беринг. 
Жавоб: Қулупнайнинг нархга боғлиқ равишда талаб миқдори жадвал ва график 
кўринишида қуйидагича бўлади:
Қулупнай нархи,, 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling